Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТАРКИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 18 ИЮНДАГИ 134-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат техника университетида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 18 июндаги 134-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат авиация институтини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 12 июлдаги 269-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат техника университетининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 18 майдаги 123-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 август,
182-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 августдаги 182-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тизимида кадрлар билан ишлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 295-сон қарорида:
а) 5-бандда:
«Тошкент давлат авиация институти» сўзлари «Тошкент давлат техника университетининг Авиация факультети» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ва Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 8-банд чиқариб ташлансин;
в) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Тошкент давлат техника университетининг Авиация факультетида муҳандислар тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхати
Авиасозлик.
Авиация ва ракета-космик техникасини ишлатиш.
Учиш аппаратлари ва аэропортларнинг радиоэлектрон ускуналарини ишлатиш.
Ҳаво ҳаракатини бошқариш.
Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртида учувчилар ва техниклар тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхати
Ҳаво кемаларини учишда ишлатиш.
Ҳаво кемаларини ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
Изоҳ:
«Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти ўқув марказида учувчи таркиб АН-12, ИЛ-114, ИЛ-76 типидаги самолётларда учишга қайта тайёрланади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ўқув-машқ қилиш марказида учувчи таркиб ҳаво кемаларининг аниқ турларида (ЯК-40, АН-2, АН-24, ИЛ-114, ТУ-154, ИЛ-62, ИЛ-86, ИЛ-76, Rj-85, А-310, Боинг-767/757) учишга тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари рўйхатининг 29-банди чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 16 январдаги 22-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Тошкент давлат авиация институти» сўзлари «Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 25-уйда жойлашган Авиация факультети» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 319-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)