31.07.2008 йилдаги ПҚ-934-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ФОНДИ (ЕDСF) ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим йўналишларига мувофиқ энг мақбул тарзда бутлаш ҳисобига ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланадиган касб-ҳунар коллежлари сонини кўпайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг умумий кредит суммаси доирасида ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланадиган касб-ҳунар коллежлари сонини лойиҳага мувофиқ харид қилинадиган ускуналар рўйхатидан бир-бирига ўхшашларини, шунингдек ўқув жараёнида тўлиқ ҳажмда ишлатилмайдиганларини чиқариб ташлаш ҳисобига 60 тадан 150 тагача ошириш, кўрсатилган рўйхатда номи ёзилган ускуналарни 138 тадан 43 тагача қисқартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг киритиладиган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тендер савдолари натижаларига кўра, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида амалга оширилиши назарда тутилган барча тартиб-қоидалар ўз вақтида бажарилишининг аниқ муддатларини белгиласин ва унинг ижро муддати асоссиз чўзилишига йўл қўйилмаслигини таъминлайдиган қатъий назоратни ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш фонди (EDCF) имтиёзли кредити маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳа доирасида қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция даврида бевосита етказиб берувчи ҳамда пудратчилардан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан, давлатнинг мақсадли фондларига ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалардан;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг хорижий қатнашчилари Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-934-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 396-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)