Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 08.07.2008 йилдаги 153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 08.07.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУҒДОЙ, УН, ГУРУЧ ВА НОН-БУЛКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ ҲОЛЛАРИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотларининг муҳим турлари билан барқарор ва кафолатли таъминлашга йўналтирилган шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўтказилган текширишлар буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш тақиқланишига қарамасдан, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишга уриниш ҳоллари мавжудлигини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан олиб чиқиб кетиш ҳоллари устидан назорат ва уларнинг олдини олиш зарур даражада таъминланмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш устидан назоратни кучайтириш ва олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиб кетишни тақиқлайдиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегаралари бўйича жойлашган чегара ёнидаги темир йўллар ва автомобиль ўтиш жойлари ҳамда айланма йўллар орқали буғдой, ун, гуруч, айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳолларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан қаттиқ тезкор чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар ўн кунда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетишга уринган шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетаётган шахсларни ўз вақтида қатъий жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларга сўзсиз риоя қилиниши устидан прокурор назоратини кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари радио, телевидение ва матбуотда республика ташқарисига озиқ-овқат товарларининг муҳим турларини олиб чиқиб кетишга уриниш ҳоллари фош қилинишини ҳар томонлама ёритсинлар ҳамда буғдой, ун, гуруч ва айниқса нон-булка маҳсулотларини республика ташқарисига олиб чиқиб кетганлик учун жавобгарлик тўғрисида аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 271-модда; 2017 й., 28-сон, 654-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/102/0685-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)