Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА КРЕДИТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ҲАМДА ЎЗЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 24 ИЮЛДАГИ ПҚ-927-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 сентябрь,
205-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 205-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«вазирликка юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги Низомда:
а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш жараёнида идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш»;
б) 10-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг мувозанатлилигини, мамлакатда мавжуд бўлган табиий, минерал-хом ашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат салоҳиятидан, шунингдек тегишли инфратузилмадан самарали фойдаланишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақалар, иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари бўйича қисқа муддатли ва ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради»;
йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«узоқ муддатли прогнозлар, ривожлантириш устуворликлари, таркибий ўзгартиришлар, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари асосида халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан биргаликда амалга ошириш таклиф қилинаётган устувор инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқади ва уларнинг портфелини шакллантиради»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«вазирликка юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 375-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда, 20-сон, 355-модда)