Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.09.2008 йилдаги 201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ «UZ-KOR SILICON» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда геология-қидирув ишларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқори технологиялар индустриясини ривожлантириш учун хом ашё базаси ҳисобланган қаттиқ фойдали қазилмалар қазиб олишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг «NeoPLANT» компанияси (Корея Республикаси) билан биргаликда Қашқадарё вилоятининг Толакўл ва Қудуқ ҳамда Самарқанд вилоятининг Сарикўл истиқболли майдонларида кварц ва кварцитлар конларини аниқлаш ва кейинчалик қазиб олиш мақсадида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун «Uz-Kor Silicon» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Uz-Kor Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг устав капитали миқдори эквивалентда 10,4 млн АҚШ долларига тенг эканлиги, ундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоиз миқдоридаги «NeoPLANT» компанияси (Корея Республикаси) улушининг пул маблағлари ва асбоб-ускуналар ҳисобига шаклланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоиз миқдоридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси улушининг Қашқадарё вилоятининг Толакўл ва Қудуқ ҳамда Самарқанд вилоятининг Сарикўл истиқболли майдонларида таркибида кварц мавжуд бўлган хом ашё юзасидан илгари ўтказилган геология-қидирув ишлари давомида олинган геология, геофизика ахборотлари ва бошқа ахборотлар ҳисобига шаклланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва «Uz-Kor Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Толакўл ва Қудуқ ҳамда Самарқанд вилоятининг Сарикўл истиқболли майдонлари участкалари доирасида техник кремний, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллар ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган кварц ва кварцитлар конларини аниқлаш бўйича геология-қидирув ишлари олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишлари натижалари бўйича техник кремний, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллари ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва кейинчалик улар асосида геология-қидирув ишлари олиб бориш давомида аниқланган конлар базасида микроэлектроника элементлари, шу жумладан қуёш элементлари ва фотоэлектрик модуллар ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси «Uz-Kor Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига Сарикўл, Толакўл ва Қудуқ истиқболли майдонларини геологик ўрганиш мақсадида ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун уч йил муддатга белгиланган тартибда лицензия берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари «Uz-Kor Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига Сарикўл, Толакўл ва Қудуқ истиқболли майдонларида ер ости участкаларини геологик ўрганиш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Uz-Kor Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомаларига биноан қўшма корхона фаолиятида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Uz-Kor Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомаларига биноан қўшма корхона фаолиятида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Uz-Kor Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 371-модда)