Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ТОВАРЛАРНИ СОТИШ, ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни ҳамда уларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Р. Шоисматов ва Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
277-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар
РЎЙХАТИ
1. Электр таъминоти соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг бўлинмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари;
аэропортлар ва «Ўзаэронавигация» марказининг объектлари — ёруғлик сигнализацияси асбоб-ускуналари, радиотехника воситалари (навигация, локация ва алоқа ускуналари), парвозларни бошқариш пунктлари;
темир йўлларнинг ташиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган инфратузилма объектлари;
узлуксиз энергия таъминотининг биринчи категорияси бўйича шаҳар электр транспорти (шу жумладан метрополитен);
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари объектлари — вакциналар сақланадиган омборлар, алоҳида хавфли инфекциялар лабораториялари, бактериологик ва вирусологик тадқиқотлар лабораториялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика карантин ва алоҳида хавфли инфекциялар профилактикаси маркази, унинг патогенлик ва биохавфсизлик бўйича I ва II гуруҳларга тегишли деб топилган микроорганизмлар билан ишлайдиган филиаллари ва бўлимлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг телерадио маҳсулотларини шакллантириш, узатиш ва эфирга тарқатиш объектлари;
умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари объектлари;
иссиқлик таъминоти, газ таъминоти ва сув-канализация корхоналари;
гидротехник иншоотлар;
ядро ёқилғиси ва ядро материалларидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар;
техноген жараён узиб қўйилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари;
давлат ресурслари ҳисобига ажратиладиган ундан қолипланган нон ишлаб чиқарувчилар (қолипланган нон пишириш учун электр энергиясидан фойдаланувчилар).
2. Газ таъминоти соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари;
иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналари;
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;
техноген жараён узиб қўйилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган стратегик корхоналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ресурслари ҳисобига ажратиладиган ундан қолипланган нон ишлаб чиқарувчилар (қолипланган нон пишириш учун табиий газдан фойдаланувчилар).
3. Иссиқлик таъминоти соҳасида:
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари.
4. Сув таъминоти соҳасида:
иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхоналари;
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;
ядро ёқилғиси ва ядро материалларидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар;
сув таъминоти тўхтатилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун истеъмолчилар тушунчаси остида — табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни оладиган корхоналар ва ташкилотлар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни белгилаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда давлат монополияга қарши органи деб аталади) таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатига (кейинги ўринларда рўйхат деб аталади) давлат монополияга қарши органининг таклифи бўйича белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
4. Давлат монополияга қарши органи табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида мунтазамлилик асосида истеъмолчиларнинг табиий монополияларнинг товарлари билан таъминланмаганлиги мамлакатнинг миллий манфаатларига ва аҳолининг нормал ҳаёт фаолиятига реал хавф туғдириши мумкин бўлган истеъмолчиларни аниқлаш учун уларнинг табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминланганлигини таҳлил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Таҳлил қилишда қуйидагилар эътиборга олинади:
истеъмолчиларнинг стратегик ёки ижтимоий аҳамияти, уларнинг табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминланмаслигининг мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлигига ҳамда унинг мудофаа қобилиятига, аҳолининг ҳаёт фаолиятига, шу жумладан алоҳида ҳудудга эҳтимоли бўлган оқибатлари;
корхоналарнинг тўхтовсиз фаолиятини таъминлаш имконини берадиган эҳтиёжларни қондиришнинг муқобил усуллари мавжудлиги;
табиий монополиялар субъектларининг имкониятлари.
6. Зарурият бўлганда, амалга оширилган таҳлил натижалари бўйича давлат монополияга қарши органи белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига рўйхатга тегишли вазирликлар, идоралар ва табиий монополиялар субъектлари билан келишилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритади.
III. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш тартиби
7. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ улар ўртасида тузиладиган шартномаларда қайд этиладиган ҳажм ва сифат бўйича белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Табиий монополиялар субъектлари томонидан тўлиқ ҳажмда хизмат кўрсатиш учун қувватлар етарли бўлмаган тақдирда товарлар мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга асосий фаолиятни ёки асосий функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган энг кам даражада сотилади.
9. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни таъминлашнинг энг кам даражалари (кейинги ўринларда таъминлашнинг энг кам даражаси деб аталади) товарни сотиш учун улар ўртасида тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.
10. Таъминлашнинг энг кам даражаси фаолиятнинг ўзига хослигидан, асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмидан (кўрсатиладиган хизматлар кўрсаткичлари) ва кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг тавсифидан келиб чиқиб белгиланади.
Бунда истеъмолчиларнинг асосий фаолиятига ва функцияларига таъсир кўрсатмайдиган ноишлаб чиқариш тусидаги объектлар ҳисобга олинмайди.
11. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминлашни тўхтатиш қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш тартибига табиий монополиялар субъектлари томонидан риоя қилинишини назорат қилиш
12. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш тартибига табиий монополиялар субъектлари томонидан риоя қилинишини назорат қилиш қонунчилигида белгиланган тартибда давлат монополияга қарши органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганда давлат монополияга қарши органи томонидан айбдорларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 516-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)