Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЛОЙИҲА-ТАДҚИҚОТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 29 АПРЕЛДАГИ ПҚ-847-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 июнь,
120-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 июндаги 120-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда):
а) 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ташкилий тузилмаси) «Бош илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш ва қидирув ташкилотлари 26» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Устав фондидаги давлат улуши камида 51 фоиз миқдорида бўлган етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари:
1. «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти
2. «ЎзЛИТИ» ЁАЖ
3. «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖ
4. «Ўзпўлатқурилмалойиҳа» ЁАЖ
5. «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ
6. «Ўзмеъморқурилишлойиҳа» МЧЖ
7. «К.М.Жумаев номидаги ЗПЛИТИ» ЁАЖ
8. «ГИИИГГК» давлат унитар корхонаси
9. «Ўзлитинефтгаз» ОАЖ
10. «Гидролойиҳа» ОАЖ
11. «Ўртаосиётармоқлойиҳа» ОАЖ
12. «Қишлоқэнерголойиҳа» ОАЖ
13. «Иссиқликэлектролойиҳа» ОАЖ
14. «Ўзкимёсаноатлойиҳа» ОАЖ
15. ГеотехЛИТИ
16. «Ўзрангметлойиҳа» ОАЖ
17. Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг лойиҳа ишлари бошқармаси
18. «Ўзенгсанлойиҳа» МЧЖ
19. «Ўзкоммуналлойиҳақурилиш» МЧЖ
20. «Ўзгазлойиҳа» МЧЖ
21. «Тоштемирйўллойиҳа» ОАЖ
22. «Боштранслойиҳа» ОАЖ
23. «Йўл-лойиҳа бюроси» МЧЖ
24. «Тошкентбошпланлити» давлат унитар корхонаси
25. «Тошуйжойлойиҳа» ОАЖ
26. «Алоқалойиҳа» давлат унитар корхонаси
27. «Ўзқишлоқлойиҳа» МЧЖ
28. «ЎзГИП» МЧЖ
29. «Ўзсувлойиҳа» ОАЖ
30. «Сувсаноатфуқароли» МЧЖ
31. «Ўзмевасабзавотузум-саноатлойиҳа» МЧЖ
32. «Донлойиҳа» МЧЖ
33. «Тиблойиҳа» МЧЖ
34. Ҳарбий лойиҳа
35. «Чегаралойиҳа» ЁАЖ
36. «Тошгипрошаҳар» ОАЖ;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига (4-илова) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи-ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:
«етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларининг лойиҳа фаолиятини мувофиқлаштиради;
шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқот ишларининг буюртмачиси вазифасини бажаради, уларнинг натижаларини қурилиш нормалари, қоидалари ва стандартларига киритади, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида янги концепцияларни яратади»;
ўн тўртинчи—йигирма еттинчи хатбоши тегишли равишда ўн олтинчи—йигирма тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига 6-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 223-модда; 2017 й., 31-сон, 781-модда)