ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ПУЛЛИК ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТАЁТГАН ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 5 майда 679-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 210-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 20-сонли «Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3603, 27.01.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 380-модда) қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 2 мартда 20-сон билан тасдиқланган «Пуллик тиббий хизмат кўрсатишга босқичма-босқич ўтаётган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартиби»нинг (1999 йил 22 март, рўйхат рақами 679) V бўлими чиқарилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 апрель,
35-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 апрель,
5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 169-модда)