ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ БОРИШ ҚИЙИН БЎЛГАН ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР ТАРКИБИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 ноябрда 1868-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-357-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 174-модда) ва 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сонли қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 октябрь,
101-сон
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 октябрь,
113-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 октябрь,
2008-43-сон
Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 14 октябрдаги 101, 113, 2008-43сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома аҳоли пунктларида ўз фаолиятларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган айланмадан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкаларини қўллаш мақсадида аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 21 апрелдаги 358-сон, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2026 йил 7 апрелдаги 2026-12-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 30 мартдаги 2026-12-сонли қарори (рўйхат рақами 1868-2, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/1868-2/0469-сон)
1. Қуйидаги қишлоқ аҳоли пунктлари бориш қийин бўлган ҳудудлар таркибига киради:
а) яқин жойлашган туман марказлари ва шаҳар чегараларидан 50 километрдан ортиқ масофада жойлашган ҳудудлар;
б) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган туманлар чегарасида жойлашган ҳудудлар.
2. Мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган туманлар чегарасидаги денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдаги зоналарда жойлашган қишлоқ аҳоли пунктлари тоғли ҳудудларда жойлашган ҳисобланади.
3. Аҳоли пунктларининг узоқлигини аниқлашда, масофаси яқин жойлашган туман маркази ёки шаҳар чегарасидан то қишлоқ, шаҳарча ва овул чегарасигача бўлган энг яқин автомобиль йўллари бўйлаб ҳисобланган масофа қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган аҳоли пунктлари чегараларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли иқтисодиёт ва молия ҳамда солиқ органлари билан келишилган ҳолда, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларининг рўйхатини мазкур Йўриқнома 1-бандининг «а» кичик банди ва 2-бандига мувофиқ равишда тасдиқлайдилар ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига юборадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3789, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3789/0243-сон)
5. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 октябрь
Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Бориш қийин бўлган туманлар рўйхати
| Т/р | Туманлар номи |
| Қорақалпоғистон Республикаси | |
| 1. | Қонликўл |
| 2. | Муйноқ |
| 3. | Шуманай |
| Жиззах вилояти | |
| 1. | Фориш |
| Қашқадарё вилояти | |
| 1. | Деҳқонобод |
| Навоий вилояти | |
| 1. | Томди |
| 2. | Учқудуқ |
| Фарғона вилояти | |
| 1. | Сўх |
Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдаги зоналар мавжуд туманлар рўйхати
| Т/р | Туманлар номи |
| Жиззах вилояти | |
| 1. | Бахмал |
| 2. | Ғаллаорол |
| 3. | Зомин |
| 4. | Янгиобод |
| Наманган вилояти | |
| 1. | Поп |
| 2. | Янгиқўрғон |
| Қашқадарё вилояти | |
| 1. | Яккабоғ |
| 2. | Қамаши |
| 3. | Китоб |
| 4. | Шаҳрисабз |
| Самарқанд вилояти | |
| 1. | Қўшработ |
| 2. | Ургут |
| Сурхондарё вилояти | |
| 1. | Денов |
| 2. | Бойсун |
| 3. | Олтинсой |
| 4. | Қумқўрғон |
| 5. | Сариосиё |
| 6. | Узун |
| 7. | Шеробод |
| Тошкент вилояти | |
| 1. | Оҳангарон |
| 2. | Бўстонлиқ |
| Фарғона вилояти | |
| 1. | Фарғона |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 46-сон, 458-модда; 2012 й., 26-27-сон, 304-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3789/0243-сон; 08.05.2026 й., 10/26/1868-2/0469-сон)