Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.1995 03.07.1992 йилдаги 660-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.1995
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 73-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1959 йил 21 майдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари 1959 йил, № 6 3-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 47-2-модда ва ўн учинчи-1 боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«47-2-модда Суриштирув идоралари, терговчи, прокурор ва суднинг жараён қатнашчилари ҳамда ўзга шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш борасидаги вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчига, гувоҳ ёки ишда қатнашаётган бошқа шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндош-уруғларига, ўлдириш, зўрлик қилиш, шахсий мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёинки ўзга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир, дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирув идораси, терговчи, прокурор, суд, бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш юзасидан чора-тадбирлар кўришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, прокурор, шунингдек терговчи ва суриштирув идораси прокурорнинг розилиги билан милиция идораларига ишда қатнашаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча чора-тадбирларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга хақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция идораси жиноий ишда хавф остида қолган шахсларга доир мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган характери манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатлар ҳақида хабардор этилиши лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎН УЧИНЧИ-1 БОБ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕЛЕФОНЛАР ВА БОШҚА СЎЗЛАШУВ ҚУРИЛМАЛАРИ ОРҚАЛИ ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН СЎЗЛАШУВЛАРНИ ЭШИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-1-модда. Сўзлашувни эшитиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўзғатилган жиноий иш юзасидан гумон қилинаётган шахснинг, айбланувчининг телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувларини эшитиш оқибат-натижада ишга доир муҳим аҳамиятга эга маълумотлар олинади деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган такдирда прокурорнинг рухсати билан суриштирув идораси ёки терговнинг қарорига биноан ёхуд суднинг ажримига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчига, гувоҳга, худди шунингдек уларнинг қариндош-уруғлари ва яқин кишиларига нисбатан зўрлик қилиш, таъмагирлик қилиш ёки ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этиш таҳдиди мавжуд бўлган такдирда ана шу шахсларнинг аризалари ёки ёзма равишда берган розилигига кўра прокурорнинг рухсати билан ёинки суднинг ажримига биноан уларни телефонлари ё ўзга сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувни эшитиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-2 модда. Телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа хил сўзлашувларни эшитиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи ёки суриштирув идораси сўзлашувларни эшитишни, зарур ҳолларда бу ишга мутахассисни жалб этиши мумкин. Терговчи, суриштирув ўтказган шахс, прокурор ва судья топшириқ ёзади. Бу топшириқнома ижро этиш учун ички ишлар идораси ёки милиция хавфсизлик хизматининг сўзлашувларни эшитиш махсус бўлинмаси (хизмати) раҳбарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшитилаётган маълумотларнинг характери ва ҳажми, шунингдек сўзлашувларни эшитишнинг бориши ва натижаларини қайд қилиш шакли суриштирувчи доирасининг, терговчининг, прокурорнинг қарорида ёки суднинг ажримида белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон сўзлашувлари ва бошқа сўзлашувлар олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиш хамда магнит лентасига овоз ёзиб олишда иштирок этаётганлар ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни овоза қилганлик учун жавобгар бўлишлари хусусида огоҳлантириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-3-модда. Телефон орқали сўзлашув ва бошқа хил сўзлашувларни эшитишнинг фонограммаси ҳамда баёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиш чоғида овоз магнит лентасига ёзиб олиниши мумкин. Эшитиш ўтказилганлиги ва магнит лентасига овоз ёзиб олинганлиги тўғрисида баён тузилиб, унда ишга тааллуқли сўзлашувлар фонограммасининг қисқача мазмуни ифода этилади. Фонограмма муҳрланиб, баёнга тикиб қўйилади, унинг ишга тааллуқли бўлмаган қисми эса ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин йўқ қилиб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўзлашув эшитилганлиги ва овоз магнит лентасига ёзиб олинганлигига доир баёнда абонент рақами, сўзлашув эшитилган ва овоз магнит лентасига олинган вақт, жой, бу ишларни бажарган шахсларга доир маълумотлар, шунингдек иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўзлашув эшитилганлиги ва овоз магнит лентасига ёзиб олинганлигига доир баён ушбу Кодекс 117-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда тузилади ва бу ишларни амалга оширган шахслар томонидан имзоланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 12-модданинг иккинчи қисми қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бундан ташқари ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича, ишда қатнашаётган шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонлари тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олиш мақсадида жиноий алоқаларга доир ва бошқа ишлар бўйича, шунингдек жабрланувчи, гувоҳ хамда ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндош-уруғларнинг хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари талаб қилган ҳолларда суднинг асослантирилган ажримига биноан иш ёпиқ судда кўрилишига йўл қўйилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 13 ва 14-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13-модда. Гумон этилаётган шахснинг, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъминланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон этилаётган шахс, айбланувчи ва судланувчи ҳимоя ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, прокурор, терговчи ва суриштирув ўтказаётган шахс гумон этилаётган шахс айбланувчи ҳамда судланувчига қонунда белгиланган воситалар ва усуллар билан ҳимояланиш имкониятини, шунингдек уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаб беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ишнинг ҳолатларини ҳар тарафлама, тўла ва холис текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, прокурор, терговчи ва суриштирув ўтказаётган шахс ишнинг ҳолатларини ҳар тарафлама, тўла ва холис текширилиши учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари, гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ва судланувчининг ҳам айбини очадиган, ҳам уларни оқлайдиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигини оғирлаштирадиган ва енгиллаштирадиган ҳолатларни аниқлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд, прокурор, терговчи ва суриштирув ўтказаётган шахс исботлаш вазифасини гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ва судланувчи зиммасига юклаб қўйишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи, судланувчи ва ишда қатнашаётган бошқа шахслардан мажбурлаб кўрсатувлар олиш йўллари, шунингдек зўрлик этиш, таҳдид қилиш ва бошқа ғайриқонуний йўллар билан далил-исбот тўплаш ман этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 35-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 36-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жабрланувчи шахсан ўзи ёки ўз вакили орқали суд муҳокамасида айбланувчи қўллаши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 40-1-модданинг иккинчи қисми «гумондор» сўзидан кейин, «ҳимоячига эга бўлишга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 42-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«42-модда. Жиноят судлов ишларини юргизишда ҳимоячининг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячининг ишда қатнашишига айбнома эълон қилинган пайтдан бошлаб, жиноят содир қилинганликда гумон этилаётган шахс ушланган ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси айбнома эълон қилингунга кадар қўлланилган тақдирда эса унга ушлаб туриш баёни ёхуд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги қарор эълон қилинган пайтдан бошлаб, аммо ушланган вақтдан сўнг йигирма тўрт соатдан кечиктирмай йўл қўйилади. Башарти, ушбу муддат ичида гумон этилаётган шахс ёки айбланувчи танланган ҳимоячи ҳозир бўлишининг имкони топилмаса, суриштирув ўтказаётган шахс терговчи ва прокурор гумон этилаётган шахсга ёки айбланувчига бошқа ҳимоячи чақиришни таклиф қилишга ҳақлидирлар, ёйнки ҳуқуқий маслаҳат идораси орқали уларни ҳимоячи билан таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатларнинг, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларининг муайян ташкилотлар аъзоларига тааллуқли ишлар юзасидан ҳимоячи сифатида қатнашишларига йўл қўйилади. Суриштирув идораси, тергов судьянинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра бошқа шахсларнинг ҳам ҳимоячиси сифатида қатнашишларига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий маслаҳат идорасининг мудири ёки адвокатлар ҳайъатининг раёсати гумон этилаётган шахсни, айбланувчи ёхуд судланувчини ҳимоя қилиш учун адвокат тайинлашлари шарт. Ҳуқуқий маслаҳат идорасининг мудири ёки адвакатлар хайъатининг раёсати, шунингдек ишни юргизаётган суриштирув идораси дастлабки тергов идораси, прокурор, суд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда гумон этилаётган шахсни, айбланувчини, судланувчини ҳуқуқий ёрдам ҳақини тўлашдан бутунлай ёки қисман озод қилишга ҳақлидир. Ҳуқуқий маслаҳат идораси мудири ёки адвокатлар ҳайъатининг раёсати ҳақ тўлашдан бундай озод қилишга йўл қўйгани такдирда ҳимоячининг меҳнатига адвокатлар ҳайъати маблағлари ҳисобидан, бошқа ҳолларда давлат ҳисобидан ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ҳақ тўлаш ёки адвокат суриштирувида, дастлабки терговда ва судда тайинлаш асосида қатнашган ҳолларда унинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун кетган харажатлар бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ҳолда давлатдан кетган харажатларни қоплаш маҳкумнинг зиммасига юклатилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 43-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вояга етмаганларнинг, соқовлар, карлар, кўрлар ва жисмоний ёки нуқсони туфайли ўзининг ҳимоя ҳуқуқини ўзи амалга ошира олмайдиган бошқа шахсларнинг, шунингдек судлов иши юритилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш ишларини судда кўриб чиқиш чоғида ҳимоячининг иштирок этиши шарт. Бундай ҳолларда ушбу Кодекснинг 42-моддаси биринчи бандида уқтирилган пайтидан бошлаб ҳимоячининг ишда иштирок этишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир қилишда айбланаётган шахсларнинг ишлари бўйича айбнома эълон қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячининг иштирок этиши шартдир. Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам ҳимоячининг ишда иштирок этиши шарт бўлиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмдан «Айбланувчи ҳимоячининг иштирок этиши тўғрисида илтимос қилган ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 44, 45 ва 46-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«44-модда. Ҳимоячини таклиф қилиш, тайинлаш ва ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячини гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ва судланувчи томонидан гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчининг топшириғи ёхуд розилиги билан уларнинг қонуний вакиллари, қариндош-уруғлари ёки бошқа шахслар томонидан таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига биноан ҳимоячининг қатнашуви суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи ёки суд томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчи танлаган узоқ вақт ишда иштирок этиш имкони бўлмаса, суриштирув ўтказиш терговчи ва суд гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчига ҳимоячи чақиришни таклиф қилишга ёхуд гумон қилинаётган шахс, айбнувчи ёки судланувчига ҳуқуқий маслаҳат идораси орқали ҳимоячи тайинлашга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, гумон қилинаётган шахслар, айбланувчи ёки судланувчилар икки нафар ва ундан ортиқ бўлиб, улардан бирини ҳимоя қилиш манфаатлари иккинчисини ҳимоя қилиш манфаатларига зид келса, айни бир шахс юқорида келтирилган шахслардан икки нафари ёки ундан ортиғининг ҳимоячиси бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Ҳимоячидан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундан воз кечишга фақат гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчининг ташаббуси билангина йўл қўйилади ва у давлат ёки жамоат қораловчисининг, шунингдек бошқа гумон қилинаётган шахслар, айбланувчилар ва судланувчилар ҳимоячиларнинг ишда қатнатишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 43-моддасига мувофиқ ҳимоячининг қатнашиши шарт бўлган ҳолларда ҳимоячидан воз кечиш истаги қондирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Ҳимоячининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи гумон этилаётган шахсни, айбланувчи ёки судловчини оқлайдиган, уларнинг жавобгарлигини камайтирадиган ҳолатларни аниқлаш мақсадида ҳимоя қилишнинг қонунда кўрсатилган барча воситалари ва усулларидан фойдаланиши ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи ишда қатнашишга рухсат этилган вақтдан бошлаб: айбнома эълон қилинаётган чоғда иштирок этишга, гумон этилаётган шахс ёки айбланувчини сўроқ қилишга, шунингдек улар иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатлари вақтида қатнашишга; ишга доир барча материаллар билан танишиш ҳамда улардан зарур маълумотларни кўчириб олишга; суд терговида қатнашишда далил-исботларни тақдим этишга; илтимосларни баён этишга; раддиялар беришга; суриштирув ўтказаётган шахс терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари юзасидан шикоят қилишга ҳақлидир. Ҳимоячи қатнашишга рухсат этилган вақтдан бошлаб ушланган шахс ёки қамоққа олинаётган, гумон этилаётган шахс ёхуд айбланувчи билан истаганча ва давомийлиги чекланмаган ҳолда танҳоликда учрашишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда иштирок этаётган ҳимоячи сўроқ қилинаётган шахсга саволлар беришга, тергов баёнидаги ёзувларнинг нотўғри ёки тўлиқ эмаслиги юзасидан ёзма фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоячи ҳимояни амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум қилинган маълумотларни ошкор этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ҳимоячининг бошқа ҳуқуқлари назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат гумон этилаётган шахсни, айбланувчини ёки судланувчини ҳимоя қилиш бўйича ўз зиммасига олган вазифадан воз кечшига ҳақли эмас».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 50-модданинг иккинчи қисми «тергов ва суд ҳаракатларининг протоколлари» сўзларидан сўнг «видео ёзувлар, кинофото, суратлар ва магнит лентаси ёзувларидан иборат материаллар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 54-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гувоҳ узрли сабабларсиз келмаса, суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи, прокурор ва суд уни мажбурий равишда олиб келтиришга ҳақлидир. Гувоҳ қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортгани тақдирда, суд бундай шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва миқдорларда маъмурий жазо белгилаши ҳам мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 78-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи, прокурор, суд эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олиш танланганлиги тўғрисида гумон қилинаётган шахс, айбловчи ва судланувчинииг иш жойига, ўқиш жойига, оиласига ёки яқин қариндош-уруғларидан бирига зудлик билан маълум қилади. Ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим қамоқ жойига жўнатилади. Башарти, гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчи хорижий давлат фуқароси бўлса, қарор ёки ажрим Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳам юборилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 98-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суриштирув идоралари зиммасига жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноий иш юзасидан исбот сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида зарур оператив-қидирув чораларини кўриш, шу жумладан видеоёзувлар, кинофото, суратлар ва ёзиш воситаларидан фойдаланган ҳолда оператив-қидирув чораларини кўриш вазифаси юклатилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 99-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиноятнинг мавжуд аломатларига кўра дастлабки тергов ўтказилиши шарт бўлса суриштирув идораси жиноий иш қўзғайди ва ушбу Кодексга амал қилган ҳолда жиноят аломатларини аниқлаш ҳамда мустаҳкамлаш юзасидан кўздан кечириш, тинтув ўтказиш, ишга дахлдор нарсаларни олиб қўйиш, телефон орқали ва бошқа хил сўзлашувларни эшитиш, мол-мулкини хатлаш, гумон қилинаётган шахсларни гувоҳлантириш, ушлаш, сўроқ қилиш, жабрланувчи, гувоҳларни сўроқ қилишдан иборат кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга ошириш, зарур ҳолларда эса экспертиза тайинлайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 100-моддада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмдан «ишдаги материаллар билан уларни таништирмайди» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисм чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 113-модданинг бешинчи қисмидаги «жабрланувчига, гражданлик даъвогари ва гражданлик жавобгарига» деган сўзлар «шунингдек жабрланувчи гражданлик даъвогарига, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакиллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 115-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «терговчи» сўзи «суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. 117-модданинг олтинчи қисми «фонограммалар» деган сўздан кейин «видеоёзувлар» деган сўз билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 176-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иш тўхтатилганлиги тўғрисида айбланувчига, жабрланувчига, гражданлик даъвогарига, гражданлик жавобгарига ва уларнинг вакилларига тўхтатиш важлари кўрсатилган ҳамда уларга иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи тушунтирилган ҳолда ёзма равишда маълум қилинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. 178-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«178-модда. Жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакилларини ишга тааллуқли барча материаллар билан таништириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов нихоясига етказилиб, тўплаган далилар айблов хулосаси тузиш учун етарли деб топилгач, терговчи бу ҳақда жабрланувчига, гражданлик даъвогарига, гражданлик жавобгарига ва уларнинг вакилларига маълум қилиши, айни пайтда уларга ишга доир барча материаллар билан танишиш, худди шунингдек, дастлабки терговни тўлдириш тўғрисида илтимоснома билан ариза бериш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши шарт. Шундан сўнг уларнинг ҳар бирига ишга доир барча материаллар тикилган ва рақамланган ҳолда танишиб чиқиши учун такдим этилиб, бу хусусда баён тузилади. Жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакиллари ишга доир материаллар билан танишиш чоғида ундан зарур маълумотларни кўчириб олишга ҳақдирлар. Башарти, дастлабки тергов ўтказиш чоғида видеоёзув олиб борилган, кинога олинган ёки овоз магнит лентасига ёзиб олинган бўлса, бу воситалар юқорида уқтириб ўтилган шахсларнинг илтимосига кўра намойиш этилиши ёки эшиттирилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи кисм чиқариб ташлансин. Шу муносабат билан учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. 179-моддада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи кисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Кодекснинг қоидалари бўйича ҳимоячининг иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекснинг 42-моддасида назарда тутилган ҳолларда терговчи ишга доир барча материалларни айбланувчига ва айни бир пайтда ҳимоячисига кўрсатади. Ҳимоячи ҳозир бўлмаган тақдирда тергов иши юритишга доир материалларни кўрсатиш кечиктирилиши лозим, бироқ кечиктириш муддати беш суткадан ошмаслиги керак. Бу муддат ичида айбланувчи танланган ҳимоячининг ҳозир бўлиш имкони топилмаса, терговчи бошқа ҳимоячини чақириш чорасини кўради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «киносъёмка ёки овоз ёзиш» деган сўзлар «видеоёзув-киносьёмка ёки овоз ёзиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. 180-модданинг 7-бандидан «терговчининг рухсати билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. 182-модда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида ҳимоячи иштирок қилаётган бўлса; у гувоҳга жабрланувчига, экспертга ва айбланувчига терговчи орқали саволлар беришга», деган сўзлар «қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида иштирок қилаётган ҳимоячи гувоҳ жабрланувчи эксперт ва айбланувчига саволлар беришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмидаги «гражданлик даъвогарини ва гражданлик жавобгарлиги» деган сўзлар «гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва улар вакилларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. 221-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Айблов хулосасининг кўчирма нусхаси ва судга чақирув қоғози суданувчига, шунингдек жабрланувчига ёки унинг вакилига топширилади. Ишни судга ошириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида айблов ёки эҳтиёт чораси ёхуд судга чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати ўзгартирилган бўлса, судланувчига, шунингдек жабрланувчи ёки унинг вакилига суд чиқарган тегишли ажримнинг ёки судья қарорининг кўчирма нусхалари ҳам топширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. 249-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гражданлик даъвогари ёки гражданлик жавобгари қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортгани тақдирда суд бундай шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назар тутилган тартиб ва микдорларда маъмурий жазо белгилаши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. 250-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жабрланувчи қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортгани такдирда, у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва миқдорларда жавобгар бўлади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. 254-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гувоҳ, эксперт ёки мутахассис узрли сабабларсиз ҳозир бўлмаса, суд уларни мажбурий равишда олиб келиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақлидир. Гувоҳ, эксперт ёки мутахассис қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортган тақдирда уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва микдорларда маъмурий жазо белгилаши ҳам мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. 256-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги тахрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«256 модда. Жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакилларига ўз ҳуқуқларини тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакилларига ушбу Кодекснинт 36 — 38-моддаларида назарда тутилган ўз ҳуқуқларини тушунтириб беради»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. 276-модда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисм қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судлов тергови тугаганидан сўнг суд судлов музокараларига ўтади. Судлов музокаралари ишда қатнашаётган давлат ва жамоат қораловчилари, шунингдек жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгар, улар вакилларининг, жамоат ҳимоячисининг, ҳимоячи ёки агар ҳимоячи мажлисида қатнашмаётган бўлса, судланувчининг нутқларидан иборат бўлади. Давлат ва жамоат қораловчиларининг сўзга чиқиш навбатини уларнинг сўзларини ҳисобга олган ҳолда суд белгилайди. Жамоат ҳимоячисининг сўзга чиқиш навбати ҳам худди шу тарзда белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи қисмлар чиқариб ташлансин. Шу муносабат билан тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар тегишинча иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. 332-модда биринчи қисмининг биринчи банди «жабрланувчи» деган сўздан кейин «ва унинг вакили» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. 413-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг нимада гумон қилинаётганликларини билиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекс 43-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячи таклиф этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
исботлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлашнинг қай даражада тўғри эканлигини текширишни прокурордан талаб қилиш. Ушланганларни сақлаш жойи маьмурияти баён қилинган талаб ҳақида прокурорга дарҳол маълум қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи ёки прокурорнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш, тушунтиришлар бериш, илтимос қилиш ва рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда давлат идоралари жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларга шикоят ҳамда аризалар билан мурожаат қилиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз кийим-кечаги ва пойабзалидан, шунингдек башқа зарур ашё ва буюмдан фойдаланиш, бундай ашё ва буюмлар рўйхати ушланганларни сақлаш жойларининг ички тартиб қоидаларида белгилаб қўйилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
660-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 358-модда)