25.12.1997 йилдаги 535-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.08.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ САНАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш (бундан буён санация деб юритилади) қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатишга қадар амалга оширилади ва қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини, иқтисодий қувватини тиклаш ва келгусида унинг фаолияти самарали бўлиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонасининг фаолиятини ташкил этиш ва уни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган зарур ўзгартишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатбардош маҳсулот етиштириш ва уни реализация қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Санация объектлари ва субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарар кўриб ишловчи, тўловга қобилиятсиз ва иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари санация объектлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг мулкдорлари, кредиторлар ёки бошқа юридик ва жисмоний шахслар санация субъектлари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Санация шакллари ва асосий турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация давлат маблағларини жалб этган ёки жалб этмаган ҳолда ўтказилиши мумкин. Санация қилиш жараёнида давлат маблағлари қайтариб бериш асосидагина жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санациянинг асосий турлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро қарз суришишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлаш муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ ёки қисман сотиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳамда давлат кредитларини қайтариш муддатларини санация муддатига узайтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонани рақобатбардош маҳсулотлар чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқаридан юқори малакали мутахассислар жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини тиклаш ва унинг ўз фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ўз фаолиятини давом эттириши учун кредиторларга тегишли қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарзларнинг муайян қисмидан кечиш тўғрисида корхона ва кредитор (кредиторлар) ўртасида битим тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқаридан бошқаришни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонани қайта ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Санация қилиш вақтида давлат ёрдами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилиш вақтида қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат ёрдами иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг энг муҳим йўналишларига қараб, тармоқни ривожлантириш, шунингдек, меҳнат бозори ва иш ўринларини вужудга келтириш учун корхонанинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Санация ишлари бўйича ваколатли орган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича давлат сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ваколат берилган санация ишлари бўйича орган (қуйида ваколатли орган деб юритилади) амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш вақтида эътиборга олинадиган хусусиятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш вақтида қуйидаги хусусиятлар эътиборга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг озиқ-овқатлар етиштиришга қаратилган ва стратегик йўналишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси бўлган ердан оқилона ва аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилишини таъминлаш зарурлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонаси фойдаланаётган ерларнинг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш жараёнининг мавсумийлиги ва давом этиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш натижаларининг табиий-иқлим шароитларига боғлиқ эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар юзага келиши ва улардан фойдаланишнинг шарт-шароитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Санация ўтказилиши устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш устидан назоратни ваколатли орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Санация ўтказиш учун сарфланадиган маблағ манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш учун сарфланадиган маблағ манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона мол-мулки мулкдорлари, кредиторлар, корхоналар бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонасининг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағ манбалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Кредиторларнинг талабларини қондириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг кредиторлари талабларини қондириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Санация ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш асоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органнинг қишлоқ хўжалик йили якунлари бўйича молиявий ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш натижасида қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини ва иқтисодий қувватини тиклаш учун реал имкониятлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш ҳақида қарор чиқариш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий аҳволи қай даражадалигига қараб, санациянинг ҳар хил шакллари ва турлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Санация ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, корхона мол-мулки мулкдорининг розилиги билан кредитор (кредиторлар) ваколатли органга санация ўтказиш тўғрисида илтимоснома топшириши мумкин. Ваколатли орган корхона мол-мулки мулкдорининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги корхонасида санация ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Санация ўтказиш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш йигирма тўрт ой муддатгача жорий этилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ушбу муддатнинг ўн икки ойга узайтирилишига йўл қўйилади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Санация ўтказиш тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисида хўжалик суди томонидан ҳам қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қарор қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Санация ўтказиш учун танлов эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган корхона мол-мулкининг мулкдори ва кредиторларнинг розилиги билан матбуотда санация ўтказиш учун танлов эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай юридик ва жисмоний шахсларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилади. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза танлов ўтказиш ҳақида эълон чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ваколатли органга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, танловда иштирок этиш учун ариза бериш муддати тамом бўлгунига қадар ҳеч ким санация қилишда иштирок этиш истагини билдирмаса, ваколатли орган санация қилиш учун давлат маблағларини жалб этиш ёки материалларни қонунга мувофиқ банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш учун хўжалик судига юбориш мумкинлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Кредиторлар талабларини қондиришга мораторий жорий қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган корхонанинг ижро муддати санация ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар бошланган пул мажбуриятлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларига мораторий жорий қилади. Мораторийнинг амал қилиш муддати давомида молиявий (иқтисодий) жазолар қўлланилмайди.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мораторий фуқароларнинг меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлаш юзасидан қўядиган талабларига, шунингдек, фуқароларнинг ўз ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасига нисбатан қўядиган талабларига дахл қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Санация ўтказиш режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилишда иштирок этишига йўл қўйилган шахслар бир ойлик муддат ичида санация ўтказиш режасини ишлаб чиқишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация ўтказиш режасида қуйидагилар, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов қобилиятини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча кредиторларнинг талаблари улар билан келишилган муддатларда қондирилишини таъминлаш мажбурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санациянинг қанча муддат давом этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни қайтариш шартлари ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация ўтказиш режасида бошқа қоидалар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация ўтказиш режасида қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий воситаларни санация иштирокчиларига топшириши назарда тутилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация иштирокчилари зиммасига кредиторлар олдида олган мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажаришлари шарт ва бу мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация ўтказиш тўғрисида ишлаб чиқилган режа қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори ва кредитор (кредиторлар) билан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Санация ўтказиш режасининг экспертизаси ва уни тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш режаси ваколатли органга экспертиза учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза натижалари қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини ва иқтисодий қувватини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни реал амалга ошириш мумкинлигини аниқлаб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш режасини ваколатли орган тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ташқаридан бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридан бошқариш санация қилиниши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасининг фаолиятини бошқаришни ташкил этиш услуби бўлиб, бунда корхонани бошқариш ва унинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар ташқаридан тайинланган бошқарувчига ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасини ташқаридан бошқаришни ваколатли орган уни санация қилиш муддатига жорий этади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридан бошқариш жорий этилган пайтдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбари ва бошқарув органларининг ваколатлари тўхтайди ва ташқаридан тайинланган бошқарувчига ўтади. Корхонанинг бошқарув органлари ташқаридан бошқарувчи тайинланган пайтдан эътиборан етти кун ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа бойликлари ташқаридан тайинланган бошқарувчига топширилишини таъминлашлари шарт;
(19-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонасининг пул мажбуриятлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга мораторий жорий этилади.
(19-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ташқаридан тайинланган бошқарувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридан бошқарувчи туман ҳокими томонидан ваколатли орган, қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредитор (кредиторлар) билан келишилган ҳолда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридан тайинланган бошқарувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбари ва бошқарув органларининг ваколатларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва уни ваколатли органга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқарув органи билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхонасининг штатлар жадвалини тасдиқлайди ва хўжаликнинг бош мутахассисларини тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар билан қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида корхона номидан битим тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона мол-мулкини рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқаридан бошқарувни амалга ошириш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисобварақ очади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия, молия статистика ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонага нисбатан қўйилган талабларга белгиланган тартибда эътироз билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонага тўланиши лозим бўлган қарзларни ундириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органга санация ўтказиш режаси қандай рўёбга чиқарилаётганлиги тўғрисида йилнинг ҳар чорагида ҳисобот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, санация ўтказиш режасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташқаридан тайинланган бошқарувчи йирик битимларни қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредиторлар ва ваколатли орган билан келишилган ҳолдагина тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик битимлар жумласига битим тузиш пайтида қишлоқ хўжалиги корхонаси активлари баланс қийматининг ўн фоизидан ортиқ миқдорда баланс қийматига эга бўлган кўчмас мулк ёки бошқа мол-мулкни тасарруф этишга олиб келадиган битимлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, ташқаридан бошқариш жорий этилганидан кейин пайдо бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасининг пул мажбуриятлари миқдори кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ талаблар суммасининг йигирма фоизидан ортиқ бўлса, ташқаридан тайинланган бошқарувчи қишлоқ хўжалиги корхонасининг янги пул мажбуриятларига сабаб бўлувчи битимларни фақат қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредиторлар ва ваколатли органнинг розилиги билангина тузиши мумкин, санация ўтказиш режасида назарда тутилган битимлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ташқаридан тайинланган бошқарувчи ваколатларининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридан тайинланган бошқарувчининг ваколатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг аризасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган ёки лозим даражада бажармаётган бўлса, қишлоқ хўжалиги корхонаси кредиторлари ёки унинг мол-мулки мулкдорининг илтимосномасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқаридан тайинланган бошқарувчининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисидаги қарор туман ҳокими томонидан ваколатли орган, қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредитор (кредиторлар) билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Санация қилишнинг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ўтказиш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бажарилмаётганлиги сабабли;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилишнинг самарасиз эканлиги аниқланганлиги муносабати билан тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга мувофиқ ҳам тўхтатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни ваколатли орган чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация ўтказиш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадга эришилганлиги муносабати билан санация қилишни тамомлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация ўтказишни ушбу Қонунда белгиланган муддат доирасида давом эттириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадга эришилмаганлиги муносабати билан санация қилишни тўхтатиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Санация қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 25 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
535-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)