Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқаруви
Қарори
БАНКЛАРНИНГ ОДДИЙ ВЕКСЕЛЛАРИ ВА ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТЛАРИ БЛАНКАЛАРИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 сентябрда 1477-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги «Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 10/6-сонли қарорига (2005 йил 30 май, рўйхат рақами 1477 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 22-сон, 163-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 6 сентябрь,
20/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 6 сентябрдаги 20/3-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасидаги «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомнинг муқаддимасидаги «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Низомнинг 1-бандидаги «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 398-модда)