Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «У.У. Розуқуловни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари этиб тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги ПФ-4017-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 12 август,
ПҚ-942-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 12 августдаги ПҚ-942-сонли Қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сонли Қарорида:
Қарорнинг 1, 2, 4-бандлари, 5-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиси, шунингдек қарорнинг 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қарорнинг 3-иловасидаги «Бошқариладиган идоралар ва хўжалик бирлашмалари» бўлимидан «Файз» ХК» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сонли Қарорининг 2-бандида:
иккинчи хатбошидаги «машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлаш» сўзлари «машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати» сўзлари «геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сонли Қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси, шунингдек қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 8-сон, 464-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)