Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 май,
89-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда; 2006 й., 4-сон, 26-модда):
1) 2-иловада:
8-банднинг олтинчи хатбошидаги «реестрларини» сўзидан кейин «ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини» сўзлари қўшилсин;
16-банднинг биринчи хатбошидаги «апелляцияларни» сўзидан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни» сўзлари қўшилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) 3-илова 6-бандининг биринчи хатбошидаги «Ҳисобот даврида» сўзларидан кейин «юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар учун» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда; 2006 й., 4-сон, 26-модда) 1-иловада:
1) 4-бандда:
а) «г» кичик бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлиги»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) «ж» кичик банди чиқариб ташлансин;
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Апелляция кенгаши Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади (кейинги ўринларда «ариза» деб аталади)»;
2) 5-банддаги «апелляция», «апелляцияни» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки ариза», «ёки аризани» сўзлари қўшилсин;
3) 10 ва 12-бандлардаги «апелляция», «апелляцияларни» сўзларидан кейин «ёки ариза», «ёки аризаларни» сўзлари қўшилсин;
4) 13-банддаги «апелляциялар» сўзидан кейин «ёки аризалар» сўзлари қўшилсин;
5) 14 ва 16-бандлардаги «апелляцияларни» сўзидан кейин «ёки аризаларни» сўзлари қўшилсин;
6) 15-банддаги «апелляция» сўзидан кейин «ёки ариза» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва Патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) 2-иловада:
1) 1-бўлимда:
а) «Божнинг вазифаси» устунидаги 1.3-кичик бўлимнинг 1.3.3-бандидан «олдиндан бериладиган патентлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) «Божнинг вазифаси» устунидаги 1.4-кичик бўлимнинг 1.4.4-бандидан «олдиндан бериладиган патентнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
2) 3-бўлимда:
а) «Божнинг вазифаси» устунидаги 3.2-кичик бўлимнинг 3.2.1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатидаги товар белгисини киритиш»;
б) «Божнинг вазифаси» устунида 3.2-кичик бўлимнинг 3.2.2-бандига «ҳаммага маълум товар белгиларига тегишли маълумотлар» сўзлари қўшилсин;
в) «Бож тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари» устунининг 3.2-кичик бўлимидаги «Экспертиза қарори» сўзларидан кейин «ёки Апелляция кенгашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги қарори» сўзлари қўшилсин;
г) «Божнинг вазифаси» устунидаги 3.3-кичик бўлимнинг 3.3.3-бандидаги «ҳуқуқига» сўзи «ҳуқуқи тўғрисидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) «Божнинг вазифаси» устунидаги 3.5-кичик бўлимнинг 3.5.2-бандидаги «ҳуқуқига» сўзи «ҳуқуқи тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
3) 6-бўлимда:
а) бўлимнинг номидаги «Апелляцияларни» сўзидан кейин «ва аризаларни» сўзлари қўшилсин;
б) «Божнинг вазифаси» устунининг 6.3-кичик бўлимига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигига қарши апелляциялар»;
иккинчи-учинчи хатбоши тегишли равишда учинчи-тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) «Божнинг вазифаси» ва «Бож тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари» устунларидаги ва 6.5-кичик бўлимнинг номидаги «апелляциялар» сўзи «аризалар» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 160-модда; 2011 й., 22-23-сон, 236-модда; 2013 й., 50-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/856/3890-сон)