ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИНИ ЯГОНА БАҲОЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 30 майда 458-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2000 йил 16 октябрдаги 124-сонли буйруғи билан тасдиқланган Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари (2000 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 979)нинг 83-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 26 июндаги 17-07/62 ва 98-106-сон билан тасдиқланган Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ягона баҳоларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш Тартиби (1998 йил 29 июль, рўйхат рақами 458) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 27 май,
53-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 27 май,
2008-26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 214-модда)