30.06.2008 йилдаги 145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.09.2017 06 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁШЛАРНИ УМУМИЙ ЎРТА, ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИНИШИНИ, ШУНИНГДЕК КЕЙИНЧАЛИК УЛАРНИНГ ИШГА ЖОЙЛАШИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТИНИ ЮРИТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан, шунингдек болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олинишини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашишини ва олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришини, олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олинишини ҳамда кейинчалик уларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш мақсадида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат ва идоравий статистика ҳисоботларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши ҳамда олий ўқув юртлари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган ёшларнинг кейинчалик банд бўлиш турлари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги ҳисобот тизимини белгиланган тартибда 1-иловага мувофиқлаштирсин ва уни 2008 йилнинг II ярим йиллигидан бошлаб амалга киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг умумий ўрта таълим олишини, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришини мунтазам асосда танқидий ўрганиб чиқсинлар ва уларнинг 100 фоиз қамраб олинишини таъминлайдиган аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга самарали жойлашиши устидан назорат ўрнатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда (чорак охирги ойининг 20-санасидан кечикмасдан) ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизими билан қамраб олиниши тўғрисида, шунингдек уларни ишга жойлаштиришнинг аҳволи ва даражаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олиниши, шунингдек кейинчалик уларнинг ишга жойлашиши мониторингини таъминлаш учун давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Ҳисоботлар номи‎ Ҳисоботлар шифри‎ Ишлаб чиқиш кесими‎ Тасдиқловчи орган‎

Идоравий статистика ҳисоботи

1.‎ Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида ўқиш билан қамраб олиниши тўғрисидаги маълумотлар‎ 1-БЎ (мактаб)‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича‎ Халқ таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда‎
2.‎ Болаларнинг умумий ўрта таълим билан қамраб олиниши тўғрисидаги маълумотлар‎ 1-ЎҚ (мактаб)‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича‎ Халқ таълими вазирлиги‎
3.‎ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар‎ 2-БЎ (ал, кҳк)‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича‎ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда‎
4.‎ Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар‎ 2-ЎҚ (ал, кҳк)‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича‎ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази‎
5.‎ Олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар‎ 3-БЎ (отм)‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда‎
6.‎ Олий таълим муассасалари талабалари тўғрисидаги маълумотлар ‎ 3-ЎҚ (отм)‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги‎
7.‎ Ишга жойлашишга муҳтож ҳамда ишга жойлашган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар‎ 1-меҳнат (ёшлар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича‎ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда‎

Давлат статистика ҳисоботи

8.‎ Умумтаълим мактабларининг 20__/20__ ўқув йили бошидаги ҳисоботи ‎ 1-КМ‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича‎ Давлат статистика қўмитаси‎
10.‎ Академик лицей, касб-ҳунар коллежининг 20__/20__ ўқув йили бошидаги ҳисоботи‎ 2-ЎМКТМ‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича‎ Давлат статистика қўмитаси‎
12.‎ Олий таълим муассасасининг 20__/20__ ўқув йили бошидаги ҳисоботи ‎ 3-ОТМ‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича‎ Давлат статистика қўмитаси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари шаклларини тақдим этиш муддатлари ва даврийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши ҳамда олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириши, олий таълим муассасалари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Ишларни ташкил этиш учун масъул вазирлик, идора Ахборот манбаи Ахборотнинг мазмуни Ахборот тақдим этиш тартиби Тақдим этиш муддати ва даврийлиги
ким томонидан тақдим этилади қаерга тақдим этилади
1.‎‏‏ Халқ таълими вазирлиги Идоравий статистика ҳисоботи Умумтаълим мактаби ўқувчилари сони:
‎1 июлдаги ҳолати бўйича
‎1 сентябрдаги ҳолати бўйича
Умумий ўрта таълим муассасаси Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ҳисобот давридан кейин 7-кундан кечикмасдан
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси;
‎туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари
ҳисобот давридан кейин 10-кун
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;
‎Халқ таълими вазирлиги
ҳисобот давридан кейин 12-кун
Идоравий статистика ҳисоботи Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг кейинги ўқиш турлари бўйича тақсимоти:
‎1 сентябрдаги ҳолати бўйича
‎1 декабрдаги ҳолати бўйича
Умумтаълим мактаблари Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ҳисобот давридан кейин 7-кундан кечикмасдан
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳисобот давридан кейин 10-кун
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
‎Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари
‎Халқ таълими вазирлиги
ҳисобот давридан кейин 15-кун
Давлат статистика ҳисоботи ____йилда умумтаълим мактабини битирган ёшларнинг тақсимланиши (якуний маълумотлар) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда) Тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклининг манзил қисмида кўрсатилган маълумотларнинг ўтиш схемасига мувофиқ Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ
2.‎‏‏ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Идоравий статистика ҳисоботи Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан 9-синф битирувчиларидан
‎1 сентябрдаги ҳолати бўйича
‎1 декабрдаги ҳолати бўйича
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари ҳисобот даврдан кейин 7-кунидан кечикмасдан
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
‎Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;
‎Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
ҳисобот давридан кейин 10-кун
Идоравий статистика ҳисоботи Кейинги бандлик турлари бўйича тақсимланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари сони
‎1 июлдан 30 ноябргача
‎ҳар ойда
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунидан кечикмасдан
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари (туманлар ва шаҳарлар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан келишган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
‎Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;
‎Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази
ҳисобот давридан кейин 10-кун
Ҳисобга олиш ҳужжатлари 30 ноябрдаги ҳолатига кўра ишга жойлашмаган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари рўйхати (электрон тарзда) Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари орқали) Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;
‎туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари
1 декабргача
Давлат статистика ҳисоботи Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларининг кейинги бандлик турлари бўйича тақсимланиши (якуний маълумотлар) Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари Тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклининг манзил қисмида кўрсатилган маълумотларнинг ўтиш схемасига мувофиқ Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ
3.‎‏ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Идоравий статистика ҳисоботи Олий таълим муассасаларининг таълим босқичлари бўйича тақсимланган битирувчилари сони ва 30 ноябрдаги ҳолатига кўра уларнинг кейинги бандлиги Олий таълим муассасалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар;
‎Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
‎Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бош?армалари
7 декабрдан кечикмасдан
Ҳисобга олиш ҳужжатлари 30 ноябрдаги ҳолатига кўра ишга жойлашмаган олий таълим муассасалари битирувчилари рўйхати (электрон тарзда) Олий таълим муассасалари Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;
‎туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;
‎Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар
1 декабргача
Давлат статистика ҳисоботи Олий таълим муассасалари битирувчиларининг кейинчалик улар меҳнатидан фойдаланиш турлари бўйича тақсимланиши Олий таълим муассасалари Тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклининг манзил қисмида кўрсатилган маълумотларнинг ўтиш схемасига мувофиқ Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ
4.‎ Мудофаа вазирлиги Ҳисобга олиш ҳужжатлари Муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган ва мудофаа ишлари органларида ҳисобга қўйилган шахслар рўйхати Шаҳарлар, туманлар, мудофаа ишлари органлари Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;
‎туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари
Ҳукумат қарорларига мувофиқ бир йилда икки марта
5.‎‏ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ишга жойлашмаган ёшларни анкеталаш маълумотлари натижалари Ишга жойлашмаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашиш мақсадлари тўғрисида ахборотлар Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари таълим муассасалари билан биргаликда Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;
‎Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари
7 декабрдан кечикмасдан
Идоравий статистика ҳисоботи Ишга жойлашган ва ишга жойлашишга муҳтож ёшлар, шу жумладан муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахслар сони Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
‎Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари;
‎Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-кунигача
6.‎ Давлат статистика қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларининг давлат ва идоравий статистика ҳисоботлари асосида статистик ишланмалар Ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим билан қамраб олиниши ва уларнинг кейинги ишга жойлашиши тўғрисидаги статистика маълумотлари (шарҳлари билан) Давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
‎Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази;
‎Халқ таълими вазирлиги; Ёшлар иттифоқи
сентябрь
‎январь
7.‎‏ Иқтисодиёт вазирлиги Йиғма статистика маълумотлари, шарҳлари билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим билан қамраб олинишини таъминлашнинг таҳлили; Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси сентябрь
Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ҳисобот йилида ишга жойлашиши таҳлили январь
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 253-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 990-модда; 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)