ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сонли қарорига мувофиқ қарор қилади:
1. Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича йўриқнома иловага кўра тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 апрель,
01-128/ҚҚ-сон
Халқ таълими вазири в.в.б. Р. АҲЛИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 апрель,
16-сон
Олий ва ўрта махсус Таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази директори З. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 апрель,
14/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 22 апрелдаги 01-128/ҚҚ, 16 ва 14/ҚҚ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 473-сон ҳамда 2004 йил 24 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 293-сон қарорларига мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг (бундан кейин битирувчилар деб юритилади) умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш (бундан кейин мониторинг деб юритилади) тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
§ 1. Умумий қоидалар
1. Мониторинг ҳар йили ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан кейин ДТМ деб юритилади) Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилади ҳамда ўтказилади. Мониторинг ўтказиш муддати тўғрисида таълимнинг тегишли ҳудудий органлари олдиндан огоҳлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. ДТМ директорининг буйруғи билан мониторинг ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (бундан кейин ҳудуд деб юритилади) бўйича мониторинг гуруҳлари таркиби тасдиқланади.
§ 2. Мониторинг ўтказиш мақсади ва вазифалари
3. Мониторинг ўтказишнинг асосий мақсади умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини мунтазам кузатиб бориш орқали битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифатига оид холис маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда улар асосида хулосалар тайёрлаб, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилишлари учун таълимнинг бошқарув органларини ахборот билан таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мониторинг ўтказишнинг асосий вазифалари:
умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари талаблари асосида битирувчиларнинг ўқув режадаги умумтаълим фанларини ўзлаштириш даражаси ва сифати тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;
битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати кўрсаткичлари орқали таълим бериш ҳолатини ўрганиш, тайёрланаётган кадрлар сифати бўйича хулосалар тайёрлаш.
§ 3. Мониторинг ўтказиш тартиби
5. Мониторинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мониторинг таълим муассасаларида ҳар ўқув йилининг тугаши арафасида 15 апрелдан 25 майгача бўлган муддатда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув режаларида белгиланган умумтаълим фанлари бўйича, таълим ва тайёрлов йўналишларини ҳисобга олган ҳолда учта фандан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мониторинг ўтказиш жараёни учун назорат турлари (тест синовлари, ёзма иш ва бошқалар) ДТМ томонидан белгиланади ва халқ таълими ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига мониторинг бошланишидан икки ҳафта олдин маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Мониторинг ўтказиш жараёнига гуруҳ раҳбари — ДТМ ходими раҳбарлик қилади. ДТМнинг вилоятлар бўйича вакиллари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармалари вакиллари мониторинг ўтказишда бевосита иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мониторинг жараёнига мониторинг гуруҳи раҳбарининг таклифига биноан ДТМ томонидан белгиланган ва вазирликлар билан келишилган жамоатчи экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин.
9. Мониторинг ўтказиш учун таълим муассасаларини танлаб олиш усулига ёндошилиб, бунда таълим муассасалари ҳудудий жойлашуви, таълим муассасалари турлари, улардаги таълим тили, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида тайёрлов йўналишлари хусусиятлари эътиборга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мониторинг ўтказиш учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маркази, туманлари кесимида) ихтиёрий (мактаблардан 10 та, академик лицейлардан 1 та, касб-ҳунар коллежларидан йўналишлар бўйича 7 та) танланади ва мониторинг натижалари таҳлили асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати ҳақида хулоса чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳудудий органларда мониторинг ўтказиш учун туманлар қуръа ташлаш йўли билан танланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қуръа ташлаш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда ҳудуд маркази ва туманлардан 2 таси танлаб олинади.
иккинчи босқичда таълим муассасалари танланади; бунда:
ҳудуд марказида фаолият кўрсатаётган мактаблардан 4 таси (2 та ўзбек, 1 та рус ва 1 та фанларни чуқурлаштириб ўқитадиган мактаблар), 1 та академик лицей ва 1 та касб-ҳунар коллежи танлаб олинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
танлаб олинган 2 та туманлардан алоҳида-алоҳида қуръа ташлаш йўли билан ҳар бир тумандан 3 тадан мактаб (1 та туман маркази, 2 та қишлоқ мактаблари) ва соҳалар бўйича 3 тадан касб-ҳунар коллежлари танлаб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудларда туманлар, таълим муассасалари ва ўқувчилар сонига қараб бу рақамлар ўзгариши мумкин.
13. Танланган касб-ҳунар коллежларида мониторинг ўтказиш учун бир хил йўналишлар танланади.
14. Мониторинг ўтказиш жараёнида академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг тугалланган семестри бўйича битирувчиларнинг олган баҳолари (мактабларда ўқувчиларнинг 3-чорак якунлари бўйича баҳолари) ва таълим муассасаси тўғрисида маълумотлар аввалдан ДТМда тайёрланган жадваллар асосида олинади. Битирувчилар учун назорат (тест синовлари, ёзма иш ва бошқалар) ишлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида анкета-сўровлар ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Мониторинг гуруҳи томонидан таълим муассасасида битирувчи синф (гуруҳ) ўқувчиларининг ўзлаштириш кўрсаткичларига асосан ўртача синф (гуруҳ — 1 та ёки 2 та) танланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Мониторинг жараёни бошлангунга қадар таълим муассасаси раҳбари, Халқ таълими вазирлиги ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази вакиллари билан биргаликда мониторинг ўтказиладиган жойни, аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди, мониторинг ўтказиш учун етарли шарт-шароитларни яратади. Ўқувчилар барча фанлардан тест синовлари ва ёзма ишларни бажаришлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ёки таълим муассасаси муҳри туширилган қоралама қоғозлар ва дафтарлар билан таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. ДТМда тайёрланган жадваллар (шакллар) таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига тўлдириш учун топширилади.
18. Битирувчилар тест синовлари ёки ёзма ишни бошлашдан олдин, ДТМда тайёрланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар (сўровлар ўтказиш муддати 10—15 минут);
19. Танланган синф (гуруҳ) битирувчиларидан ўқув режадаги умумтаълим фанларининг учтасидан Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда назорат иши (тест ёки ёзма иш) ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ёзма иш ўтказиш учун:
аудитория раҳбари бошчилигида ёзма иш вариантлари ўқувчилар ёрдамида танланади ва тарқатилади ҳамда уларга тушунтиришлар берилади (15 минут);
ёзма ишларни бажариш соат 1000 да бошланади. Доскага ёзма ишнинг бошланиш ва тугаш вақти ёзилади;
барча фанлар бўйича ёзма ишлар учун ўқувчиларга 2 астрономик соат берилади (ҳар бир фан учун 40 минутдан);
ёзма иш топшириқлари бажарилгандан сўнг, ўқувчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида йиғиб олинади ва барча битирувчилар гувоҳлигида алоҳида конвертга солинади ва муҳрланади;
Ёзма иш натижалари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида жорий этилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тест синовларини ўтказиш учун:
муҳрланган қутилар аудитория раҳбари томонидан икки ўқувчи иштирокида очилади ва ўқувчиларга саволлар китоби, жавоблар варағи тарқатилади;
аудитория раҳбари томонидан тест синовларини бажариш, жавоблар варағини тўлдириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади (15 минут);
соат 1000 да битирувчилар учун тест синовлари бошланади. Доскага тест синовларининг бошланиш ва тугаш вақти ёзилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
барча фанлар бўйича тест синовларини бажариш учун ўқувчиларга икки астрономик соат берилади, жавоблар варағини тўлдириш учун 15 минут қўшимча вақт ажратилади. Тест синовларига ажратилган вақт тугаётганлиги тўғрисида аудитория раҳбари ўқувчиларни огоҳлантириб туради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тест синовига берилган вақт тугагандан сўнг, саволлар китоби, жавоблар варағи аудитория раҳбари, кузатувчилар ва барча битирувчилар гувоҳлигида саналади, махсус конвертларга солинади ва муҳрланади.
Тест натижалари тўғри жавоблар самарадорлиги бўйича баҳоланади.
21. Назорат ишлари жараёнида битирувчиларнинг ўзаро гаплашиши, саволлар китоби ёки жавоблар варағини алмаштиришлари, ёрдамчи воситалардан фойдаланишлари тақиқланади.
22. Ёзма иш ва тест синовлари ўтаётган хонага битирувчилар томонидан қоғоз, китоб, луғат ва уяли телефонлар олиб кириш ман этилади. Назорат ишлари бошлангандан кейин аудиторияга ҳеч ким киритилмайди ва назорат ишлари тугамагунча аудиториядан ҳеч ким чиқарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тартибни бузган битирувчиларга нисбатан далолатнома тузилиб, аудиториядан четлаштирилади ва натижаларни ҳисоблашда инобатга олинади.
23. Аудитория раҳбари ва кузатувчилари тест синовлари ва ёзма ишлар бажарилиш жараёнида ўқувчилар олдига бориши ва саволларига жавоб беришлари тақиқланади. Битирувчилар ёзма иш ёки тест синовларини бажараётган вақтда танланган гуруҳларнинг фан ўқитувчилари ҳам бу жараёнда иштирок этадилар, улар алоҳида хонада ўқитувчилар учун мўлжалланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар.
§ 4. Маълумотларнинг таҳлили
24. Таълим муассасаларидан олинган маълумотлар ДТМда таҳлил қилинади.
25. Ёзма ишлар, таълим муассасаларидан жалб этилган эксперт-ўқитувчилари томонидан ДТМ ходими кузатуви остида Давлат тест марказида текширилади ва натижалари таҳлил қилинади.
Ёзма ишлар фанлар бўйича алоҳида текширилади ва баҳоланади. Ёзма иш натижалари қайдномага кўчирилади.
26. Мониторинг жараёнида олинган маълумотлар, сўровнома натижалари асосида битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати кўрсаткичлари (фан қисмлари, таълим тури ва республика бўйича) статистик усуллар ёрдамида аниқланади ҳамда уларга таъсир этувчи омиллар ўрганилади.
27. Маълумотларнинг таҳлили асосида Республика умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.