14.06.1991 йилдаги 302-XII-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 05.05.1995
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўзлари қараб чиқаётган масалаларни тайёрлаш ҳамда пухта ишлаб чиқиш учун ўз ишларига комиссия ва қўмиталар таркибига кирмаган Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларини жалб этишга, ишчи гуруҳлари тузишга ҳақлидирлар. Ишчи гуруҳларига Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари билан бирга вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг, идораларнинг, бошқа давлат ва жамоат идоралари ва ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, олимлар, мутахассислар кириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси, қўмиталари қўшма ишчи гуруҳлари тузишлари мумкин. Ишчи гуруҳлари таркибида ишлаш даврида мутахассислар ва олимларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақлари Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ сақланиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 102 ва 112-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вице-президентини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиснинг биринчи ўринбосарларини, ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига кирувчи бошқа мансабдор шахсларни, Ўзбекистон Республикаси Прокурори, Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати қўмитаси раисини, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди Раисини, вилоят ва Тошкент шаҳар судларининг судъяларини, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Бошқарувининг раисини тасдиқлаш, тайинлаш ёки сайлаш, Ҳукумат томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси бюджетини, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим республика дастурини тасдиқлаш, шунингдек тасдиқланган бюджетни, дастурларни ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тегишли қўмиталарининг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.