ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
1997 ЙИЛ 1 НОЯБРГАЧА ОЛИБ КИРИЛГАН ТОВАРЛАРГА ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖИ СТАВКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ЮЗАСИДАН ТУШУНТИРИШНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 июнда 374-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-823-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 98-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 1997 йил 3 ноябрдаги 04-02-08/485, 05/8-29-сон қарори билан тасдиқланган «1997 йил 1 ноябргача олиб кирилган товарларга импорт божхона божи ставкаларини қўллаш юзасидан тушунтириш» (1997 йил 24 ноябрь, рўйхат рақами 374 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1998 йил, 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 июнь,
63-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 июнь,
01-02/8-42-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 256-модда)