ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА БОШҚА ЎЗИЮРАР МАШИНА ҲАМДА МЕХАНИЗМЛАР ЭГАЛАРИ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 17 июлда 122-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 141-сонли қарорига мувофиқ, буюраман:
Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома (1995 йил 1 февраль, рўйхат рақами 122) Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни кучга кирган кундан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июль,
76-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 291-модда)