Ҳужжат кучини йўқотган 07.09.1999 14.06.1991 йилдаги 298-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.09.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИТС БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 19 августдаги 817-I-сон «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (оив касаллигининг) олдини олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, Ўзбекистон Республикасида яшаётган ёки турган бошқа иттифоқдош республикалар фуқароларининг, шунингдек ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вируси юққан-юқмаганлигини (ОИТС билан касалланган ёки касалланмаганлигини) аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтиш, шу жумладан исми-шарифини сир сақлаган ҳолда ўтиш ҳуқуқи таъминланади. Соғлиқни сақлаш идоралари ва муассасалари текширилувчи учун ҳам, шунингдек тиббиёт ходимлари учун ҳам бундай текширувларнинг хавфсизлигини таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ёки турган бошқа иттифоқдош республикаларнинг фуқаролари, шунингдек ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, мазкур шахсларга одамнинг иммунитет танқислиги вируси юққан бўлиши мумкин деб ёки юққан деб тахмин қилиш учун тиббий ёки ҳуқуқий руҳдаги етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, соғлиқни сақлаш идоралари ёки муассасаларининг қарорига мувофиқ тиббий текширувдан ўтишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вирус юққанлиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа иттифоқдош республикаларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий истиқомат жойларида профилактика мақсадида кузатиб борилиши, ажнабий фуқаролар эса Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда мамлакатдан чиқариб юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий текширувдан ўтказиш ҳамда профилактика мақсадида кузатиб бориш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ белгиланади ҳамда матбуотда эълон қилиниши ва танишиш учун очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш идоралари ёки муассасалари маълум бир шахс хусусида тиббий текширувдан ўтказиш ёки уни профилактика мақсадида кузатиб бориш ҳақида қарор қабул қилган бўлсалар, ўша шахс ёзма чақирувга биноан соғлиқни сақлаш идоралари ёки муассасаларига келиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган ёки турган бошқа иттифоқдош республикаларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар текширувдан ўтиш ёки профилактика мақсадидаги кузатиш учун узрли сабабсиз келмаганлари тақдирда прокурорнинг рухсати билан соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса ўзлари яшаётган ёки турган жойдаги милиция идоралари ходимлари томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига келтириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилувчи киши соғлиқни сақлаш идоралари ёки муассасаларининг қарорига рози бўлмаган тақдирда у юқори турувчи соғлиқни сақлаш идорасига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вируси юқтирилганлигини (ОИТС билан касалланганлигини) биладиган ҳамда профилактика мақсадидаги кузатувдан ва даволанишдан атайлаб бўйин товлаб юрган шахслар жиноий жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда белгилаб қўйиладиган тартибда текширувдан ўтказилган шахсларнинг одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вируси юқтирилганлиги (ОИТС билан касалланганлиги) ҳақида маълумот олинган тақдирда бундай шахслар соғлиқни сақлаш идоралари ва муассасалари томонидан ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларига риоя қилиш зарурлиги, ҳамда атайлаб бошқа шахсни вирус юқтириш хавфи остига қўйганлик ва вирусни юқтирганлик учун жиноий жавобгар бўлишлари ҳақида ёзма равишда огоҳлантириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзида ОИТС касаллиги мавжудлигини билган шахснинг бошқа шахсни атайлаб шу касаллик вирусини юқтириш хавфи остига қўйиши ёки уни юқтириши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий фуқаролар ОИТС бор-йўқлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтишдан, фуқаролиги бўлмаган шахслар эса касалликни юқтирганлиги ёки касаллик мавжудлиги туфайли профилактика мақсадидаги кузатувдан бўйин товлаганлари тақдирда «СССР даги ажнабий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги 1981 йил 24 июнда қабул қилинган СССР Қонунининг 31-моддаси биринчи қисми 2-бандига мувофиқ СССРдан чиқарилиб юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дипломатия имтиёзлари ҳамда дахлсизликдан фойдаланувчи чет эл дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг дипломатия ходимлари ҳамда бошқа шахслар фақатгина ўз розиликлари билан одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вируси юққан-юқмаганлигини (ОИТС билан касалланганлиги ёки касалланмаганлигини) аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай шахсларга тиббий текширувдан ўтишни таклиф қилишдан аввал бундай таклиф хусусида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг орттирлган иммунитет танқислиги вируси юққан-юқмаганлигини (ОИТС билан касалланганлиги ёки касалланмаганлигини) аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар ва унинг натижалари тиббий сир ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маълумотларни бериш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий текширувдан ўтказиш ҳамда профилактика мақсадида кузатиш қоидалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу маълумотларни ошкор қилишда айбдор бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз касбий вазифаларини яхши бажармаганлиги оқибатида шахсга одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вируси юқишига (ОИТС билан касалланишга) сабаб бўлганлиги учун тиббиёт ва доришунослик ходимлари, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасининг тиббий ва косметик ишларни амалга оширувчи мутахассислари жиноий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа иттифоқдош республикаларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вирусини юқтирганлари (ОИТС билан касалланганлари) тақдирда тиббий ва ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг даволаш жойига бепул бориши ва у ердан бепул қайтиши таъминланади, шунингдек уларга амбулатория шароитида даволаниш учун бепул дорилар берилади. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўн тўрт ёшга тўлмаган болалар билан касалхоналарда бирга бўлиш ҳуқуқига эга бўлиб, даволаниш муддатида ишдан озод этиладилар ва бу вақт учун уларга иш жойидан меҳнат қилиш қобилиятини вақтинча йўқотганлик нафақаси тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларида одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вирусини юқтирган ёки ОИТС билан касалланган шахслар учун бошқа имтиёзлар ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат вирус ташувчилар бўлганликлари ёки ОИТС билан касалланганликларига асосланиб, шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши тасдиқлаган ихтисослар рўйхатидан ташқари) ишдан бўшатилишига ёки уларни ишга қабул қилишдан бош тортишга, даволаш ва ўқув муассасаларига қабул қилишдан бош тортишга, болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилишдан бош тортишга, шунингдек уларнинг бошқа ҳуқуқларини камситишга ва қонуний манфаатларини чеклашга, шунингдек касаллик юқтирган кишининг қариндош-уруғлари ва ёр-биродарларининг уй-жойлари ва бошқа ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий муолажа натижасида касаллик юққан Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, бошқа иттифоқдош жумҳуриятларнинг фуқароларига Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган тартибда пенсия таъминоти белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва доришунослик ходимларига, хизмат вазифаси бажариш чоғида одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вирус юқиши касб касалликлари жумласига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИТС билан касалланган беморларни ва одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вирусини юқтирган шахслар касаллигини аниқлашни, даволашни ва уларга бевосита хизмат қилишни таъминлайдиган тиббий ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган имтиёзлар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 27 декабрдаги 371-I-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 69-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 196-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда; 1997 й., 2-сон, 69-модда)