Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2017 31.07.2008 йилдаги 163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2017
Ҳужжат 31.07.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА УЗОҚ МУДДАТЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА КВАРТИРАЛАР СОТИБ ОЛИШ ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига камида 10 календарь йил хизмат қилган ва янги контракт тузган ҳарбий хизматчи учун сотиб олинадиган квартира ёки қурилаётган якка тартибдаги уй қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадални ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тўлашга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, квартира сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуришга улар учун тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан дастлабки бадал тўланаётган ҳарбий хизматчилар давлат ҳисобига уй-жой билан таъминланмаганлар рўйхатларидан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом камида 10 календарь йил хизмат қилган ва янги контракт тузган уй-жой билан таъминланмаган ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга (кейинги ўринларда «ҳарбий хизматчилар» деб аталади) татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳарбий хизматчилар томонидан узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибда уй-жойлар қуриш учун ипотека кредити олишда уй-жой майдонининг белгиланган ижтимоий нормаси доирасида сотиб олинадиган ёки қуриладиган уй-жой қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда «тегишли вазирликлар» деб аталади) томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ипотека кредити ҳарбий хизматчиларга хизмат жойи ёки ҳарбий хизмат белгиланган жой (чақириқ) бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳарбий хизматчиларга тижорат банклари томонидан ипотека кредити бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарорида назарда тутилган Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Дастлабки бадални тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳарбий хизматчи квартира сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун тегишли вазирликдан дастлабки бадални олиш учун ҳарбий қисмнинг турар жой комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки бадални олиш учун ҳарбий қисм командири номига рапорт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг таркиби тўғрисида турар жойдан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчининг уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган уй-жой аттестати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлиги ва болалар туғилганлиги тўғрисидаги (болалар бўлса) гувоҳномаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчининг пул таъминоти ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг иш ҳақи, доимий иш жойи бўйича (доимий иш жойи бўлган тақдирда) кейинги 12 ой учун амалга оширилган чегирмалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ўша давр учун оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календарь бўйича ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли хизмат тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисм командирининг контракт тузилганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳарбий қисмнинг турар жой комиссияси 10 кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчи учун дастлабки бадални тўлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда турар жой комиссиясининг қарори зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда икки кун муддатда тегишли вазирликнинг марказий турар жой комиссиясига кўриб чиқиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки бадални тўлашнинг рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳарбий қисмнинг турар жой комиссияси қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда сабабларини кўрсатиб, ҳарбий хизматчини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тегишли вазирликнинг марказий турар жой комиссияси томонидан бир ҳафта муддатда ҳарбий қисм турар жой комиссиясининг қарори ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади. Баённоманинг ҳар иккала нусхаси марказий турар жой комиссиясининг раиси имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли вазирликнинг марказий турар жой комиссияси баённомасининг бир нусхаси барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда текшириш, умумлаштириш ва дастлабки бадални тўлаш учун пул маблағлари ажратиш тўғрисида тегишли вазирликнинг раҳбари буйруғи лойиҳасини тайёрлаш учун икки кун муддатда тегишли вазирликнинг квартиралардан фойдаланиш органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тегишли вазирлик раҳбарининг буйруғи асосида ушбу вазирликнинг квартиралардан фойдаланиш органи ҳарбий хизматчига тилхат билан дастлабки бадал тўланганлиги тўғрисида кафолат хати беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли вазирликлар томонидан дастлабки бадални тўлаш пул маблағларини ҳарбий хизматчининг банкда очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан, ҳарбий хизматчи томонидан кредит шартномаси тузилгандан кейин, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳарбий хизматчиларнинг аризаси ва тегишли вазирликларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига илтимосномаси бўйича ҳарбий хизматчиларга ажратиладиган уй-жой ўрнига уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун бепул асосда ер участкаси белгиланган тартибда берилиши мумкин. Ер участкасини ўзлаштириш даврида ҳарбий хизматчилар ва унинг оила аъзоларига икки йилгача бўлган муддатда хизмат квартираси сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилаш ўрнига ҳарбий хизматчиларга уларнинг аризаси бўйича, белгиланган тартибда ер участкаси берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуришга ўзлари учун тегишли вазирликлар томонидан дастлабки бадал ўтказилган ҳарбий хизматчилар давлат ҳисобига уй-жой билан таъминланмаганлар рўйхатларидан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низомга мувофиқ ипотека кредити олган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар тегишли вазирликлар томонидан тўланган бадалнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда индексация қилиш йўли билан қайта баҳоланган суммасини қайтарадилар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки хизмат вазифаларини бажаришда оғир тан жароҳатлари олиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда қайтарилмаган кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси тегишли вазирликнинг раҳбари қарори асосида вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 301-модда; 2011 й., 20-21-сон, 209-модда; 2012 й., 22-сон, 248-модда)