ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
БАНКРОТ КОРХОНАНИ ТУГАТИШГА ДОИР ИШ ЮРИТИШНИ ОЛИБ БОРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 20 майда 993-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган «Банкрот корхонани тугатишга доир иш юритишни олиб бориш тўғрисидаги низом» ўз кучини йўқотган деб топилсин (рўйхат рақами 993, 2000 йил 22 декабрь).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилади.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Марказий банки билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 апрель,
4-сон
Келишилган:
Олий хўжалик суди раиси А. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 апрель
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 191-модда)