ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ФОНД ДЎКОНЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ, УЛАР ТОМОНИДАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИТИМЛАР ТУЗИШ ВА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 4 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 278-1]
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) 63-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан 1996 йил 27 августда тасдиқланган «Фонд дўконларини ташкил қилиш, улар томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги низом (1996 йил 28 август, рўйхат рақами 278) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 декабрь,
01/23-18/21-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 1-2-сон, 6-модда)