Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
ЛОМБАРДЛАР ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ВА МУДДАТИДА ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНМАГАН ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРДАН ЯСАЛГАН БУЮМЛАРНИ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 июнда 70-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 469-сонли қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Ломбардлар томонидан қабул қилинган ва муддатида талаб қилиб олинмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни Давлат жамғармасига топшириш тартиби» (1994 йил 13 июнь, рўйхат рақами 70) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 май,
57-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 230-модда)