Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонининг 13-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги ПФ-1270-сон Фармони.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 октябрь,
ПФ-4045-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 12 июндаги ПФ-1164-сон Фармонининг 2-бандида:
тўртинчи — олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 мартдаги ПФ-1414-сон Фармонида:
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин»;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази:
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
қимматли қоғозлар бозорида касбга доир фаолиятни лицензиялайди;
инвесторларнинг ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
қимматли қоғозлар бозорини ва унинг иштирокчилари фаолиятини шакллантириш ҳамда тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга оширишга бўлган талабларни, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари мутахассисларига нисбатан малакавий талабларни белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади ва малака аттестатларини беради;
эмиссион қимматли қоғозларни (давлатникидан ташқари) муомалага чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларни рўйхатга олиш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларни ҳисобга олиш ва ҳисобот стандартларини, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларнинг ҳисоб регистрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари аниқланганда улар юзасидан хулосалар чиқаради ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради, қоидабузарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллайди;
қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операциялар хатарини чекловчи шахсий маблағлар етарлилиги ва бошқа кўрсаткичларнинг мажбурий нормативларини, шунингдек давлатникидан ташқари қимматли қоғозлар операциялари бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди»;
в) 3-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида операцияларни амалга оширувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек «биринчи» сўзи чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 6-банди чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сонли қарори билан тасдиқланган Амал қилиш муддати чекланмасдан лицензиялар бериладиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатининг 7-бандидаги «(қимматли қоғозлар бозоридаги инвестициявий институтлар фаолияти)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон қарорининг 6-иловасидаги «Апелляцияларни кўриб чиқиш бўйича кенгаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг 3-бандидаги «инвестиция активларини бошқарувчи», «мазкур фаолият турларини» сўзлари тегишли равишда «инвестиция активларини ишончли бошқарувчи», «қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «мазкур фаолият турларини» сўзлари «қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)