02.12.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1876
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси қошидаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлантириш ва назорат қилиш марказининг қарори, 02.12.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1876
Кучга кириш санаси
12.12.2008
Ҳужжат 28.12.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятнинг амалга оширилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 2 декабрда 1876-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2013 йил 3 декабрдаги 110, 2013-8-сон қарори (рўйхат рақами 1876-1, 18.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 671-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятнинг амалга оширилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008-31-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигининг, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008 йил 7 ноябрдаги 106, 2008-31-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятнинг амалга оширилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суғурталовчи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олинган вақтдан бошлаб амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда, суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиниши талаб қилинмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширилишига оид талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суғурталовчи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом билан ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғурталовчи ўзининг тизимида суғурталовчи томонидан фақат қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш вазифалари юклатилган бўлинмага эга бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқорида кўрсатилган бўлинманинг ходимлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи) томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлиши лозим. Бунда, ушбу бўлинма раҳбари бўлган ходим қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I тоифали малака аттестатига эга бўлиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суғурталовчининг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари юқорида кўрсатилган бўлинма раҳбари томонидан имзоланган (виза қўйилган) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчи томонидан ахборотнинг ошкор қилиниши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчи томонидан ахборотнинг ошкор қилиниши қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишда суғурта сири тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилишлари лозим, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махфий бўлган ахборотга эга бўлган ҳолда, ушбу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланиш ва ушбу ахборотни битимлар тузиш учун учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмаслар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчидан у томонидан амалга оширилган қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар ва битимлар бўйича ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчиларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчиларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи суғурталовчига нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни қўллаш ҳуқуқига эга.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 485-модда; 2013 й., 51-сон, 671-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)