29.04.2008 йилдаги ПҚ-848-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ ТЕННИС МАКТАБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори тоифали теннисчиларни тарбиялаш ва тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг спорт маҳоратини такомиллаштириш, энг юксак даражадаги халқаро мусобақаларда Ўзбекистоннинг муносиб вакиллари бўла оладиган мамлакат терма жамоалари захирасини шакллантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Теннис федерациясининг Тошкент шаҳрида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Республика теннис мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори тоифали теннисчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш учун зарур замонавий моддий-техника базасини ва малакали мураббийлар таркибини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда хориждан мураббий-мутахассисларни таклиф этиб, ўқув-машғулот жараёнларини теннис соҳасидаги энг янги ўқув-методик тавсияномалар асосида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий тайёргарлик ва техник-тактик кўникмаларни такомиллаштириш, теннисчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоалари тайёргарлиги даражасини замонавий теннисни ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
теннисчилар ва мураббийлар таркибининг касб маҳоратини ошириш бўйича тажриба алмашиш борасида хорижий теннис мактаблари, академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент теннис маркази» ОАЖ спорт мажмуасини белгиланган тартибда Республика теннис мактаби балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Теннис федерацияси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда бутун мажмуани 2008-2009 ўқув йили бошида ишга туширишни назарда тутган ҳолда Республика теннис мактаби ўқувчиларининг яшаши ва овқатланишига, ўқув-машғулот жараёнлари учун мўлжалланган бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга оид зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 1 августигача Республика теннис мактабининг бинолари ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ якунланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика теннис мактабига фақат танлов асосида, теннис клублари ва спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, теннис билан шуғулланиш учун зарур спорт аломатларига ва юқори даражали теннисчиларни тайёрлаш учун тегишли салоҳиятга эга бўлган иқтидорли йигит ва қизлар орасидан қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика теннис мактаби ўқувчилари юқори тоифали теннисчиларни тайёрлаш махсус дастури бўйича, теннисчиларни тайёрлаш кенг халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика теннис мактаби ўқувчиларнинг бадаллари, ҳомийлар ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика олимпия захиралари теннис мактабининг Васийлик кенгаши иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг биргаликдаги тақдимномаси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига янгитдан ташкил этилаётган Республика теннис мактаби бинолари ва иншоотларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларни жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмларини қайта тақсимлаш йўли билан қўшимча капитал қўйилмалар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йилда ўқувчиларни овқат, спорт буюмлари, форма, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Республика теннис мактаби таъминоти учун маблағларни излаб топсин, 2009 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Васийлик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисида Низом, унинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни Республика теннис мактабига танлов асосида саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика теннис мактаби ўқувчиларини яшаш, овқатланиш, спорт буюмлари ва формаси билан таъминлаш нормативлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика теннис мактабини 2008-2009 ўқув йили бошланишигача зарур ўқув, машғулот ва маиший асбоб-ускуналар, ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш учун замонавий компьютер техникаси ва ахборот-ресурс маркази билан жиҳозлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Республика теннис мактаби 2013 йилнинг 1 январигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган олиб келинадиган спорт анжомлари, асбоб-ускуналар ва материалларга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўшайдиган маблағларни Республика теннис мактабининг устав вазифаларини бажаришга мақсадли йўналтирган холда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар учун фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича солиққа тортиш базаси 5 йил муддатга Республика теннис мактабини қўллаб-қувватлаш мақсадларига ҳомийлик (беғараз) ёрдам сифатида ўтказиладиган маблағлар суммаси миқдорида камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-848-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-848-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олимпия захиралари теннис мактабининг Васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Р.Р. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон теннис федерацияси раиси, Васийлик кенгаши раиси

В.Н. Тян

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори

Н.А. Аҳмедов

«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви раиси

А.Ф. Избосаров

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

Г.И. Ибрагимов

«Ўзкимёсаноат» ДАК бошқаруви раиси

Б.М. Тешабоев

«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси

У.М. Мустафоев

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

Ж.Б. Сайфиддинов

«Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси

Т.Р. Тўхтабоев

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси раиси

А.Х. Тўхтаев

Тошкент шаҳар ҳокими

С.И. Дабижа

Олмалиқ кон-металлургия комбинати бош директорининг биринчи ўринбосари — бош муҳандис

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 148-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)