Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЛАЛАРНИНГ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ СОҲАСИДАГИ ҚОБИЛИЯТ ҲАМДА ИҚТИДОРИНИ БАРВАҚТ АНИҚЛАШ, РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИГАН НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш борасида республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мазкур йўналишда амалга оширган ишларини тарғиб этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, ижодий уюшмалар ва жамоатчиликнинг болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш тўғрисидаги низом 1-иловага;
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ҳар йили нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш маросими ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур маросимни ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ҳамда ҳомий ташкилотлар қатнашиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 13 октябрь,
225-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 225-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни (кейинги ўринларда «нодавлат ташкилотлар» деб аталади) рағбатлантиришга қаратилган танловни ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур танлов Ўзбекистонда болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мазкур йўналишда амалга оширган ишларини тарғиб этиш ҳамда рағбатлантириш ва шу орқали иқтидорли болаларнинг намунали таълим олиши, ўз устида ишлаши учун зарур шароитлар яратилиши жараёнига нодавлат ташкилотларни янада кенгроқ жалб этишга эришиш мақсадида ўтказилади.
II. Танловни ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш тартиби
3. Танлов ҳар йил якунида Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) томонидан белгиланган муддатда ўтказилади.
4. Мазкур танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотлар иштирок этади.
5. Танлов нодавлат ташкилотлар ўртасида ғолибликка номзодларни аниқлашдан бошланади.
Номзодлар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланади:
йилнинг энг фаол нодавлат ташкилоти;
Ўзбекистон ёшлари истеъдодининг кашфиётчиси;
йилнинг энг яхши маданият ва санъат тарғиботчиси.
6. Кенгаш номзодлар орасидан ғолибларни аниқлаб, бу ҳақда қарор қабул қилади.
III. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими
7. Кенгаш қарори асосида аниқланган ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида ўтказилади. Консерватория катта залининг фойесида тасвирий санъат ва халқ амалий санъати соҳасидаги энг иқтидорли болаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилади.
Катта зал саҳнасида иқтидорли болалар ва жамоаларнинг чолғу ижрочилиги, хонандалик, рақс ва бошқа йўналишдаги ижроларидан иборат махсус концерт дастури намойиш этилади.
8. Танловда ғолиб чиққан нодавлат ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан сертификат ҳамда ҳар бир номинация бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдоридаги махсус совғалар билан тақдирланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур танловда республикада фаолият кўрсатаётган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар ҳомийлик қилишлари, янги номинациялар бўйича ўз совғаларини тақдим этишлари мумкин.
10. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
IV. Молиялаштириш
11. Танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан тенг улушларда қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 225-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш
ТАРКИБИ
| Р. Қурбонов | — | Маданият ва спорт ишлари вазири, Кенгаш раиси |
| А. Жабборов | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
| Т. Қўзиев | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
| Б. Сайфуллаев | — | Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари |
| З. Сатторов | — | Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
| Р. Ахлиддинов | — | Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
| С. Холбаев | — | Адлия вазирининг ўринбосари |
| А. Алимов | — | «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси |
| Х. Аҳмедова | — | Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи |
* Изоҳ: кенгаш аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда унинг лавозимига янгидан тайинланган киши Кенгаш таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 421-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)