ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
БАНКРОТ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН КОРХОНАНИ МОЛ-МУЛК МАЖМУАСИ СИФАТИДА ОЛДИ-СОТДИ ҚИЛИШДА МУЛК ҲУҚУҚИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 20 майда 493-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида»ги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган «Банкрот деб эълон қилинган корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида олди-сотди қилишда мулк ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби» ўз кучини йўқотган деб топилсин (рўйхат рақами 493, 1998 йил 29 сентябрь).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Давлат мулки қўмитаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 апрель,
5-сон
Келишилган:
Олий хўжалик суди раиси А. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 апрель
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 192-модда)