Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси деб аталади) барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудида саноат ва радиация хавфсизлигига, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларга, шунингдек давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа чора-тадбирларига риоя этилиши устидан давлат назоратини белгиланган тартибда амалга оширувчи саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига саноат хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича эксперт ташкилотларни аккредитация қилиш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 май,
114-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 майдаги 114-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратининг тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 майдаги 114-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва марказий аппарати тузилмаси» сўзлари чиқариб ташлансин, «1 ва 2-иловаларга» сўзлари «1-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «умумий» сўзидан олдин «чекланган» сўзи қўшилсин.
3. 1-иловада:
«Нефть ва газ саноатини назорат қилиш» блокидаги «Нефть ва газ» сўзлари «Нефть-газ» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ер ости бойликларини муҳофаза қилишни, минерал хом ашёни қайта ишлашни назорат қилиш ва геология-маркшейдерлик назорати инспекцияси» блокидаги «хом ашёни» сўзларидан кейин «хавфсиз» сўзи қўшилсин;
«Геология-разведка ишларини назорат қилиш инспекцияси» блокидаги «ишларини» сўзидан кейин «бехатар олиб боришни» сўзлари қўшилсин;
«Техник кўмаклашиш ва хизмат кўрсатиш маркази**» блокидаги «техник» сўзи чиқариб ташлансин, «ва хизмат кўрсатиш» сўзлари «саноат хавфсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қарши МКТИ» блокидаги «Қарши» сўзи «Қашқадарё» сўзи билан алмаштирилсин.
4. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомда (3-илова):
а) 1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси) барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудида саноат ва радиация хавфсизлигига, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларга, шунингдек давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа чора-тадбирларига риоя этилиши устидан давлат назоратини белгиланган тартибда амалга оширувчи саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади»;
б) 4-банддаги «хавфсизлик техникаси, назорат остидаги объектларнинг техник хавфсизлиги» сўзлари «саноат ва радиация хавфсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«юридик ва жисмоний шахслар томонидан саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги, газ таъминоти ва газдан фойдаланиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ва металлургия жиҳатидан саралаш, геология-қидирув ишлари, шунингдек кон ишларини геология-маркшейдерлик хизмати билан таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш»;
учинчи хатбошидаги «саноатда ва кончиликда ишларнинг» сўзлари «саноат ва радиация хавфсизлиги ишларининг, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «техник хавфсизлик» сўзлари «саноат ва радиация хавфсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «ишларнинг бехатар олиб борилишини» сўзлари «саноат ва радиация хавфсизлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «техник ҳужжатларни» сўзлари «норматив-техник ҳужжатларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши ва ривожлантирилишини таъминлаш;
саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш тартибини ва экспертиза хулосаларини расмийлаштириш талабларини белгилаш»;
г) 9-бандда:
учинчи хатбошига «ускуналар» сўзидан кейин «лойиҳалаштирилиши, тайёрланиши» сўзлари қўшилсин;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«кон қазувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг геология-қидирув ишлари лойиҳаларини, техник лойиҳаларини, ишларни бехатар олиб бориш юзасидан техник ечимларга доир кон ишлари режаларини, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишда, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалашуви нормативларини келишиб олади»;
ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн еттинчи — йигирма тўртинчи хатбоши ўн олтинчи — йигирма учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«саноат ва радиация хавфсизлиги ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди»;
ўн тўққизинчи хатбошида «беради» сўзи «кўриб чиқади ва тасдиқлайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«саноат хавфсизлиги масалалари, саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва Давлат инспекцияси ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив техник ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда қабул қилади»;
қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи — ўттиз учинчи хатбоши қўшилсин:
«хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини юритади;
ташкилотларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектини ишлатишга тайёрлигини ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларнинг тарқалишини чеклаш ва оқибатларини тугатишга доир саъй-ҳаракатларини текширади;
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги экспертизасини ташкил этади;
саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотлари аккредитациясини белгиланган тартибда амалга оширади;
саноат хавфсизлиги экспертизаси натижаси бўйича эксперт хулосаларни тасдиқлайди;
саноат хавфсизлиги декларациялари тўғри ишлаб чиқилиши ва тақдим этилиши мониторингини олиб боради;
ишлаб турган ва қурилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини декларациялашнинг ўтказилишини назорат қилади;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилганлиги учун мажбурий жавобгарликни суғурта қилишда хулоса беради;
юқори техноген хавфли зоналарнинг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, назорат фаолиятини такомиллаштириш, авариялар ва ишлаб чиқаришда майиб бўлишнинг олдини олиш зарурлигини тарғиб қилади»;
д) 10-банднинг тўққизинчи хатбошида «барпо этиш» сўзларидан кейин «лойиҳалаш» сўзи қўшилсин;
е) 11-бандда:
учинчи хатбошида «ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар ва нормаларни» сўзлари «саноат ва радиация хавфсизлиги ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш талабларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«саноат ва радиация хавфсизлиги талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, шунингдек одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки ускуналарини муҳрлаб қўйиш»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда саноат ва радиация хавфсизлиги талабларини бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«Давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатадиган ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш;
саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш ҳуқуқини берадиган аккредитациялаш аттестатининг амал қилишини бекор қилиш ва тўхтатиб туриш;
саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш бўйича аккредитация қилинган ташкилотлар фаолиятини инспекцион назорат қилиш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш»;
саккизинчи — ўн еттинчи хатбоши ўн биринчи — йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ўз назорати остидаги корхоналар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларига саноат ва радиация хавфсизлиги ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларини бузувчи шахсларни эгаллаб турган лавозимидан белгиланган тартибда бўшатиш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум этиш тўғрисида тақдимнома киритиш»;
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тайёрловчи заводларда ва таъмирлаш корхоналарида ўз назорати остидаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, улар стандартлар, саноат хавфсизлиги талабларига ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимларига мувофиқ бўлмаган тақдирда уларнинг ишлаб чиқарилишини тўхтатиб қўйиш ва қўлланишини тақиқлаш»;
ж) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун Давлат инспекцияси ҳузурида Давлат инспекцияси бошлиғи бошчилик қиладиган Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилади. Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ва Кенгаш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади»;
з) қуйидаги мазмундаги 19-банд қўшилсин:
«19. Давлат инспекциясида таркибига Давлат инспекцияси бошлиғи (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек Давлат инспекциясининг бошқа раҳбар ходимлари кирадиган 5 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Давлат инспекцияси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш, идоравий мансуб ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш, қарорлар бажарилишини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади, Давлат инспекциясининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоравий мансуб ва назорат остидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисоботларини эшитади.
Ҳайъат мажлисига Давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари таклиф этилиши мумкин»;
и) 19-20-бандлар тегишли равишда 20-21-бандлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 202-модда; 2011 й., 19-сон, 191-модда)