05.05.1995 йилдаги 49-I-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2005
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Олий Мажлис депутатларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунда, «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунда, ушбу Регламентда ҳамда бошқа қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини монеликсиз ҳамда самарали амалга оширишлари учун шарт-шароит яратиб берилади.
«Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Олий Мажлис ишининг ташкилий шакли сессия ҳисобланади.
Олий Мажлис Раиси «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ сессияни чақириш тўғрисидаги масалани Олий Мажлис Кенгаши муҳокамасига киритишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда сессия Олий Мажлис Кенгаши томонидан чақирилиб, шу хусусда қарор қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III-боб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Олий Мажлис ишини ташкил этиш ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш учун биринчи сессияда Олий Мажлиснинг Кенгаши тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 86-моддасига мувофиқ Олий Мажлис қонун лойиҳалари тайёрлаш ишларини олиб бориш, Олий Мажлис муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, қонунларнинг ва Олий Мажлис бошқа қарорларининг ижросини назорат қилиб туриш учун депутатлар орасидан қўмиталар ва комиссиялар сайлайди.
Қўмиталар ва комиссияларнинг ваколатлари, уларни тузиш ва фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун, ушбу Регламент ҳамда бошқа қонунлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади. Мазкур номзодлар лавозимга тайинланиши ёки сайланишидан аввал Олий Мажлиснинг ёки Олий Мажлис Кенгашининг топшириғига биноан тегишли қўмиталарда, комиссияларда муҳокама қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларни лавозимга тайинлаш ва сайлаш тўғрисида Олий Мажлис қарор қабул қилади.
(62-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
«Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, конституциявий қонунларни, қонунларни, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига мувофиқ Олий Мажлисда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Олий Мажлиснинг депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокурор эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(74-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(79-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Ўзбекистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 14-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунга ўз эътирозини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаришга ҳақли. Агар Олий Мажлис илгари ўзи қабул қилган қарорни овозларнинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги билан тасдиқласа, Президент қонунни имзолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(100-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарори таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(101-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги 83-II-сонли Қарорига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 154-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.