10.03.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.03.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОМОНЛАРНИНГ ЧЕГАРАБЎЙИ ҲУДУДЛАРИДА ЖОЙЛАШГАН ХЎЖАЛИК ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРДА ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кейин «Томонлар» деб аталувчи, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида 2007 йил 18 октябрда (Гарашсизлик) имзоланган Шартномага, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида 1996 йил 16 январда (Туркменбаши) имзоланган Битимга, ва шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида чегарабўйи вилоятлари ҳудудида жойлашган хўжалик объектларида хизмат қилувчи шахслар томонидан ўзбек-туркман чегарасини кесиб ўтишлари тўғрисида 2004 йил 19 ноябрда (Санджар) имзоланган Битимга амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларидан фойдаланиш масалаларини тартибга солиш икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамфикрликни кучайтириш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро фойда ва манфаатларни ҳурмат қилиш зарурлигини англаган ҳолда, ўз ваколатлари ва миллий давлат қонунчиликлари доирасида бир Томоннинг бошқа Томон давлатининг чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларида таъмирлаш-тиклаш ишларининг бажарилиши бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг бошқа Томон давлатининг чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларини ишлатиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида Томонлар Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларининг иш графигига риоя этилиши бўйича, ва шунингдек юборувчи Томон хизмат кўрсатиш персонали ходимларининг ушбу пунктлар орқали ўтиш тартибини имкони борича соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар хизмат кўрсатиш персонали ходимлари, шунингдек келгуси йил мобайнида хўжалик объектларидан нормал фойдаланиш учун эксплуатация режимига мувофиқ зарур бўлган автотранспорт, механизмлар, асбоб-ускуналар ва махсус техниканинг сонини олдиндан келишиб олиш мақсадида ҳар йилнинг октябрь (Гарашсизлик)-ноябрь (Санджар) ойларида Томонлар ваколатли ташкилотларининг маслаҳатлашувларини ўтказиш тўғрисида келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли ташкилотлари хизмат кўрсатиш персонали ходимлари, шунингдек автотранспорт, механизмлар, асбоб-ускуналар ва махсус техниканинг келишиб олинган рўйхатларини кейинчалик ўз Томонларининг ваколатли органлари билан уларни Томонларнинг Давлат чегарасидан ўтказишга рухсат бериш масаласини келишиб олиш мақсадида бевосита айирбошлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг бошқа Томон давлати чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларида авария ҳолатлари юз берган тақдирда Томонларнинг ваколатли органлари авария ҳолатларига барҳам бериш учун зарур бўлган хизмат кўрсатиш персонали ходимлари, автотранспорт, механизмлар ва махсус техникани фавқулодда, шу жумладан тунда, Давлат чегарасидан ўтказишга рухсат берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли ташкилотлари хўжалик объектларининг нормал ишлаши учун зарур бўлган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган автотранспорт, механизмлар, асбоб-ускуналар ва махсус техникани олиб кириш ва олиб чиқиш учун зарур рухсатномалар олиш билан боғлиқ масалаларни бевосита ҳал этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг бошқа Томон хўжалик объектларида шартнома бўйича хизмат кўрсатиш персонали ходимлари сифатида ишлаётган фуқароларига иш ҳақи ва уларга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлашга мўлжалланган миллий ёки хорижий валютани ўзбек-туркман Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳудудига мазкур валюталар олиб кирилаётган Томон давлатининг миллий қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар халқаро молия институтларининг инвестициялари ва молиявий маблағларини (грантлар, кредитлар ва қарзлар) жалб этиш орқали сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ҳудудларида инвестициявий лойиҳалар амалга ошириладиган тақдирда, Томонлар лойиҳаларнинг амалга оширилишида иштирок этадиган хорижий мутахассис ва экспертларнинг кириш визаларини расмийлаштиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар трансчегаравий сув ўзанларидаги сув хўжалик объектларини қуриш ва реконструкция қилиш шартларини ўз вақтида маълум қиладилар ва келишиб оладилар, бунда трансчегаравий сув ўзанларидан фойдаланишда қўшни давлатларга зарар етказмаслик принципига амал қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг хизмат кўрсатиш персоналлари ва бошқа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ҳамфикрликни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Томонлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги объектларини ишлатиш соҳасида тажриба ва ахборот айирбошлаш, шунингдек иккала Томонни ўзаро қизиқтириши мумкин бўлган сув хўжалиги ҳодисаларига нисбатан Томонларнинг муносабати ва позицияларини биргаликда изҳор қилиш учун мунтазам равишда иккала Томоннинг хизмат кўрсатиш персоналлари ва бошқа мутахассислари иштирокида семинар ва конференцияларни ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини бажариш ёки қўллаш давомида юзага келадиган ҳар қандай келишмовчилик ёхуд баҳсли масалалар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ҳамда ушбу Битимнинг 11-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ кучга кирадиган ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик ҳар бир Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориб, унинг амал қилишини тўхтатиши мумкин. Бу ҳолда ушбу Битимнинг амал қилиши мазкур хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтгач амал қилишдан тўхтайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 10 мартда (Новруз) икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2008 й., 1-2-сон; 2013 й., 3-4-сон)