31.05.2008 йилдаги 115-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг барча бино ва иншоотлар комплекси қурилишини, реконструкция қилинишини, капитал таъмирланишини, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини ўз вақтида тугаллаш, шунингдек унинг 2008-2009 ўқув йили бошлангунгача фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти 5 йил муддатга, шу жумладан институтни жиҳозлаш ва фаолият кўрсатиши учун республикага келтирилаётган асбоб-ускуналар, мультимедий маҳсулотлари, адабиётлар, инвентарлар ва моддий-техника ресурсларини олиб киришда солиқларнинг барча турларидан ва божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинганлиги;