1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мазкур Қонуннинг номидаги ҳамда матнидаги «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 (Кучини йукотган) Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган ва эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа иттифоқдош республикаларнинг фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (қуйида «фуқаролар» деб аталади) Ўзбекистон Республикасида даромад солиғи тўловчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган деб қараладиган фуқаролар жумласига календарь йил давомида 183 кундан кўпроқ вақт Ўзбекистон Республикасида турган фуқаролар кирадилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 (Кучини йукотган) Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқарисида ҳам пул ёки натура тарзида олган даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаган фуқароларнинг даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган бўлса, бу даромадларга солиқ солиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чет эл валютаси олинган даромадлардан солиқ тўловчининг истагига мувофиқ сўм тарзида ёки СССР Давлат банки сотиб оладиган чет эл валютасида солиқ тўланади. Бунда чет эл валютаси олинадиган даромадлар СССР Давлат банкининг солиқ ҳисоблаб чиқариладиган кундаги пулнинг қадри тўғрисидаги расмий маълумоти асосида сўмга айлантирилиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Солиқ солинмайдиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминот нафақалари, вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан тўланадиган нафақалар (шу жумладан, бемор болани парваришлаш нафақалари)дан ташқари, шунингдек хайрия жамғармалари ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга бериладиган нафақалар ва пул ҳамда натура шаклидаги ёрдамнинг бошқа турлари;
(3-модданинг 1-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) олий ўқув юртлари ҳамда ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари, шу жумладан олий ва ўрта диний ўқув юртлари томонидан ўз студентлари ва ўқувчиларига тайинланадиган стипендиялар, шунингдек ушбу модданинг «а» кичик бандида кўрсатилган жамғармаларнинг маблағларидан таъсис этиладиган стипендиялар;
(3-модданинг 1-банди «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги 436-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 50-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари бажарган иш учун мазкур билим юртлари ўқувчиларга берадиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) пенсиялар, шунингдек пенсияга қўшимчалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фуқаролар қон топширганлик учун, донорликнинг бошқа турлари учун, она сути топширганлик учун оладиган пул, шунингдек медицина муассасаларининг ходимлари қон йиғиб топширганликлари учун оладиган пул;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) майиб бўлиш ёки бошқа тарзда саломатликка зиён етиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганлик учун товон тарзида олинадиган пул;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) фуқароларни чет элга ишга юбориш муносабати билан уларга совет давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тўлайдиган иш ҳақи ва чет эл валютасидаги бошқа пуллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) фуқароларнинг мулкчилик ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган пуллари, сотиш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва бошқа мол-мулкни сотишдан тушган даромадлар бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) фуқароларнинг шахсий ёрдамчи қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотини сотишдан, шу жумладан корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ёш молларни, чорвани ва паррандани боқишдан олган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан йилига солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг бир ярим баробаригача миқдорда олинган совғалар (буюм тарзидаги мукофотлар) қиймати, шунингдек, халқаро, Бутуниттифоқ ва жумҳурият конкурслари ҳамда мусобақаларида буюм тарзида олинган совринлар қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бериладиган пулнинг миқдоридан қатъи назар, табиий офатлар, бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан, шунингдек СССР, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматларининг қарорлари асосида бериладиган моддий ёрдам пули; бошқа ҳолларда, шу жумладан чакана нархлар ислоҳоти муносабати билан (ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганларидан ташқари) йилига солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг уч баробаригача пул ва натура шаклида бериладиган моддий ёрдам суммалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
т) давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олишга, акциялар харид этишга ва шу мақсад учун берилган қарзларни узишга ишлатиладиган, солиқ солиниши керак бўлган фуқаролар иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммаси, шунингдек акциялар бўйича олинган ва акцияли жамиятнинг ёки дивиденд олинган корхоналарнинг акцияларини сотиб олишга ишлатиладиган дивидендлар. Айтиб ўтилган мол-мулк ва акцияларни сотиш вақтида илгари солиқдан озод қилинган даромадлардан умумий асосларда солиқ олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) чакана нархларнинг оширилиши муносабати билан барча тоифадаги фуқароларга ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланадиган миқдорда пул ва натура шаклида бериладиган компенсация тўловлари, шунингдек СССР ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида назарда тутилган нормалар доирасида бериладиган бошқа компенсация тўловлари, ишдан бўшаш чоғида фойдаланилмаган отпуска учун бериладиган компенсация тўловлари бундан мустасно;
(3-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонунига мувофиқ «ф» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фуқароларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўзларига тўланиши керак бўлган даромадлардан хайрия жамғармалари ва экология жамғармаларига ўтказадиган суммалар, шунингдек давлат бюджетидан қисман ёки тўлиқ таъминланадиган маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ўтказиладиган суммалари;
(3-модданинг 2-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фуқароларнинг солиқ идоралари томонидан солиқ солиниши лозим бўлган даромадлардан ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган мақсадларда берган бадаллари суммаси тегишли календарь йил учун солиқ солиш пайтида ҳисобга олинадиган даромаддан ошмайдиган миқдорда камайтирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Солиқ юзасидан имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган йиллик солиқ солинмайдиган минимумдан ошиб кетмайдиган иш ҳақи ва бошқа турдаги пул мукофоти оладиган ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролар;
(4-модданинг 1-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги 739-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиролар, кашфиётлар ва уларнинг илк саноат нусхаларини яратганлик, нашр қилганлик, ижро этганлик ёки улардан бошқача тарзда фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан ошмайдиган фуқаролар, агар уларнинг асосий иш жойи бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг, деҳқон (фермер) хўжалигининг барча турларидан, шунингдек тадбиркорлик субъектларидан оладиган даромадлари йилига Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан ошмайдиган фуқаролар, агар уларнинг асосий иш жойи бўлмаса;
(4-модданинг 1-банди «б» ва «в» кичик бандлари Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) деҳқон хўжалигининг аъзолари, деҳқон хўжалиги ташкил этилган (рўйхатдан ўтган) йилдан бошлаб икки йил давомида — мазкур хўжаликдан оладиган даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жамоа хўжаликларининг аъзолари — ўзлари аъзо бўлган жамоа хўжаликларида бажарган ишлари учун оладиган даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар ва ўқув ёки текширув машқларига чақирилган ҳарбий хизмат ёшидаги кишилар — хизмат жойидан ёки ўқув ёхуд текширув машқларида бўлган вақт учун оладиган маош, суткалик пул ва бошқа маблағлар юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Шуҳрат орденининг учала даражаси билан мукофотланган кишилар, Улуғ Ватан урушининг ногиронлари ёки СССРни ҳимоя қилиш чоғида ёхуд ҳарбий хизматнинг бошқа хил вазифаларини бажариш чоғида ярадор бўлиш, контузия бўлиш ёки шикастланиш натижасида ёҳуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касалликлар натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти жиҳатдан ҳарбий хизматчиларнинг мазкур тоифаларига тенглаштирилган бошқа ногиронлар — оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Гражданлар уруши ва Улуғ Ватан уруши, СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жангавор операцияларнинг қатнашчилари бўлган ва ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда собиқ партизанлар, Улуғ Ватан уруши давридаги меҳнат фронтининг ветеранлари ва болалигида концентрацион лагерларнинг тутқунлари бўлганлар оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари сафидан бўлган, хизмат вазифасини бажариш чоғида ярадор бўлганлик, контузия бўлганлик ёки жароҳатланганлик туфайли ногирон бўлиб қолган кишилар — оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) болаликдан ногиронлар, шунингдек кўриш қобилиятига кўра I ва II гуруҳ ногиронлари оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қаҳрамон оналар оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Улуғ Ватан уруши йилларида Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда шаҳарда 1941 йилнинг 8 сентябридан 1944 йилнинг 27 январигача ишлаган фуқаролар оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) СССРни ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини ижро этиш чоғида ярадор бўлганлик, контузия олганлик ёки жароҳатланганлик натижасида, ёҳуд фронтда, бўлганлик билан боғлиқ касалликлар натижасида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва рафиқалари оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган совет қўшинларининг чекланган қисми таркибида хизматни ўтаган ҳарбий хизмат ёшидаги ҳарбий хизматчилар оладиган барча даромадлари юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) студентлар қурилиш отрядлари штабларининг ишонч қоғозига асосан тузилган шартномалар бўйича бажарилган ишлардан олинган даромадлар юзасидан студентлар меҳнат отрядларининг аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртлари томонидан қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришга юборилган фуқаролар шу ишларини бажарганлик учун олинадиган даромадлар юзасидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Чернобиль фалокати оқибатида жафо чеккан фуқаролар — оладиган барча даромадлари юзасидан, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатида нурланиш касаллиги билан оғриган ва бундай касалликни бошидан кечирган фуқаролар, шунингдек ногиронликнинг келиб чиқиш сабаби Чернобиль фалокати билан боғлиқ эканлиги аниқланган ногиронлар, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чернобиль атом электр станциясида ажратиб қўйилган тегра доирасида фалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этган шахслар (йўлланма ёки хизмат сафари билан вақтинча юборилганлар ҳам шулар сирасига киради) ёки станцияни ишлатишда ёхуд бошқа ишларда банд бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар идораларининг хизматни ажратиб қўйилган теграда ўтаган (ўтаётган) раҳбар ва оддий ходимлари жумласидан бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар — офицерлар, прапоршчиклар, мичманлар, СССР Қуролли Кучларида, СССР Давлат хавфсизлиги қўмитасининг қўшинлари ва идораларида, ички қўшинлар ва темир йўл қўшинларида ҳамда бошқа ҳарбий тузилмаларда муддатдан ташқари хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, аёл ҳарбий хизматчилар, ҳақиқий муддатли хизматни ўтаётган сержантлар ва оддий аскарлар, шунингдек махсус йиғинларга чақирилган ва ажратиб қўйилган теграда мазкур фалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматни ўташга мажбур шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1986 йилда ажратиб қўйилган теградан кўчирилган (ихтиёрий равишда кўчиб кетган), шунингдек 1986 йил 26 апрелдан эътиборан кўчириб юборилган теграда ҳамда кўчириб юбориш ҳуқуқи сақлаб қолинган теграда яшаб турган (яшаган) шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1986-1987 йилларда ажратиб қўйилган теграда Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатларини тугатиш ишларида қатнашган ёки шу даврда Чернобиль атом электр станциясини ишлатишда ёхуд бошқа ишларда банд бўлган шахслар (шу жумладан йўлланма ёки хизмат сафари билан вақтинча юборилган шахслар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаерда жойлашганлиги ва қанақа иш бажарганлигидан қатъи назар, ушбу кичик банднинг бешинчи хатбошисида санаб ўтилган ҳарбий хизматчилар ҳамда махсус йиғинларга чақирилиб, 1986-1987 йилларда мазкур фалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматни ўташга мажбур шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар идораларининг 1986-1987 йилларда ажратиб қўйилган теграларда хизматни ўтаган бошлиқлари ва оддий аскарлари жумласидан бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) қишлоқ жойларда яшайдиган, хўжалиги қишлоқ хўжалик солиғи ёки ер солиғи тўлашдан озод этилган, 60 ёшга тўлган эркаклар ёки 55 ёшга тўлган аёллар — хоҳ якка тартибда, хоҳ тадбиркорлар жамоаси таркибида амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар юзасидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 2-банд билан тўлдирилган ва 1-банднинг «ж» — «т» кичик бандлари 2-банднинг «а» — «м» кичик бандларига ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ миқдори қуйидагиларга камайтирилади:
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 3-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ногиронлардан ташқари I ва II гуруҳ ногиронлари, улар оладиган барча даромадлари бўйича солиқнинг 50 фоизига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муддатидан ортиқ хизматдаги офицерлар, прапоршиклар, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларга, шунингдек ички ишлар органларининг оддий хизматчи ва бошлиқлари сафидан бўлган кишилар, СССР Вазирлар Кабинети белгилайдиган тартиб ва миқдорда бериладиган маошига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарамоғида уч ва ундан ортиқ киши бўлган фуқаролар учун барча даромадлар юзасидан 30 фоизга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 16 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болали ёлғиз оналар — улар оладиган барча даромадлар бўйича солиқнинг 30 фоизига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 16 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болали ҳамда боқувчисидан марҳум бўлганлиги учун пенсия олмаётган аёл ва эркак бевалар, улар оладиган даромадлар бўйича солиқнинг 30 фоизига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) болаликдан ногирон бўлиб қолган ва доимий парваришни талаб қиладиган фарзандини тарбияловчи ота-онадан бири, у оладиган барча даромадлар бўйича солиқнинг 30 фоизига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаро бир неча асосга кўра солиқ бўйича имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса, унга ана шу имтиёзларнинг миқдор жиҳатдан кўпроқ енгиллик берадиганидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
(4-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 4-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари айрим солиқ тўловчиларнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, уларни даромад солиғидан озод қилиш, шунингдек, айрим солиқ тўловчилар учун солиқ миқдорини камайтириш ҳуқуқига эгадирлар.
(4-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 5-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонуннинг ушбу моддасида санаб ўтилган фуқароларнинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи ҳужжатлар билан белгиланган тартибда тасдиқланади, бу ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(4-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 6-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тегишли ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар ҳам даромад солиғи тўлашдан батамом озод қилинадилар:
(4-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 7-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хорижий давлат дипломатия ваколатхоналарининг дипломатлик ва консуллик даражаларига эга бўлган бошлиқлари ва аъзолари, уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар, Ўзбекистон Республикасида дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарининг маъмурий-техникавий ходимлари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар — Ўзбекистон Республикасида бўлган ҳамда дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур ваколатхоналар хизматчи ходимлари таркибига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахслар — ўз хизматлари юзасидан олган барча даромадлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ходимларининг у xизматчилари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар — ўз хизматлари юзасидан олган даромадларнинг барча турлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мансабдор шахслари ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича.
(4-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Икки ёқлама солиқ солишни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойи бўлган кишилар чет элда оладиган даромадлар Ўзбекистон Республикасида солиқ солинадиган даромадлар жумласига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойи бўлган, Ўзбекистон Республикасида даромад солиғини тўловчи кишилар чет давлатлар қонунларига мувофиқ хорижда тўлаган даромад солиқлари Ўзбекистон Республикасида даромад солиғини тўлаш пайтида ҳисобга олинади. Бундан чет элда тўланадиган солиқларнинг миқдори Ўзбекистон Республикасида тўланадиган солиқ миқдоридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Халқаро шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СССРнинг халқаро шартномаси ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида солиқ солишга оид қоидаларда Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидаси қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ФУҚАРОЛАР ОЛАДИГАН ИШ ҲАҚИ, ТЎЛОВЛАР, МУКОФОТЛАР ВА БОШҚА ДАРОМАДЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 (Кучини йукотган) Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Солиқ тўловчилар тоифалари ва солиқ солинадиган объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг мазкур боби қоидаларига мувофиқ қуйидагилар солиқ тўлашга жалб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролар — мулкчилик шакллари ва мулк кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан оладиган иш ҳақлари, мукофотлари ва бошқа ҳар қандай даромадлари суммасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фуқаролар — тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларидан, шунингдек тадбиркорлик субъектлари билан ўз меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фуқаролар — фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек кашфиёт, ихтиро ҳамда саноат намуналарини яратганлик, нашр қилдирганлик, ижро этганлик ёки улардан бошқача тарзда фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи суммаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ўта зарарли ишлаб чиқаришда ишлайдиган алоҳида тоифадаги фуқаролар учун фавқулодда ҳолларда 12 фоиздан кам бўлмаган миқдорда солиқ солишнинг имтиёзли ставкаларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(8-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги 739-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Асосий иш жойларида ишчи ва хизматчилардан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаролар ҳамда фан, адабиёт ва санъат ходимларидан оладиган даромад солиқларини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган даромаддан ушбу Қонуннинг 4-моддаси 1-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида кўзда тутилган тартибда солиқ солинмайдиган иш ҳақининг минимуми ва бошқа даромадлар чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) СССР Вазирлар Кабинетининг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинетининг тегишли қарорларида кўзда тутилган натура ҳолида бериладиган озиқ-овқат қиймати, шунингдек шу озиқ-овқат ўрнига тўланадиган пул;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ижодий фаолият, тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишдан даромад олиш билан боғлиқ харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар туркумига моддий харажатлар, асосий ишлаб чиқариш фондларини тўла қайта тиклашга амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ уларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ харажатлари, давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар, мажбурий мулк суғуртаси бўйича тўловлар, банкларнинг қисқа муддатли кредитлари учун фоиз тўлови (тўлов муддати узайтирилган ва кечиктирилган фоизлардан ташқари), шунингдек асосий ишлаб чиқариш фондларининг ҳамма турдаги ремонти учун қилинадиган харажатлар қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқлим шароити оғир бўлган жойлардаги иш учун СССР ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган коэффициентлар (район коэффициентлари, баланд тоғ, чўл ва сувсиз районлардаги иш учун коэффициентлар) иш ҳақига қўшиб ёзиладиган ва тўланадиган пулдан ҳамда мазкур жойлардаги иш стажи учун қўшимча ҳақдан 12 фоиз ставка бўйича солиқ ундириб олинади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги 436-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 50-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг тугатиладиган корхона ва ташкилотлардан оладиган жами даромадларига, шу жумладан шу корхона ва ташкилотларнинг мол-мулки сотилиши муносабати билан фуқароларга тўланадиган даромадлар миқдорига — шу даромадлар тўланадиган йилдаги бошқа даромадлар (иш ҳақи) бирга қўшилиб, йилларга тақсимламай солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Фуқароларнинг асосий иш жойидаги иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ календарь йил бошидан эътиборан ҳар ой тугаганидан кейин илгари ушлаб қолинган солиқ суммасини ҳам ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган даромадлар йиғиндиси суммаларидан ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил тугаганидан кейин фуқароларнинг календарь йилдаги бутун даромадини (тўлиқ сўмларда) ташкил қиладиган суммаларга асосланган ҳолда солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда солиқ янги (хизмат, ўқиш) жойида аввалги ва янги иш жойида олинган йиллик даромад йиғиндисига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Аввалги иш жойида олинган даромадлар маълумотнома билан тасдиқланади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Асосий иш жойидан бошқа ерда олинган даромадларга ва бошқа тўловларга солиқ солиш ва уни тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўриндошлик юзасидан қилинган иш ва бажарилган бир галлик иш учун олинадиган иш ҳақи ва асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидан бошқа ерда олинган даромадлар ҳамда тўловлар миқдорида солиқ ушбу Қонун 8-моддасининг 1-бандида кўзда тутилган ставкаларга мувофиқ ушлаб қолинади.
(13-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзининг асосий иш жойидан (хизмат, ўқиш) бошқа жойга ўриндошлик бўйича ишга киришда, шунингдек пудрат шартномасига мувофиқ бир галлик ва бошқа ишларни амалга оширишда (бир марта ҳақи тўланадиган, узоғи билан 5 кунга чўзиладиган қисқа вақтли бир галлик ишлар, бундай ишлар календарь йилда нечта бўлишидан қатъи назар) фуқаролар асосий иш жойи (хизмати, ўқиши) ҳақида маълумотнома тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий иш жойи (хизмат, ўқиши) ўзгарган тақдирда, фуқаролар бир ой муддат ичида ўриндошлик бўйича ишлаётган ёки пудрат шартномасига мувофиқ бошқа ишлар бажараётган корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига асосий иш жойининг ўзгарганлиги тўғрисида маълумот тақдим этишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидан бошқа ерда ўриндошлик бўйича қилинган иш, пудрат шартномасига мувофиқ бажарилган бир галлик ва бошқа ишлар учун тўланадиган пулнинг жами миқдори ва шу тўловлардан ушлаб қолинадиган солиқ миқдори ҳақида шу пулни тўлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар келгуси йилнинг 1 февралидан кечиктирмай даромад олувчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойига хабар қилиши лозим. Шундай маълумот олингач, асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерия ўтган йил учун асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидан олган ва асосий бўлмаган иш жойидан олган умумий иш ҳақининг йиғиндисини ҳисобга олиб, ушбу Қонуннинг 8-моддасида кўзда тутилган ставкаларга биноан солиқни қайтадан ҳисоблаб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта ҳисоб-китоб натижаларига кўра фуқародан қўшимча ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси ундириб олинади ёки ортиқча ушлаб қолинган пул унга қайтариб берилади. Қўшимча ҳисоблаб чиқилган солиқни ундириб олиш уч ой мобайнида амалга оширилади, ортиқча ушлаб қолинган солиқ суммаси эса икки ой мобайнида қайтариб берилади.
(13-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик, нашр қилганлик, ижро этганлик ёки улардан бошқа тарзда фойдаланганлик учун муаллифга тўланадиган ҳақ, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва уларнинг илк саноат намуналари муаллифларига тўланадиган ҳақ миқдорига солиқ солиш ва уни тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик, нашр қилганлик, ижро этганлик ва улардан бошқача тарзда фойдаланганлик учун муаллифга тўланадиган ҳақ, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва уларнинг илк саноат намуналари муаллифларига тўланадиган ҳақ миқдоридан олинадиган солиқ йил давомида ҳисоблаб чиқарилади ва ушбу Қонун 8-моддасининг 1-бандидаги ставкаларга мувофиқ даромад тўланадиган жойда бевосита ушлаб қолинади. Шундан кейин ҳар сафар даромад тўлаш пайтида шу йил мазкур тўлов жойида берилган тўловларнинг умумий миқдорига биноан солиқ қайтадан ҳисобланади.
(14-модданинг 1-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил тугагач, фуқаролар (муаллифларнинг ворисларидан ташқари) 1 мартдан кечикмай истиқомат жойидаги солиқ идорасига ўтган йили амалда олган даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишга мажбурдирлар. Айни пайтда календарь йил давомида бир марта мукофот олган фуқаролар даромадлари тўғрисида декларация тақдим этмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр қилиш, ижро этиш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш юзасидан шартномалар бўлган тақдирда ушбу шартнома ҳисобига аванс тарзида тўланадиган мукофотлар узил-кесил ҳисоб-китоб пайтида жамланади ва солиқ солиш мақсадида шартнома амал қилган йилларга тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай шартнома бўлмаган тақдирда, башарти асарни яратганлик ёки унинг биринчи нашри учун бериладиган ҳақ 12000 сўмдан ошиб кетса, бу пул тўловчининг аризасига мувофиқ уч йилга тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кашфиётлар, ихтиролар ва уларнинг илк саноат намуналаридан фойдаланилган дастлабки йил давомида уларнинг муаллифлари оладиган ҳақ миқдорига нисбатан ҳам ана шундай тартиб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофот фақат белгиланган ставкалар бўйича тўлансагина мазкур модданинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган фуқароларнинг (муаллифларнинг меросхўрларидан ташқари) даромадларидан бир йиллик даромадлар ва ана шу даромадни олиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар тўғрисидаги декларация олингандан кейин икки ой ичида аниқланади.
(14-модданинг 3-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромад тўланган жойда йил давомида ушлаб қолинган солиқ миқдори узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш чоғида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳақ тўлайдиган корхона, муассаса ва ташкилот ўзи жойлашган ердаги солиқ идораларига ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай ўтган йил давомида фуқароларга тўланган ҳақ миқдори тўғрисида уларнинг доимий яшаш жойларини ва ана шу даромадлардан ушлаб қолинган солиқ миқдорини кўрсатиб ёзма маълумот беришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифга ҳақ тўлаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар жойлашган ердаги солиқ идоралари бу маълумотларни солиқни тўғри ва тўла ундириш мақсадида инобатга олишлари учун даромад олганларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ идораларига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқиш натижаларига кўра қўшимча солиқ тўланадиган тақдирда, қўшимча равишда ҳисоблаб чиқилган миқдордаги пулни тўлаш учун солиқ идорасининг тўлов ҳақидаги хабарномаси олинган кундан бошлаб фуқароларга уч ой вақт берилади. Йил давомида ортиқча тўланган солиқни бюджетдан қайтариш зарур бўлган тақдирда ана шу пул фуқароларга солиқ идоралари томонидан йиллик даромад тўғрисидаги декларация олинганидан кейин узоғи билан икки ой ичида қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ декларация тақдим этишдан озод қилинган фуқаролар йил давомида ортиқча ушлаб қолинган солиқ уларга қайтариб берилиши учун бу ҳақда доимий истиқомат жойидаги солиқ идорасига ариза беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонуннинг ушбу моддасида кўрсатилган тартибда тадбиркорлик, якка тартибдаги ва бошқа фаолиятнинг барча турлари билан шуғулланадиган фуқароларга; чет элда ёки чет элдан даромад оладиган Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи фуқароларга (муаллифлик мукофотлари ҳамда уларнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган тўловлар суммаси бундан мустасно); фуқароларнинг ушбу Қонуннинг 12, 13 ва 14-моддаларида кўрсатилмаган барча бошқа даромадларига солиқ солинади.
(15-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ялпи даромад (пул ва натура шаклидаги) ҳамда даромад қилиш билан боғлиқ бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ўртасидаги тафовут солиқ ундириладиган даромад ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг ҳамма турларидан олинадиган умумий даромаддан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқни солиқ тўловчининг доимий истиқомат жойидаги солиқ идоралари солади, агар фаолият бошқа жойда амалга оширилса, фаолият амалга ошириладиган жойдаги солиқ идоралари томонидан солиқ солинади, лекин даромад ва солиқ миқдори тўғрисида солиқ тўловчининг доимий истиқомат жойдаги солиқ идорасига хабар қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўядиган рўйхат бўйича якка тартибдаги фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланувчи шахсларнинг даромадларидан даромад солиғи маҳаллий ҳокимият идоралари белгилаб қўядиган қатъий миқдорларда ундирилади.
(15-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонунига мувофиқ хатбошиси билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонуннинг ушбу моддасида кўрсатилган ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тўлайдиган даромад солиғи ушбу Қонуннинг 8-моддаси 1-бандидаги ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқилади. Ҳар гал навбатдаги тўлов чоғида солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади, бунда жорий йилда ушбу тўлов макони бўйича тўланган умумий суммага асосланилади.
(15-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ қуйидаги тартибда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқ тўловчи ҳар бир кварталда олдинги йил даромадларига қараб ҳисоблаб чиқилган йиллик солиқ миқдорининг 25 фоизини тўлайди, солиқ тўлашга биринчи бор жалб этилган тўловчилар эса солиқ идоралари уларнинг жорий йилдаги тахминий даромадларидан ҳисоблаб чиқарган миқдорнинг 25 фоизини тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида солиқ тўловчининг даромадлари анча кўпайган ёки камайган тақдирда солиқ тўлаш муддати келмаган давр учун солиқ миқдори қайтадан ҳисоблаб чиқилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) йил тугаганидан сўнг солиқнинг йиллик миқдори ҳақиқатда олинган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади ва ана шу миқдори билан йил давомида тўланган сумма ўртасидаги фарқ солиқ тўловчидан келгуси йилнинг 15 мартидан кечиктирмай ундириб олинади ёки қайтариб берилади, даромад манбаи барҳам топган тақдирда эса — 15 кун муддат ичида ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган солиқ тўловчиларга қуйидаги асосларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқ тўловчиларнинг йил давомида олган ҳақиқий даромадлари тўғрисидаги келгуси йилнинг 15 январигача тақдим этиладиган декларация асосида солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида даромад манбалари пайдо бўлган тақдирда фуқаролар даромад манбаи пайдо бўлган кундан бошлаб бир ой ўтгач 5 кун муддат ичида декларация топширадилар, унда фаолиятининг биринчи ойидаги ҳақиқий даромад миқдори ва йил охиригача фараз этилган даромад миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ идораларининг фуқаролар фаолиятини ҳамда солиқ тўловчиларнинг даромадлари тўғрисидаги бошқа мавжуд маълумотларни текширишига оид материаллар асосида солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқлар 15 мартгача, 15 майгача, 15 августгача ва 15 ноябргача бўлган муддатларда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оила аъзоларидан ҳар бирининг ҳамда меҳнат хўжалигини биргаликда олиб борувчи ва умумий улушбай мулк асосида ўз мол-мулкига эга бўлган бошқа шахсларнинг даромадлари уларнинг ўзаро келишувига мувофиқ аниқланади, бу ҳақда даромад тўғрисида солиқ идорасига тақдим этиладиган декларацияда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга ҳақ тўлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзлари жойлашган ердаги солиқ идораларига фуқароларга тўлаган суммалари ҳақида ҳар ойда ёзма маълумот беришлари шарт. Бу маълумотларни даромадларни тўлаган корхона, муассаса ва ташкилот жойлашган ердаги солиқ идоралари солиқни тўғри ва тўла солиш мақсадида ҳисобга олиш учун даромад олувчиларнинг доимий истиқомат жойидаги солиқ идораларига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўз меҳнатидан фойдаланиш ҳақида тадбиркорлик субъектлари билан шартнома тузган фуқаролардан даромад солиғи ана шу фуқароларга иш ҳақи тўланаётган пайтда ушлаб қолинади. Солиқ мазкур Қонуннинг 8-моддаси 1-бандидаги ставкалар бўйича ушлаб қолинади.
(15-модданинг 10-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ҳисобланган солиқ миқдорини бюджетга ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар банк муассасаларидан фуқароларга тегишли ҳақ тўлаш учун маблағ олиш билан бир вақтда ҳисоблаб ёзилган солиқ миқдорини бюджетга ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот сотишдан ва хизмат кўрсатишдан тушган пулдан иш ҳақи тўлайдиган ташкилотлар солиқнинг ҳисоблаб ёзилган миқдорини иш ҳақи тўланган куннинг эртасига банк муассасасига топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШДАН ОЛГАН ДАРОМАДЛАРИДАН СОЛИҚ УНДИРИШ
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 (Кучини йукотган) Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Солиқ тўловчиларнинг тоифалари ва солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигини юритаётган фуқаро ёки биргаликда деҳқон хўжалигини юритаётган фуқаролар, яъни қишлоқ жойларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан банд хўжалик Қонуннинг ушбу бобида кўрсатилган тартибда ва миқдорда солиқ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялпи даромад (пул ва натура шаклидаги) ҳамда даромад олиш билан боғлиқ бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳаражатлар ўртасидаги фарқ солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий харажатлар, асосий ишлаб чиқариш фондларини тўла тиклаш учун кетадиган амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, ўз меҳнатларидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузган фуқароларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун кетган сарф-харажатлар, давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар, мол-мулкни мажбурий суғурта қилишга тўловлар, банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар учун фоизлар тўлови (тўлов муддати ўтиб кетган ва кечиктирилган қарзлар фоизидан ташқари), шунингдек асосий ишлаб чиқариш фондлари ремонтининг барча турларига доир харажатлар даромад олиш билан боғлиқ ҳаражатлар таркибига киради.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган фуқаролар мустақил равишда йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан ёки хизмат кўрсатишдан тушум олинган ойдан кейин келадиган ойнинг 10-кунига қадар бюджетга ойлик даромаднинг 10 фоизи миқдорида солиқ тўлаб борадилар. Солиқ деҳқон хўжалиги аъзоларининг топшириғига мувофиқ улардан бири томонидан тушумнинг жами миқдори ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир йиллик солиқнинг узил-кесил миқдорини келгуси йилнинг 1 мартига қадар тақдим этиладиган йил давомида олинган ҳақиқий даромад ҳақидаги декларация асосида солиқ идораси белгилайди. Бунда деҳқон хўжалиги ҳар бир аъзосининг солиқ солинадиган йиллик даромади миқдори улар ўртасидаги келишувга мувофиқ аниқланиб, бу ҳақда декларацияда уқтириб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқнинг камини тўлаш, бинобарин тегишли ҳолларда йил давомида ортиқча тўланган солиқни қайтариб бериш келгуси йилнинг 1 апрелидан кечиктирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалигида ўз меҳнатидан фойдаланиш ҳақида шартнома тузган фуқаролардан даромад солиғи шартнома тузган деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ана шу фуқароларга иш ҳақини тўлаш чоғида ушлаб қолинади. Солиқ мазкур Қонуннинг 8-моддаси 1-бандидаги ставкалар бўйича ушлаб қолинади. Солиқларни бюджетга ўтказиш ойлик тушумдан аванс солиқ тўлашнинг навбатдаги муддати бошланган пайтда амалга оширилади.
(18-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.06 (Кучини йукотган) Норезидентлар ва чет эллик жисмоний шахсларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-БОБ. АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Солиқ солинадиган даромадни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (қуйида «ажнабий жисмоний шахслар» деб юритилади) солиқ солинадиган даромади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг солиқ солинадиган даромадига бўлгани каби тартибда аниқланади. Ажнабий жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш чоғида унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) СССРда яшаши муносабати билан тўланадиган қўшимча ҳақ миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) болаларни мактабда ўқитиш, овқатлантириш, солиқ тўловчилар оиласи аъзоларининг отпуска вақтидаги кира ҳақлари ва шу каби мақсадлардаги сарф-харажатларини қоплаш учун тўланадиган пул миқдори ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ солинадиган даромад таркибига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ажнабий жисмоний шахсни ёлловчининг давлат ижтимоий суғурта ва пенсия таъминоти жамғармаларига ўтказиладиган пул миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизмат мақсадлари учун уй-жой биносини ижарага олиш ва автомобиль сақлаб туриш учун харажатларни қоплашга тўланадиган пул миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизмат сафари харажатлари миқдори киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Солиқ солиш миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга ажнабий жисмоний шахслар деб қараладиганларнинг даромадларига Ўзбекистон Республикаси қонунларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг худди шундай даромадларига нисбатан кўзда тутилган миқдорларда даромад солиғи солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий компаниялар эгаларининг даромадларига ушбу Қонун 8-моддасининг 1-бандида кўзда тутилган миқдорларда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ солиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга ва Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан даромад олувчи деб қараладиган ажнабий жисмоний шахслар ушбу моддада белгилаб қўйилган тартибда даромадлар тўғрисида декларация тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга ва ушбу Қонуннинг II-III-боблари билан тартибга солинадиган даромад олувчи деб қараладиган ажнабий жисмоний шахслар тегишли бобларда белгилаб қўйилган тартибда даромадлар тўғрисида декларация тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Амалда олинган даромад тўғрисидаги декларация ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар ажнабий жисмоний шахс фаолиятини амалга оширадиган ёки истиқомат қиладиган жойдаги солиқ идорасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга деб қараладиган ажнабий жисмоний шахс жорий йилдаги кўзда тутилаётган даромадлари ҳақидаги декларацияни Ўзбекистон Республикасига келган кундан бошлаб бир ой давомида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий жисмоний шахснинг фаолияти календарь йил давомида тўхтаган ва у Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган тақдирда амалда олинган даромад тўғрисидаги декларация у жўнаб кетишидан камида бир ой олдин топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ажнабий жисмоний шахсларнинг даромадларига уларнинг даромадлар тўғрисидаги декларацияси асосида солинадиган даромад солиғи Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг фаолияти амалга ошириладиган ёки яшайдиган жойдаги солиқ идораси томонидан ҳисоблаб чиқилади. Солиқ идораси тўловчига юборадиган тўлов хабарномаси солиқ тўлаш учун ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўзда тутилаётган даромадлар тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўловчи учун у тўлаши лозим бўлган солиқнинг аванс миқдори унинг солиқ мажбуриятларининг 75 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқилади; солиқ миқдорини қайтадан ҳисоблаб чиқиш ҳақиқий даромадлар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йил солиғи баравар миқдорда уч бўлиб — 15 майгача, 15 августгача ва 15 ноябргача тўланади. Ҳисобот йили учун қайта ҳисоблаб чиқилган солиққа қўшимча тўлов хабарномаси ёзилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланади. Солиқнинг ортиқча тўланган миқдори солиқ тўловчининг хоҳишига кўра унга қайтариб берилади ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзаро келишув асосида ажнабий жисмоний шахслардан даромад солиғи ундириш тўхталиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин, қачонки тегишли хорижий давлатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан шундай тадбир амалга оширилаётган бўлиб, бу ҳол ана шу хорижий давлатнинг солиқ идоралари томонидан тасдиқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандни қўллаш тўғрисидаги кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ ИСТИҚОМАТ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАНБАЛАРДАН ОЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадларидан (ушбу Қонун 7-моддасининг «а» бандида кўрсатилган даромадлардан ташқари) олинадиган солиқ даромадни тўлаш манбаида 20 фоиз ставка бўйича ушлаб қолинади. Солиқнинг мазкур ставкаси ушбу Қонуннинг 6-моддаси ва 21-моддасининг 4-банди қоидаларида бошқа ҳол кўзда тутилмаган бўлса қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 7-моддасининг «а» бандида кўрсатилган даромадлардан уларда келтирилган ставкалар бўйича солиқ ушлаб қолинади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI-БОБ. УШБУ ҚОНУНГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қонунга мувофиқ солиқ солинадиган фуқаролар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқ идораларига ушбу Қонунда кўзда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаб берадиган шаклларда даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги декларация, декларацияда кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этиши, шунингдек солиқ солинадиган даромадларни ва ана шу даромадларни олиш билан боғлиқ сарф-харажатларни ҳисобга олиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ имтиёзлари ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши, тегишли ҳолларда эса бундай ҳужжатларни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиқ идоралари тақдим этган солиқ миқдорини бюджетга ўз вақтида ва тўла миқдорда тўлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) даромад олиш учун фойдаланилаётган биноларга солиқ идораларининг мансабдор шахсларини киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишчилар ва хизматчилар иш ҳақидан олинадиган солиқлар миқдорини ҳамда тўлов манбаи солиқ солинадиган бошқа даромадларни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаб бериш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ идоралари томонидан солиқ солиниши лозим бўлиб, ўзлари фуқароларга тўлаган даромадлар ҳақидаги маълумотларни солиқ идораларига ўз вақтида тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташқи иқтисодий битимлар тузиш чоғида даромадни тўлайдиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ажнабий жисмоний шахслар ўрнига солиқ тўлаш харажатларини қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олиши ҳақидаги солиқ шартлари киритилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақидан ҳамда фуқароларнинг бошқа даромадларидан ўз вақтида ушлаб қолинмаган солиқ миқдори кўпи билан икки йили учун қайтариб берилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадларига декларацияга мувофиқ солиқ солинадиган, солиқ тўлашга ўз вақтида жалб этилмаган ёки нотўғри солиқ солинган фуқаролардан солиқни ундириб олиш ёхуд уларга қайтариб бериш солиқни нотўғри ушлаш аниқлангунга қадар ўтган даврнинг кўпи билан икки йили учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчининг солиқни тўлашдан бўйин товлаши натижасида ундирилмай қолган солиқ миқдори бутун бўйин товлаш даври учун ундириб олинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ солинадиган даромадлари тўғрисидаги декларацияни ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчиларга солиқ идоралари олдинги ҳисобот йилида тўланган солиқнинг 150 фоизи миқдорида ёки солиқ идораси эга бўлган даромадлар тўғрисидаги маълумот асосида шартли равишда ҳисоблаб чиқилган миқдорда солиқ тўлаш тўғрисида тўлов хабарномаси юборилади. Мазкур ҳужжатлар тақдим этилгач ва улар текшириб кўрилгандан кейин солиқ миқдори ҳақиқатдан олинган даромадга қараб тўланадиган солиқнинг 10 фоизи ушлаб қолиниб, қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузишда айбдор бўлган ёки махсус равишда тақиқлаб қўйилган якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, шунингдек, даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмасликда ёхуд декларацияга нотўғри маълумотларни киритишда, солиқ солиш мақсадлари учун зарур бўлган даромадлар ва харажатларнинг тегишли ҳисоб-китоби бўлмаганлигида айбдор бўлган фуқаролар солиқ идораларининг раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорларда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ солиниши лозим бўлган амалда олинган даромадларни яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) учун даромаднинг яширилган (камайтирилган) қисми миқдорида жарима солинади, қонунни такрорий бузган тақдирда эса икки ҳисса миқдорида жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин алмаштириладиган валютада олинган даромадларни яшириш даромад миқдорини СССР Давлат банкининг махсус курси билан икки ҳисса миқдорида қайта ҳисоблаб чиқишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу пул солиқ идораларининг мансабдор шахслари протокол тузган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида бюджетга ўтказилади. Ана шу пулни тўлашдан бош тортилган тақдирда у муддатида тўланмаган солиқларни ва солиқдан ташқари тўловларни ундириб олиш тўғрисидаги Низомда белгилаб қўйилган тартибда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг даромад солиғи миқдорини тўла ҳажмда ўз вақтида ушлаб қолмаганлик ва бюджетга ўтказмаганликда, фуқароларнинг даромадларини яширишда (камайтириб кўрсатишда), бухгалтерия ҳисоботини олиб бормаганлик ёки бундай ҳисоботни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб борганлик, солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганлик, умуман тақдим этмаганлик ёки белгиланган шаклда тақдим этмаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслари солиқ идораларининг раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорларда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳақ тўлаш манбаида ундирилиши лозим бўлган, ўз вақтида ушлаб қолинмаган, тўла ушлаб қолинмаган ёки бюджетга ўтказилмаган солиқ миқдори фуқароларга даромад тўлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан солиқ идоралари томонидан шак-шубҳасиз ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун муддати ўтган ҳар кун учун тўланмаган миқдорнинг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.15.00.00 Давлат солиқ хизмати идоралари актлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Солиқ идораларининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мансабдор шахсларнинг солиқни ундириб олиш чоғида йўл қўйган ҳаракатлари ва фармойишлари устидан шикоятлар ана шу шахслар бевосита бўйсунадиган идорага ёки қайси идоранинг фармойиши билан солиқ ундирилаётган бўлса, ўша идорага топширилади. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар устидан тушган шикоятлар шикоят тушган пайтдан бошлаб 15 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади ва улар бўйича қарор қабул қилинади, фуқаролар устидан тушган шикоятлар эса фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш учун белгилаб қўйилган муддатда кўриб чиқилади ва улар бўйича қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятларга доир қарорлар устидан бир ой муддат ичида юқори турувчи солиқ идорасига ёки халқ судига шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ идоралари мансабдор шахсларнинг маъмурий жазо белгилашлари билан боғлиқ ҳаракатлари устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ушбу Қонунни қўллашга доир кўрсатмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунни қўллашга доир кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 88-модда; 8-сон, 191-модда; 1992 й., 1-сон, 50-модда; 4-сон, 168-модда; 9-сон, 337-модда; 1993 й., 1-сон, 20-модда; 1994 й., 1-сон, 14-модда; 10-сон, 254-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 12-сон, 269-модда; 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)