ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ АППАРАТИГА КЕЛИБ ТУШАДИГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 1995 ЙИЛ 19 МАЙДАГИ 59-СОНЛИ БУЙРУҒИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 1 майда 215-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тугатилганлиги ҳамда аҳолига уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича барча вазифалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига юкланганлиги муносабати билан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги аппаратига келиб тушадиган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 19 майдаги 59-сонли буйруғи (1996 йил 9 январь, рўйхат рақами 215) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХОЛМУҲАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 апрель,
22-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 154-модда)