Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕРЛАР ВА НОГИРОНЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ РЕСПУБЛИКА УРУШ ВА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ПАНСИОНАТИ, «САХОВАТ» ВА «МУРУВВАТ» УЙЛАРИГА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 29 августда 1848-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 24 ноябрдаги 74-Б-сонли «Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1848-2, 15.12.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616 сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) асосан буюраман:
1. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ҲАИТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 июль,
27-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 30 июлдаги 27-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисида
ҚОИДАЛАР
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) мувофиқ ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган пенсия ёшига етган, алоҳида уйда, хонадонда, ётоқхонада яшаётган ва фарзандлари (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари), эри (хотини) бўлмаган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳомийлик белгиланмаган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва I ёки II-гуруҳ ногиронлари ҳамда ёшидан қатъи назар, узлуксиз давом этувчи руҳий хасталиги оқибатида меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган I ёки II-гуруҳ ногиронлари фарзандлари (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари), эри (хотини) бўлиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ васийлик ёки ҳомийлик белгиланишидан қатъи назар, мазкур Қоидаларнинг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (бундан кейинги ўринларда вазирлик деб юритилади) тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига (бундан кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) жойлаштирилиши мумкин.
2. Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий ва маданий-маиший хизматлар кўрсатилади.
II. Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш ва жойлаштириш тартиби
3. Тиббий-ижтимоий муассасаларга қуйидаги тоифадаги ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар жойлаштирилади:
Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатига:
уруш қатнашчиси, уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилганлар;
ҳалок бўлган жангчиларнинг ёлғиз оила аъзолари;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлари;
Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этиш қатнашчиси ва ногиронлари;
терроризмга қарши курашда ҳалок бўлган фуқароларнинг ёлғиз оила аъзолари;
меҳнат фахрийлари;
давлат ва жамият олдида алоҳида хизматлари эвазига давлат мукофотларига сазовор бўлган фуқаролар.
«Саховат» уйларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ёлғиз кексалар, пенсионер ва ўзгалар ёрдамига муҳтож 18 ёш ва ундан юқори бўлган I ва II-гуруҳ ногиронлари;
«Мурувват» уйларига узлуксиз давом этувчи руҳий касалликка дучор бўлган, меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига ва тиббий назоратга муҳтож бўлган, 18 ёшдан ошган I ва II-гуруҳ ногиронлари;
Болалар «Мурувват» уйларига ақлий ривожланишида нуқсони бўлган, руҳий касал, таълим олиш ва меҳнат қилишга, касб ўрганишга лаёқатсиз 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаликдан ногирон болалар жойлаштирилади.
4. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш учун вазирлик ҳузурида Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бош бошқармалар деб юритилади) ҳузурида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун Махсус комиссияга ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.
Махсус комиссия ҳудудий бош бошқармаларнинг ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб боради.
6. Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш ва жойлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ҳудудий бош бошқармаларга келиб тушгандан кейин ишчи гуруҳлар ҳужжатларни 10 кун муддатдан кечиктирмасдан Махсус комиссияга тақдим этилишини таъминлайди.
7. Махсус комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар Махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар (ёки қариндошлари)нинг истаги, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлиги инобатга олинган ҳолда Махсус комиссия томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ тузилган тегишли далолатнома асосида белгиланган тартибда вазирлик буйруғи билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Расмийлаштирилган ҳужжатлар, Махсус комиссия далолатномаси ва вазирлик буйруғи нусхаси Махсус комиссия томонидан ҳудудий бош бошқармаларга етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳудудий бош бошқармалардаги Ишчи гуруҳлар бир ой муддатда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни доимий қайд этилган яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлик варақаси асосида уларни йўлланма берилган тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштирилишини ташкиллаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ишчи гуруҳлар ҳар бир буйруқнинг ижроси юзасидан Махсус комиссияга мунтазам равишда ахборот тақдим этиб борадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Махсус комиссия томонидан тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш учун расмийлаштирилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар рўйхати «Вазирлик тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштирилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар тўғрисидаги маълумотлар банки»га (кейинги ўринларда маълумотлар банки деб юритилади) киритилади ва тақдим этилган ҳужжатлар нусхаси Махсус комиссияда сақланади.
12. Ҳудудий бош бошқармалардаги маълумотлар банки тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштирилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг рўйхатлари бўйича маълумотлар билан мунтазам равишда тўлдириб борилади.
III. Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш тартиби
13. Махсус комиссия томонидан ҳар йилнинг I-чорагида болалар «Мурувват» уйлари ва аёллар «Мурувват» уйларининг болалар бўлимида тарбияланиб, вояга етган ногиронларнинг рўйхатлари тузилади. Вояга етган ногиронлар вазирлик буйруғи билан тасдиқланган режа-жадвал асосида катталар «Мурувват» уйларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вояга етган ногиронлар вазирлик буйруғида қайд этилган санадан бошлаб бир ой муддат ичида улар тарбияланган «Мурувват» уйлари ҳисобидан транспорт ва тиббий ходим билан таъминланиб, катталар «Мурувват» уйларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни вазирлик тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларнинг биридан бошқасига ўтказиш учун асосли сабаблар (у истиқомат қилаётган ҳудуднинг об-ҳавоси ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши тўғрисидаги тиббий хулоса ёки уларнинг қариндошлари бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши ва бошқалар) мавжуд бўлган тақдирда Махсус комиссия тавсиясига мувофиқ қабул қилинган вазирлик буйруғи асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш тўғрисида вазирлик буйруғи чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар аввал истиқомат қилган тиббий-ижтимоий муассаса ҳисобидан транспорт ва тиббий ходим билан таъминланиб, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказилган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар тиббий-ижтимоий муассаса манзилидан рўйхатдан чиқарилган паспорти (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат), тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқа тегишли ҳужжатлари ҳамда шахсий кийим-кечаги билан ўтказилади.
IV. Якуний қоидалар
18. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 июль
Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Қоидаларга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш бўйича талаб қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхати
1. «Саховат» уйига расмийлаштириладиган ёлғиз кекса, пенсионер ва I ва II-гуруҳ ногиронининг ўзининг турар манзилидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи номига уни «Саховат» уйига расмийлаштиришни сўраб ёзган аризаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» уйларига расмийлаштириладиган 14 ёшгача бўлган ногирон болалар учун ота-оналари томонидан фарзандини болалар «Мурувват» уйига расмийлаштиришни сўраб ёзган аризаси;
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган руҳий касалликдан ногиронлар учун давлатнинг ваколатли идораси (васийлик ёки ҳомийлик тайинловчи орган) томонидан тайинланган ҳомий ёки васий томонидан ёзилган ариза, ногирон томонидан ёзилган ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
18 ёшдан юқори бўлган руҳий касалликдан I ва II-гуруҳ ногиронлари учун давлатнинг ваколатли идораси (суд қарори билан) томонидан тайинланган ҳомий ёки васий томонидан ёзилган ариза, ногирон томонидан ёзилган ариза.
2. Ҳомийлик ёки васийлик тўғрисидаги ҳужжат;
3. Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг паспорти (асли ва паспортнинг фуқаро тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган ва уни рўйхатга қўйилганлиги қайд этилган варағи нусхаси), 16 ёшгача болалар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асли ва нусхаси, ногирон болалар ота ва онаси паспортининг фуқаро тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган ва уни рўйхатга қўйилганлиги қайд этилган варағи нусхаси, пенсия гувоҳномаси.
4. Ногиронлик ҳақида Тиббий меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси (ногирон учун), 16 ёшгача болалар учун Тиббий маслаҳат комиссияси хулосаси.
5. Амбулатор картасидан ёки касаллик тарихидан кўчирма (албатта қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Вассерман реакцияси ва Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюрографияси, болалар учун оғиз-бурун бўшлиғининг бактериологик таҳлили (Лёффлер суртмаси).
6. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий маслаҳат комиссияси хулосаси.
7. Сил касалликлари диспансери хулосаси.
8. Онкологик диспансер хулосаси.
9. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
10. Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг 2 та фотосурати (6 х 4 ҳажмда).
11. Турар жойидан маълумотнома.
12. Техник инвентиризациялаш бюроси (БТИ) томонидан ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг уй-жойи тўғрисидаги маълумотнома (14 ёшгача бўлган ногирон болалар бундан мустасно).
13. Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг пенсияси (нафақаси) тўғрисида маълумотнома.
14. Ёлғиз кекса, пенсионер ёки ногироннинг моддий-маиший аҳволи тўғрисидаги далолатнома (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. «Саховат» уйига расмийлаштириладиган фуқаронинг ёлғизлигини тасдиқловчи турар манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғини комиссияси далолатномаси.
16. «Саховат» уйига расмийлаштириладиган фуқаронинг ёлғизлигини тасдиқловчи турар манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғини комиссияси йиғилиши далолатномаси асосида туман (шаҳар) хокими тавсия хати ёки ёлғиз кекса, пенсионер ва ногироннинг ёлғизлар рўйхатига олинганлиги тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарори.
17. Ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ишчи гуруҳи далолатномаси.
Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Қоидаларга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
| | | |
|
ДАЛОЛАТНОМА | ||
| «___» ________ 200 ___ й. |
| |
|
Биз қуйидагилар: |
| |
| 1. | Вазирнинг биринчи ўринбосари, Махсус комиссия раиси | |
| 2. | Вазир ўринбосари, Махсус комиссия раиси ўринбосари | |
| 3. | Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мониторинги ва таҳлили бошқармаси бошлиғи, аъзо | |
| 4. | Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш республика инспекцияси бошлиғи, аъзо | |
| 5. | Ижтимоий муассасаларни молиялаш бўлими бошлиғи, аъзо | |
| 6. | Юридик бўлими бошлиғи, аъзо | |
| 7. | Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мониторинги ва таҳлили бошқармаси бошлиқ ўринбосари, котиб | |
| 1 (Ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар фамилияси, исми, туғилган йили ва санаси, турар манзили, ташхиси) | ||
| 2...................... | ларни ўрганиб чиқиб: | |
1 |
| |
| 2 | ---------------- «Мурувват» уйига | |
| 3 | ---------------- «Мурувват» уйига | |
| 4 | ---------------- «Саховат» уйига расмийлаштиришга қарор қиламиз. | |
| 1. | Махсус комиссия (ишчи гуруҳ) аъзолари имзоси | |
| 2. | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Қоидаларга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
| | | |
| Пенсионер (ногирон) нинг фамилияси ва исми __________________________ Турар манзили: Вилоят ____________________________________________________________ Шаҳар ____________________________________________________________ Кўча номи _________________________________________________________ Уй № ___________ хонадон № ______________ телефони _________________ | ||
|
| ||
| Пенсионер (ногирон)нинг моддий-ижтимоий-маиший шароити тўғрисида: Хоналарининг сони, санитария-гигиена ҳолати__________________________ Хонадонда яшовчилар сони___________________________________________ Моддий таъминланганлиги___________________________________________ Уй (квартира) соҳибининг фамилияси__________________________________ Ушбу хонадонда бирга яшайдиганлар (агар бўлса (фамилияси, исми ва қариндошлиги) ҳақида маълумот_______________________________________ Ёлғизлар рўйхатига киритилганлиги (туман (шаҳар) ҳокими қарори тартиб рақами, санаси) _____________________________________________________ Пенсионернинг тоифаси _____________________________________________ «Саховат» («Мурувват») уйига жойлашишига сабаб ва мақсади қайд этилади___________________ | ||
| 1. Маҳалла вакили лавозими |
Имзоси |
Маҳалла вакили фамилияси ва исми |
| 2. Туман (шаҳар) Ижтимоий таъминот бўлими вакили |
Имзоси |
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими вакили |
| 3. Маҳалла нозири |
Имзоси |
Маҳалла нозири |
| 4. Пенсионер (ногирон)нинг қўшниси |
Имзоси |
Пенсионер (ногирон) нинг қўшниси |
| 5. Пенсионер (ногирон) |
Имзоси |
Пенсионер (ногирон) нинг фамилияси ва исми |
Изоҳ: ушбу имзолар маҳалла фуқаролар йиғини ва туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 353-модда; 2011 й., 18-сон, 186-модда; 50-сон, 538-модда)