ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕК ИПАГИ» УЮШМАСИ КОРХОНАЛАРИГА БАНКЛАР ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДА МУВАҚҚАТ ТАРТИБНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 18 июнда 702-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги «Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ–512-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 46-47-сон, 456-модда) асосан қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 31 мартда 1-99-сон билан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 6 апрелда 30-сон билан тасдиқланган ««Ўзбек ипаги» уюшмаси корхоналарига банклар томонидан ажратилган кредитларни қайтариш тўғрисида муваққат тартиб» (1999 йил 14 апрель, рўйхат рақами 702) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь,
13/4-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь,
62-сон
Келишилган:
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 243-модда)