Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 26.08.2008 йилдаги ПҚ-952-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА АДАБИЁТЛАРИ ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида электрон ахборот-кутубхона ресурсларини яратиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий-техника адабиётларининг электрон манбаларини шакллантириш ва тўплашнинг замонавий технологияларини татбиқ этиш ҳамда республика фуқароларининг ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Корея Республикаси Ҳукумати томонидан 2008-2009 йиллар мобайнида илмий-техника адабиётлари электрон кутубхонасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига жами 2 млн. АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари доирасида олиб келинадиган ускуналар ва материаллар, шунингдек кўрсатиладиган техник ёрдам Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази негизида илмий-техника адабиётлари электрон кутубхонасини ташкил этишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги мазкур грант маблағларини олиш учун барча зарур тартиб-қоидаларни Корея томони билан келишиб олинган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига Корея Республикаси томонидан берилган грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш вазифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги зиммасига лойиҳани самарали амалга ошириш, грант маблағлари доирасида олиб келинадиган ускуналар ва материаллардан мақсадли фойдаланиш масъулияти юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Грант маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази негизида илмий-техника адабиётлари электрон кутубхонасини ташкил этиш лойиҳаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алоқалойиҳа» лойиҳалаштириш институти — бош лойиҳалаштирувчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки — грант маблағлари ҳисобидан ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширувчи банк этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Илмий-техника адабиётлари электрон кутубхонасини ташкил этиш учун Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан олиб келинадиган ускуналар ва материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК мазкур грант доирасида олиб келинадиган ускуналар ва материалларни аэропортларда ҳамда темир йўл станцияларида йиғимлар ундириб олинмаган ҳолда юкларни топшириш ишлари амалга оширилиши ҳамда сақланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек уларнинг истиқомат жойида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига грант доирасида олиб келинадиган жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш учун бюджетдан ажратиб бериладиган маблағлар чегарасидаги харажатларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-952-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 345-модда)