ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИНГ АСОСЛАНГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 декабрда 1281-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сонли «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2467, 12.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 6 октябрда «Ўзаро маъмурий ҳамкорлик ва солиқ соҳасида маълумот алмашинуви тўғрисида»ги Битимнинг имзоланиши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 12 сентябрдаги 2003-67, 01-02/19-36 ва 240-В-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг (2003 йил 4 октябрь, рўйхат рақами 1281 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил 19-20 сон) 1-сонли иловасининг 47-банди чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 декабрь,
2008-45-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 декабрь,
01/02/19-58-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 декабрь,
240-В-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 534-модда)