ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«КОРХОНА — МАҲАЛЛА» ИҚТИСОДИЙ ЎЗАРО ФАОЛИЯТ ВА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 августда 808-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 4 майдаги ПФ-3603-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 17-18-сон, 128-модда) ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1999 йил 26 августда 11-сон билан тасдиқланган «Корхона — Маҳалла» иқтисодий ўзаро фаолият ва ҳамкорлик тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 808, 1999 йил 27 август) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 июль,
01/23-18/10-сон
Келишилган:
«Маҳалла» жамғармаси бошқаруви раиси А. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 июль
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 июль
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 322-модда)