Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019 25.06.2008 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
Ҳужжат 17.12.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИШГА ВА ҚАТТИҚ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ИШЛАТИШГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЯНАДА ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда қаттиқ фойдали қазилмалар 43 турининг 700 дан ортиқ конлари, шу жумладан мис, рух, молибден, вольфрам, литий, стронций, томирсимон жойлашган кварц ҳамда техник кремний ишлаб чиқариш учун кварцитлар, минерал тузлар, фосфоритлар, тошкўмир ва қўнғир кўмир, ўтга чидамли ва керамик хом ашё, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар сингари жаҳон бозорида талаб юқори бўлган фойдали қазилмалар қидириб топилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмаларнинг айрим турлари бўйича прогноз ресурслар қидириб топилган ресурслардан анча ортиқдир, шу жумладан полиметаллар ва цемент хом ашёси бўйича — 2 баравар, вольфрам бўйича — 6 баравар, фосфорит руда ва базальт бўйича — 10 баравар, томирсимон жойлашган кварц ва кварцитлар бўйича — 50 баравар ортиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳозирги вақтда фойдали қазилма бойликлар мавжуд конларининг қарийб 80 фоизи ҳали саноат жиҳатидан ўзлаштиришга жалб этилмаган. Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурсларини саноат захиралари тоифасига ўтказиш учун биринчи навбатда хорижий ва мамлакатимиз инвесторларини жалб этиш ҳисобига геология-қидирув ишлари ҳажмини анча ошириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилма конларини излаш ва қидиришнинг замонавий усуллари ва технологияларини қўллаш ҳисобига қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш асосида қаттиқ фойдали қазилмалар конларини саноат жиҳатидан ўзлаштиришга жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қаттиқ фойдали қазилмалар конларини (олтин ва уран конларидан ташқари) хатловдан ўтказиш, ер ости бойликларидан фойдаланувчиларни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун фойдаланишга берилган ер ости бойликларининг тегишли участкаларидан фойдаланишнинг аниқ шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат йўсинида ишлатилмаётган конлар, шунингдек фойдаланиш пайтида Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мунтазам бузилишига, шу жумладан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда белгиланган ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари бузилишига йўл қўйилган конлар бўйича захираларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси балансига бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштириш учун 2-иловага мувофиқ таркибда Комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятлар бўйича қаттиқ фойдали қазилмалар конларини (олтин ва уран конларидан ташқари) хатловдан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар бўйича қаттиқ фойдали қазилмалар конлари дала тадқиқотлари бўйича ишчи гуруҳларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишнинг боришини назорат қилиш ва унинг натижаларини тизимли асосда кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия бир ой муддатда ўз иши регламентини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишга вазирликлар ва идораларнинг юқори малакали мутахассисларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захиралари ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси балансига берилаётган қаттиқ фойдали қазилмалар конлари рўйхатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланган тақдирда саноат жиҳатидан ўзлаштиришга жалб этилмаган конларда кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси томонидан инструментал ўлчаниши тўғрисида қарор чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2008 йил 10 июлгача бўлган муддатда Комиссияга ўзлари томонидан ўз ваколатлари доирасида 2007 йилда ва 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан ер ости бойликлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг сўрови бўйича фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун юридик ёки жисмоний шахсларга берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2009 йилда Давлат геология қўмитаси тизими бўйича геология-қидирув ишлари дастурини шакллантиришда қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказиш харажатларини молиялаштиришга маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда — потенциал хорижий инвесторларга объект ва инвестициялар қўйиш самарадорлиги тўғрисида дастлабки хулоса қилиш учун етарли бўлган ҳажмда ихтисослаштирилган ахборот тизимлари орқали саноат йўсинида ишлатилмаётган конлар ва қаттиқ фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонлари тўғрисида геологик ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан биргаликда — Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг стратегик муҳим турлари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин, улар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан конлар ва истиқболли майдонлар тўғрисидаги ахборот инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асослашини тузиш учун етарли бўлган ҳажмда Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича потенциал инвесторларга тақдим этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда — геология-қидирув ишлари фақат давлатнинг буюртмаси бўйича улар доирасида олиб бориладиган асл, рангли, нодир металлар ва «қумтош» типдаги уран конларини аниқлаш учун истиқболли бўлган майдонлар рўйхатини, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битимлар, қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги битимлар шартларида ёки бошқа шартларда, фойдали қазилмаларни кейинчалик чуқур қайта ишлашни назарда тутган ҳолда, хорижий ва мамлакатимиз инвесторлари маблағлари ҳисобига излаш ва қидириш ишлари олиб бориш учун майдонлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гелогия-қидирув ишларини олиб боришга хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек қаттиқ фойдали қазилмалар конларини уларни чуқур қайта ишлашни назарда тутадиган лойиҳалар доирасида устун даражада саноат йўсинида ишлатиш ишларини фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йиллик асосида «Ўзбекистоннинг қаттиқ фойдали қазилмалар инвестиция салоҳияти» халқаро конференциялар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги гелогия-қидирув ишлари йиллик дастурларини ва уларни молиялаштириш манбаларини шакллантиришда 2009 йилдан бошлаб кўрсатиб ўтилган халқаро конференцияни ўтказиш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобига қоплашга маблағларни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси марказий аппарат ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 4 штат бирлигидан иборат хорижий инвестицияларни жалб этиш ва инвесторлар билан иш олиб бориш бўлинмаси ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 июндаги 142-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишнинг асосий мақсадлари ва вазифаларини, саноат жиҳатидан ўзлаштиришга жалб этилган қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ишлатиш самарадорлигини баҳолаш учун зарур ва етарли бўлган маълумотлар таркибини, фойдаланилмаётган конлар жойлашган майдонларнинг ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказиш механизмини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хатловни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда «Комиссия» деб юритилади) амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятлар бўйича қаттиқ фойдали қазилмалар конларини (олтин ва уран конларидан ташқари) хатловдан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар бўйича қаттиқ фойдали қазилмалар конлари дала тадқиқотлари бўйича ишчи гуруҳларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишнинг боришини назорат қилиш ва унинг натижаларини тизимли асосда кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишга вазирликлар ва идораларнинг юқори малакали мутахассисларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захиралари ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда «Давлат геология қўмитаси» деб юритилади) балансига берилаётган қаттиқ фойдали қазилмалар конлари рўйхатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланган тақдирда саноат жиҳатидан ўзлаштиришга жалб этилмаган конларда кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмининг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси томонидан инструментал ўлчаниши тўғрисида қарор чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хатловнинг мақсадлари ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишнинг мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларига, шунингдек потенциал инвесторларга саноат йўсинида ишлатилмаётган объектлар бўйича ер ости бойликлари участкалари тўғрисида геологик ахборотни ва бошқа ахборотни белгиланган тартибда тезкор тақдим этиш мақсадида фойдаланиладиган ГИС-технологиялар асосида қаттиқ фойдали қазилмалар конлари бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ фойдали қазилмалар конлари бўйича маълумотларнинг ягона базасини ҳисобга олган ҳолда Фойдали қазилмалар захиралари давлат балансига ва Конлар, фойдали қазилмалар ва техноген минерал хосилалар намоён бўлиши давлат кадастрига зарур қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб қуйидагилар хатловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат йўсинида ишлатилаётган қаттиқ фойдали қазилмалар конлари ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер ости бойликларининг тегишли участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахслар рўйхатини аниқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмаларнинг амалда кавлаб олинган ҳажмининг (маркшейдерлик ҳисоботлари маълумотлари бўйича) ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Давлат геология фондига тақдим этиладиган маълумотларга мувофиқлигини аниқлаш («5-ГР» шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат жиҳатидан ўзлаштиришга жалб этилмаган конларнинг ҳолатини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат жиҳатидан ўзлаштиришга жалб этилмаган норуда фойдали қазилмалар конларида ноқонуний кавлаш ҳолатларини аниқлаш ва Комиссияга кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини Давлат геология қўмитаси томонидан инструментал ўлчаш ўтказилиши тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлигининг йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишлатилмаётган умумий тарқалган фойдали қазилмалар конлари бўйича фойдали қазилмалар жойлашган майдонлар ер участкаларининг ўзлаштирилиши даражасини аниқлаш (иморат қурилганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари мавжудлиги ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов натижалари бўйича саноат йўсинида ишлатилмаётган конлар, шунингдек фойдаланиш пайтида кон муносабатлари соҳасида махсус ваколатли давлат органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аниқланган ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, шу жумладан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда белгиланган ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари бузилган конлар бўйича захираларни Давлат геология қўмитаси балансига бериш ҳақидаги таклифларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хатловни ўтказиш механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказиш икки даврда амалга оширилади: тайёргарлик (камерал) ва дала шароитида ўтказиш даврлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тайёргарлик (камерал) даврида Давлат геология қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятлар бўйича қаттиқ фойдали қазилмаларнинг барча конлари бўйича зарур маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва умумлаштириш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хатловни дала шароитида ўтказиш даврида барча норуда фойдали қазилмалар конлари майдонларини, шунингдек саноат йўсинида ишлатилмаётган қаттиқ фойдали қазилмалар конлари майдонларини (олтин ва уран конларидан ташқари) текшириш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тайёргарлик (камерал) даврида қаттиқ фойдали қазилмаларнинг ҳар бир кони бўйича паспорт тузилади, у қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коннинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий жойлашуви (вилоят, туман);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жуғрофий жойлашуви (тоғ тизимининг, тоғларнинг ва шу кабиларнинг номи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон майдонининг бурчакли нуқталари координатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдони коннинг 1:50000 ёки ундан йирик масштабда кўрсатилган ҳолдаги топографик асоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилманинг тури, конни кавлаб олиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон разведка қилинган давр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
разведкани амалга оширган, захираларни ҳисоблаб чиққан ва уларни тасдиқлашга тақдим этган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси маълумотларига мувофиқ кон (саноат йўсинида ишлатилаётган, захира тарзида қидириб топилган, саноат йўсинида ишлатилмаётган) мансуб бўлган разряд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган захиралар миқдори (рудали фойдали қазилмалар конлари бўйича, шунингдек қўшимча фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар захиралари), захирани тасдиқлаган орган протоколининг санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коннинг тажриба-саноат йўсинида ишлатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, уни амалга ошириш жараёнида кавлаб олинган захиралар ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олган юридик шахснинг номи ва унинг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиянинг тартиб рақами, серияси, унинг берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости участкасидан фойдаланиш шартлари нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захираларнинг хатлов ўтказилаётган йилнинг 1 январидаги ҳолати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Норуда конлар майдонларини, шунингдек саноат йўсинида ишлатилмаётган рудали фойдали қазилмалар конларини текшириш мақсадида Комиссия қарори билан «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари вакилларидан ҳудудлар бўйича қаттиқ фойдали қазилмалар конларини дала шароитида текшириш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда «ишчи гуруҳ» деб аталади) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда текширишни ўтказиш даврида ишчи гуруҳ ҳал этиши зарур бўлган вазифалар, ишларнинг ҳудудлари, гуруҳнинг раҳбари, хулосаларни тақдим этиш муддатлари кўрсатилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳ дала шароитида текшириш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хатловдан ўтказилаётган барча норуда фойдали қазилмалар конлари ва саноат йўсинида ишлатилмаётган рудали фойдали қазилмалар конлари (олтин ва уран конларидан ташқари) бўйича GPS глобал позициялаш тизимлари асбоб-ускуналари ёрдамида объектнинг икки-учта координатларини аниқлаши, шунингдек кейинчалик позицияларнинг жойларига (номи кўрсатилган ҳолда тур ёки қозиқларни) бириктирган ҳолда привязка қилишни амалга ошириши, улардан рақамли фотокамера билан (камида 5 та мегапикселни ҳал этган ҳолда) кон майдонининг энг характерли хусусиятларининг (рельефнинг алоҳида шакллари, мавжуд иморатлар, карьерда ер ости сувларининг мавжудлиги, чиқиндиларнинг тарқоқ ҳолда сақланиши ва шу кабилар) камида учта суратини олиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саноат йўсинида ишлатилаётган норуда фойдали қазилмалар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер ости бойликлари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияда белгиланган ер ости бойликлари участкасидан фойдаланиш шартларининг ер ости бойликлари участкасидан фойдаланувчи томонидан бажарилишининг тўлиқлигини баҳолаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости бойликларидан фойдаланувчида конни очиш ва тайёрлаш лойиҳасининг белгиланган тартибда мавжудлигини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмларининг маркшейдер ўлчовларини амалга оширишнинг даврийлигини аниқлаши, маркшейдер ўлчовлари маълумотларини ўрганиши ва уларнинг Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси маълумотларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса чиқариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карьерни унинг тубида ер ости сувлари мавжудлигини аниқлаш мақсадида текшириши, сабабларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув объектларининг қўриқланадиган зонаси доирасида қум-шағалли материаллар кавлаб олинган тақдирда қўриқланадиган табиий ҳудуд доирасида фойдали қазилмаларни кавлаб олишга рухсатномалар мавжудлигини текшириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карьер хўжалигини ва ходимларни сув билан таъминлаш учун фойдаланиладиган сув қудуқларининг мавжудлигини аниқлаши, сув олишнинг белгиланган лимитига ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан риоя қилинишини, ер ости сувлари сатҳини ўлчашларнинг мунтазамлигини кимёвий ва бактериалогик текширишларнинг ўтказилишини текшириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан махсус фойдаланишга рухсатномалар мавжудлигини, унинг амал қилиш муддатини аниқлаши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) саноат йўсинида ишлатилмаётган қаттиқ фойдали қазилмалар конлари бўйича (олтин ва уран конларидан ташқари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектда фойдали қазилмаларнинг ноқонуний кавлаб олиш амалга оширилганлиги ёки амалга оширилмаганлигини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар кон кавланган қилинган бўлса, кавлаб олинган кон массаси, шу жумладан фойдали қазилмалар ҳажмини баҳолаши ҳамда ахборотни Давлат геология қўмитасига тезкорлик билан жўнатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансида «Саноат йўсинида ишлатилмаган конлар» ёки «Захира тарзида қидириб топилган конлар» разрядига киритилган конларда фойдали қазилмаларни ноқонуний кавлаб олган юридик ёки жисмоний шахсни имкони борича аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар жойлашган майдонда ер участкасининг ўзлаштирилганлиги даражасини (уй-жойлар, турли иморатлар, қишлоқ хўжалиги ерлари ва шу кабилар мавжудлигини) баҳолаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дала шароитида текшириш натижаларига кўра ҳар бир кон бўйича қисқача маълумотнома тузилади, у ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Маълумотномага коннинг привязкаси ва кон майдонининг энг характерли хусусиятлари фотосурати бўйича маълумотлар қоғоз ва электрон манбаларда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хатлов материалларини тайёрлаш ва Комиссияга тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикасида ёки вилоятларда жойлашган конларни дала шароитида текшириш тугаллангач ишчи гуруҳ томонидан хулоса тузилади, унда текширилган ҳар бир объект бўйича ер ости бойликлари, табиатни муҳофаза қилиш, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари, шунингдек ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган барча масалалар акс эттирилади. Зарурият бўлганда, хулосага конларни дала шароитида текшириш натижаларини тавсифловчи жадвал маълумотлари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хулосада қуйидагилар ҳам акс эттирилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат йўсинида нооқилона ишлатилаётган, улардан фойдаланиш ҳуқуқи, тегишли асослар кўрсатилган ҳолда, муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган норуда фойдали қазилмалар конларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, саноат йўсинида ишлатилмаётган конларда ноқонуний кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмларини инструментал ўлчашларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захираларини Давлат геология қўмитаси балансига бериш тавсия этилаётган конлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хулоса ишчи гуруҳнинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Ишчи гуруҳнинг хулосада баён қилинган хулосаларга норози бўлган аъзолари ўз фикрини ёзма тарзда гуруҳ раисига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хулоса Қорақалпоғистон Республикасида ёки тегишли вилоятларда ўтказилган қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича йиғма хулоса тузиш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат геология қўмитаси текширилган Қорақалпоғистон Республикасида ёки вилоятлар бўйича қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказиш материалларининг умумлаштирилишига қараб уларни Комиссияга тақдим этади, унда қуйидагилар тўғрисидаги таклифлар мавжуд бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган лицензияларда белгиланган шартларга риоя қилинмаган тақдирда ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин тўхтатиш ҳамда захираларни белгиланган тартибда Давлат геология қўмитаси балансига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ фойдали қазилмаларнинг саноат йўсинида ишлатилмаётган конлари захираларини белгиланган тартибда Давлат геология қўмитаси балансига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ конларда кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмларини, шу жумладан кавланган саноат йўсинида ишлатилмаётган объектларни инструментал ўлчашларнинг мақсадга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон жойлашган майдонда қурилмалар, қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд бўлган ёхуд бу майдонлардан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган конлар бўйича кенг тарқалган фойдали қазилмалар захираларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш мақсадга мувофиқлигининг йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тақдим этилган материаллар асосида Комиссия ўз ваколатлари доирасида тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 июндаги 142-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштириш комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азимов Р.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ‎
Хўжаев Б.А.‎ —‎ Иқтисодиёт вазири, Комиссия раисининг ўринбосари ‎
Мавлянов Н.Г.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари ‎
Розиқов О.Т.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири ‎

‎‎Комиссия аъзолари:

Абдуазизов А.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ‎
Гуськова Т.Н.‎ —‎ Молия вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Алиханов Б.Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси‎
Каньязов Е.С.‎ —‎ Адлия вазирининг ўринбосари‎
Тўлаганов Ш.А.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ‎
Ғуломов Б.В. —‎ «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 252-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; 2016 й., 52-сон, 602-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)