ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ МУВОФИҚЛИК БЕЛГИСИ БИЛАН ТАМҒАЛАШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 майда 480-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 460-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 480-4, 10.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 373-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни Мувофиқлик белгиси билан тамғалаш Тартибининг (1998 йил 24 август, рўйхат рақами 480) 2.6. бандида «Ўздавстандарт» сўзи «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқ «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси ва «Давлат белгиси» ДИЧБ билан келишилган.
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 апрель,
156-сон
Келишилди:
«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси бошқарувининг раиси С. САЙИДЖАЛОЛОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 апрель
«Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Бош директори С. ХУДАЙҚУЛОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 184-модда)