ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 ноябрда 1872-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 7 ноябрдаги 2013-02-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-1, 12.11.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 605-модда)
1. Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 октябрь,
2008-29-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 28 октябрдаги 2008-29-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Трансфер-агент фаолияти тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ, трансфер-агент фаолиятини юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
трансфер-агент — қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
трансфер-агентнинг мижози (мижоз) — эмитент, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимлар тузувчи шахслар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
эмитент— эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
қимматли қоғозлар эгаси (мулкдор) — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (Марказий депозитарий) — депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 7 ноябрдаги 2013-02-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-1, 12.11.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 605-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Трансфер-агентни юридик шахс сифатида тузиш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Трансфер-агентнинг фаолиятини лицензиялаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
4. Трансфер-агент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
II. Трансфер-агент фаолиятини амалга ошириш қоидалари
6. Қимматли қоғозлар бозорида трансфер-агент сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун:
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензиясига эга бўлиш;
қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси бўлган камида икки ходимга эга бўлиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари билан ўз маблағлари миқдорига қўйилган талабларга амал қилинишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни бажариш зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Трансфер-агент, инвесторларга, қимматли қоғозлар эгаларига ва эмитентларга улар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартнома шартларига мувофиқ хизмат кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Трансфер-агентнинг мижоз билан шартнома тузиш шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариш вақтида трансфер-агент мижознинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Манфаатлар тўқнашуви содир бўлган вазиятда трансфер-агент мижозни хабардор қилиши ва биринчи навбатда ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим.
10. Трансфер-агент, инвесторлар ва мулкдорларга қуйидаги хизматларни кўрсатишга, яъни:
Кейинги таҳрирга қаранг.
улар томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича зарур бўлган ҳужжатларни тўлдиришда ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
улар номидан қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачисига ҳужжатларни тақдим этиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эгаси томонидан бегоналаштирилган қимматли қоғозларни уларга эга бўлган инвесторнинг ҳисобварағига чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачисига тақдим этиш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартномани тузиш учун, шартномага тааллуқли бўлган, шунингдек инвестор эга бўлган қимматли қоғозларни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Марказий депозитарийга ёки инвестиция воситачисига тақдим этиш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
улар номидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан буюртмаларни тақдим этиш;
ўз мижозларига уларнинг қимматли қоғозлар билан битимларини рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича ҳужжатларни, шунингдек депозитар операцияларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни топширишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Трансфер-агент эмитентга қуйидаги хизматларни кўрсатишга ҳақлидир:
эмитентнинг қимматли қоғозлар эгалари реестрларини шакллантириш юзасидан расмий талабларини Марказий депозитарийга топшириш;
трансфер-агент томонидан тақдим этилган эмитентнинг расмий талаблари бўйича шаклланган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини Марказий депозитарийдан қабул қилиб олиш;
Марказий депозитарийдан олинган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини эмитентга етказиб бериш;
акциядорларнинг умумий йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Трансфер-агент томонидан тўғри расмийлаштирилган тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандагина Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари мижозларнинг ўзлари келмаганлиги сабабларига кўра трансфер-агентга унинг мижозлари битимларини рўйхатга олишни, уларнинг қимматли қоғозларини ўтказишни, чиқаришни рад этишга ҳақли эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўз мижозлари номидан ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, трансфер-агент уларнинг имзолари асллилигига ҳамда тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган улар ваколатларининг ҳақиқийлигига кафолат беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
14. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги беш иш кунидан ошиб кетмаслиги лозим.
15. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги трансфер-агентнинг эмитент билан тузилган шартнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган реестрни шакллантиришга қўйилган талаблар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Трансфер-агент ушбу Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган муддатларда ўзи томонидан кўрсатилган хизматлар якуни бўйича мижозларни ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.
17. Трансфер-агент белгиланган тартибда кириш ва чиқиш ҳужжатлар ва ахборотлар ҳисобини юритиш журналининг юритилишини таъминлайди.
18. Трансфер-агент томонидан мижозларга хизматлар кўрсатиш учун дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолларда, мазкур дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологиялари қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Трансфер-агентнинг ҳужжатлари ҳисобини юритиш ва уни сақлаш
19. Ўз фаолиятини амалга ошириш вақтида трансфер-агент қонун ҳужжатларига, уставига ва ўзи томонидан тасдиқланган:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ахборотларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш тартибига, шу жумладан махфий ахборотлардан ғайриқонуний фойдаланишга қаратилган чоралар рўйхатига;
трансфер-агент операцияларининг ички ҳисобини юритиш қоидаларига;
мижоз билан манфаатлар тўқнашуви содир бўлганда трансфер-агентнинг ҳаракатлари тартибига;
мижозларга хизмат кўрсатиш регламентига;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ички ҳужжатларга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Трансфер-агент ўзи томонидан олинган ва тарқатилган ахборотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоғоз ва/ёки электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ўз фаолияти муддати давомида трансфер-агент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларига мувофиқ мижозлардан олинган ҳужжатлар нусхаларини;
унинг мижозлари қимматли қоғозларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини;
мижозлар билан тузилган шартномаларни;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотлар ва ҳужжатларнинг бут сақланишини ва хронологик ҳисобини юритилишини таъминлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Трансфер-агент томонидан ахборотларнинг ошкор қилиниши
22. Инвесторнинг талабига биноан трансфер-агент:
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхасини;
ўзининг устав фонди, ўзлик маблағлари миқдори ва захира жамғармаси тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласида акс эттирилган маълумотларни, шунингдек инвестор томонидан ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги талабларни топширишнинг олдинги санасидан олти ҳафта мобайнида бундай қимматли қоғозларга бўлган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
шартномада келишилган муддатларда қимматли қоғозлар билан битимлар натижалари бўйича ҳисоботни тақдим этади.
23. Трансфер-агент инвесторларни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган уларнинг ахборотларни олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилишга мажбур.
24. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига икки иш куни ичида ёзма шаклда:
бир чорак давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;
бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, уларни амалга оширилганлиги ҳақида ахборот беради.
25. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозоридаги ахборотларнинг махфийлигига амал қилиши лозим.
26. Трансфер-агент томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборотларнинг ошкор қилиниши «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.
V. Трансфер-агентнинг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Трансфер-агент инвестор ёки қимматли қоғозлар эгасининг олдида етказилган зарарлар доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар учун мулкий жавобгар бўлади:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотни инвесторнинг талабига биноан тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар эмиссиясининг белгиланган тартибини бузганлик учун;
қимматли қоғозларнинг инсофсиз рекламасини амалга оширганлик, қимматли қоғозларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган чиқарилишининг рекламаси, шунингдек муомаласи қонун билан тақиқланган қимматли қоғозларнинг рекламаси учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
улар томонидан инвесторлар билан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини ҳамда эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг жавобгарлигини чеклайдиган шартномалар тузилганлиги учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатганлик ва инсайдер ахборотдан фойдаланганликнинг суд томонидан аниқланган фактлари учун, шунингдек қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборот тақдим этиш, шу жумладан рекламада шундай ахборот тақдим этиш орқали инвесторни ёки қимматли қоғозлар эгасини қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаганлик учун;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвесторлар ёки қимматли қоғозларнинг эгалари билан тузилган шартномалар шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек инвестор ёки қимматли қоғозларнинг эгаси билан тузилган шартномада келишилганидан фарқ қиладиган шартлар асосида битим тузганлик учун.
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун трансфер-агентга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда трансфер-агентнинг мансабдор шахсларига нисбатан:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган маъмурий жавобгарлик чоралари;
фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларини бошқарув органларида уларнинг иштирокини чекловчи чоралар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини малака гувоҳномасидан маҳрум этиш ёхуд мазкур гувоҳномани беришни рад этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа чоралар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
VI. Якуний қоидалар
31. Трансфер-агент ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назоратни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи амалга оширади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 469-модда; 2013 й., 46-сон, 605-модда; 2015 й., 51-сон, 638-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)