ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«МЕБЕЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ «ФАЙЗ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН «ФАЙЗ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ МАХСУС ҲИСОБВАРАҒИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН ИККИ ФОИЗЛИ АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 июлда 1143-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 534-модда) 12-1-сонли иловасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Мебель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Файз» холдинг компанияси корхоналари томонидан «Файз» холдинг компанияси махсус ҳисобварағига ўтказиладиган икки фоизли акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 21 майдаги 60-сон буйруғи (2002 йил 24 май, рўйхат рақами 1143 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 10-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 июль,
66-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 275-модда)