Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига Олий суд раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши ва штатлар бирлигининг сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий суди Ўзбекистон Республикаси Олий судининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 май,
ПФ-3605-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 майдаги ПФ-3605-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 майдаги ПФ-3605-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимларининг умумий сони
|
Лавозимлар номи |
Лавозимлар сони | ||
| 1) Раис |
1 | ||
| 2) Раиснинг биринчи ўринбосари |
1 | ||
| 3) Раис ўринбосари |
3 | ||
| 4) Судьялар |
29 | ||
| 5) Бўлим бошлиқлари, катта консультантлар, консультантлар, мутахассислар ва бошқа ходимлар |
106 | ||
| |
Жамн 140 та |
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раис ўринбосари — Ҳарбий судлов ҳайъатининг раиси ва 4 та судьядан иборат ҳарбий ҳайъати ҳамда 12 кишидан иборат ҳарбий ҳайъат котибияти Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.