Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«ПАХТА-БАНК» ВА «ҒАЛЛА-БАНК» АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда банк тизими ролини янада ошириш, иқтисодиётнинг аграр сектори ва қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик янгилаш учун «Пахта-банк» ҳамда «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банкларининг янги инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек иқтисодиётни ҳар томонлама чуқур ривожлантиришда, базавий инфратузилмани шакллантириш ҳамда экспорт салоҳиятини изчил юксалтириб боришда банклар иштироки самарадорлигини ошириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар «Пахта-банк» ҳамда «Ғалла-банк»нинг инвестиция фаолияти соҳасидаги энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик янгилашга йўналтирилган фаол инвестициявий сиёсатни амалга ошириш, замонавий хорижий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш, шу асосда юқори сифатли, жаҳон ва ички бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқишни таъминлаш, ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор бойитиш;
банкларнинг шахсий ресурсларини сафарбар қилиш ва улардан, шунингдек инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали фойдаланиш, қўйилган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариб олишни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ташқи ва ички бозорларда сотиш истиқболларини чуқур таҳлил этиш асосида инвестициявий лойиҳаларни танлаб олиш, комплекс баҳолаш ва экспертиза қилиш механизмини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг техник ҳамда технологик даражаси оширилишини таъминлаш, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан кўриладиган молиявий фойдани прогнозлаш;
зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарда кризисли бошқарувнинг замонавий усул ва механизмларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш ҳамда модернизация қилиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этган ҳолда уларни молиявий соғломлаштириш ва кейинчалик стратегик инвесторларга сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарга кенг кўламда банк ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, кўргазмалар, ярмаркалар ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларга олиб чиқишнинг бошқа шаклларини ташкил қилишда кўмаклашиш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш;
инвестициявий лойиҳаларни танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк ходимларини тизимли асосда қайта тайёрлаш ҳамда малакаси оширилишини ташкил этиш, банкларни юқори малакали, ташаббускор, банкларнинг инвестициявий фаолиятини авж олдириш вазифаларини самарали ечиш қобилиятига эга раҳбарлар ва мутахассислар билан мустаҳкамлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Пахта-банк» ҳамда «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банклари акциядорларининг умумий йиғилишлари томонидан:
«Пахта-банк» акциядорлик-тижорат банки — банкнинг устав капитали миқдорини 100 млрд. сўмга етказган ҳолда жами 50 млрд. сўмлик;
«Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банки — банкнинг устав капитали миқдорини 50 млрд. сўмга етказган ҳолда жами 36 млрд. сўмлик қўшимча акцияларни эмиссия қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Пахта-банк» ва «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банкларининг 2008-2009 йилларда «Пахта-банк» ҳамда «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банклари акцияларини 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ ҳажмларда қўшимча жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 октябрь,
ПҚ-975-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 октябрдаги ПҚ-975-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2009 йилда «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг қўшимча жойлаштириладиган акциялари
ҲАЖМИ
|
Т/р |
Акциядорлар номи |
Суммаси (млрд сўм) |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги |
25 |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси |
19 |
|
3. |
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси |
5 |
|
4. |
«Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси |
1 |
|
|
Жами |
50 |