1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ССР Конституцияси (асосий Қонуни)га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мазкур Қонуннинг номидаги ҳамда матнидаги «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг, Қорақалпоғистон АССР давлат бюджетининг ҳамда маҳаллий бюджетларнинг солиқлар тарзидаги даромадлар манбаларини белгилаб беради, бу солиқларни жорий этишдан кўзланган мақсад давлат ижтимоий кафолатларининг молиявий базасини таъминлашдан, ҳуқуқий шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдан, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланишни ва атроф муҳитни муҳофаза этишни рағбатлантиришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи солиқлар, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари, солиқларни тўлаш тартиби, солиқ солиш юзасидан бериладиган имтиёзлар, қонунни бузганлик учун жавобгарлик ҳамда солиқлар тўлаш муносабати билан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишнинг умумий тартиби белгиланади. Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг фаолиятини солиқ йўли билан тартибга солиш қуйидаги умумий қоидалар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— манбаларидан қатъи назар, барча даромадлардан солиқ тўланиши мажбурийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— барча ҳудудий-маъмурий поғоналар учун ягона бўлган умумдавлат солиқ сиёсатини маҳаллий ҳокимият идораларининг умумдавлат солиқ сиёсати доирасида солиқларга оид қонун чиқариш фаолиятидаги мустақиллиги билан уйғун ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўз фаолияти билан энг муҳим ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишга кўмаклашаётган самарали ишловчи корхоналарга имтиёз бериш, шунингдек хўжалик юритишнинг илғор шаклларини рағбатлантириш системаси орқали солиқ мезонларининг рағбатлантирувчи аҳамиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— декларациялар ҳамда танлаб ўтказиладиган текшириш ва тафтишлар уюштириш асосида барча субъектларнинг солиқ тўловлари юзасидан олган мажбуриятлари устидан молиявий назорат қилиш, қонунларни бузувчиларга нисбатан иқтисодий чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти ва даромад келтирувчи бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар қуйидаги солиқларни тўлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фойдадан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— оборот солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— маҳсулот сотиш солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— экспорт-импорт солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жумҳурият ташқарисига олиб чиқиб кетиладиган хомашё ресурсларига солинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— даромад солиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ суммалари ва бошқа ҳамма турдаги тўловлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Солиқ суммаларини жумҳурият ва Иттифоқ бюджетлари ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси ва ССР Иттифоқи Олий Кенгашлари ўртасидаги ёки бошқа ваколатли идоралар ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон АССР Олий Кенгаши Ўзбекистон қонун ҳужжатларига биноан ўз ҳудудида корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Советлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва солиқ сиёсатининг умумий йўналишига асосланган ҳолда ўз ҳудудларида олинадиган маҳаллий солиқларни белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқнинг аниқ турини белгиланган ҳокимият идораси ёки у вакил қилган бошқа идора:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— солиқ тўловчини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— солиқ солинадиган объектни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— солиқ ставкаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— солиқ солиш бўйича имтиёзларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— солиқнинг амал қилиш муддатини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мулкчилик шаклларидан қатъий назар, мустақил балансга эга бўлиб, ҳуқуқий шахс ҳисобланган, хўжалик ҳисоби принципларида ишлаб чиқариш,тижорат ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар,бирлашмалар ва ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилиб, хўжалик фаолияти юритаётган қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ҳамда совет ҳуқуқий шахслари ва фуқаролари иштирокида бошқа давлатларнинг ҳудудида ташкил этилган қўшма корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган филиаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хўжалик ҳисобида бўлмаган, лекин хўжалик фаолиятидан ва бошқа тижорат фаолиятидан даромад оладиган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хўжалик ва бошқа тижорат фаолиятини амалга оширувчи халқаро ноҳукумат ташкилотлар (бирлашмалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган фойдадан солиқ тўловчилар бундан буён «корхоналар» деб юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Граждан авиацияси Ўзбекистон бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг асосий фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар марказлаштирилган тартибда амалга оширилиб, кейинчалик тўловлар жумҳурият бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарнинг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ажнабий ҳуқуқий шахслар оладиган фойдага солиқ солиш тартиби ва миқдорлари ушбу Қонуннинг II бобида белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳсулотларни сотишдан (ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан), бошқа моддий бойликлардан тушган фойда суммаси ва сотиш билан боғлиқ бўлган операциялардан келадиган даромадларнинг ана шу операцияларга кетган харажатлар ҳажмига камайтирилган миқдоридан иборат баланс фойдасига асосланиб ҳисоблаб чиқариладиган фойда солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳсулотни сотишдан (ишларни бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан) олинадиган фойда маҳсулотни (ишлар, хизматларни) оборот солиғисиз амалдаги нархларда сотишдан келадиган тушум ҳамда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган, маҳсулотнинг (ишлар, хизматларнинг) таннархига қўшиладиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Сотиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар (қилинадиган харажатлар) таркибига қуйидагилар киритилади: қўшма корхоналарда улуш қўшиб иштирок этишдан олинадиган даромадлар, мол-мулки ижарага беришдан олинадиган даромадлар, корхонага қарашли бўлган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар, шунингдек маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) билан бевосита боғлиқ бўлмаган ишлардан олинадиган бошқа даромадлар (қилинадиган харажатлар), шу жумладан иқтисодий жазо чоралари ҳамда зарарнинг ўрнини қоплаш тарзида олинган ва чоралари ҳамда зарарнинг ўрнини қоплаш тарзида олинган ва тўланган суммалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ихтиёрида қоладиган фойдадан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ белгиланган жазо чоралари тарзида бюджетига киритилган тўловлар солиқ солиш чоғида сотиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга қилинган харажатлар таркибидан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқариш учун ялпи фойда корхона асосий фаолиятида машғул бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга қилинган, сотилган маҳсулотнинг (ишлар, хизматларнинг) таннархи таркибига кирадиган харажатларнинг ушбу Қонуннинг 3-моддасида кўзда тутилган тартибда нормалаштирилган миқдоридан ортган (камайган) суммасига кўпайтирилади (камайтирилади). Солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқиш чоғида хўжалик фаолиятини амалга оширувчи халқаро ноҳукумат ташкилотлари (бирлашмалари) халқаро бирлашмалар, ажнабий ҳуқуқий шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет ва ажнабий ҳуқуқий шахслари ҳамда фуқаролари иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар ва уларнинг филиаллари бўйича (агар ажнабий иштирокчининг устав жамғармасидаги улуши камида 30 фоиз бўлса), юқорида кўрсатиб ўтилган ялпи фойда кўпайтирилмайди (камайтирилмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Баланс фойдаси рента тўловлари (белгиланган тартибда фойдадан тўланадиган) ҳажми миқдорига, корхонага қарашли акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича олинган дивидендлар ҳажми миқдорига, қўшма корхоналарда улуш қўшиб иштирок этишдан олинган даромад ҳажми миқдорига камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси давлат банкининг, ихтисослаштирилган банкларнинг, тижорат банкларнинг, шу жумладан кооператив банкларнинг, суғурта ташкилотларнинг, ажнабий ҳуқуқий шахсларнинг, совет ва ажнабий ҳуқуқий шахслари ҳамда фуқаролари иштирокида тузилган қўшма корхоналарнинг баланс фойдасини ана шу корхоналарнинг резерв ёки шунга ўхшаш йўналишдаги жамғармаларга ажратмалари ҳажмига қисқартирилган, бироқ бу қисқартириш устав фондининг 20 фоизидан ва бу жамғармаларнинг миқдорига етгунига қадар 25 фоиздан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бюджет ташкилотларидан ташқари, хўжалик ҳисобида бўлмаган ва хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятидан даромадлар оладиган ташкилотлардан солиқ ана шу фаолиятдан олинадиган даромадларнинг харажатлардан ортиқ қисмидан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхонанинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек жумҳуриятдан ташқарида олган фойдасига ҳам (даромадларнинг харажатлардан ортган қисмига) ушбу бобда кўзда тутилган тартибда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) га қилинадиган ҳамда маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фойдани аниқлаш чоғида маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига моддий харажатлар, асосий ишлаб чиқариш фондларини тўла тиклашга қилинган амортизация ажратмалари (жадаллаштирилган амортизация), меҳнатга ҳақ тўлашга суғуртасига ажратмалар, мажбурий тиббий суғуртага ажратмалар, мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш тўловлари, ер солиғи, (муддати ўтиб кетган ва узайтирилган ссудалар, ўз оборот маблағининг камомадини тўлдириш учун олинган ссудалар бўйича фоизидан ташқари), шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга қилинадиган бошқа чиқимлар, шу жумладан асосий ишлаб чиқариш воситаларини таъмирлашнинг барча турлари бўйича қилинадиган харажатлар киритилади. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ таъмирлаш жамғармасини ташкил этган чоғда харажатлар таркибига ана шу жамғармаларга қилинган ажратмалар ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Моддий харажатлар жумласига хом ашё ва асосий материалларга қилинадиган харажатлар (қайтариб топшириладиган чиқиндилар қиймати чегириб ташланганидан ташқари), сотиб олинадиган буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, ёрдамчи материалларга, ёқилғи, энергияга қилинадиган харажатлар, табиий хом ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатлар (фойдали қазилмаларни изловчи геология-текширув ва геология-қидирув ишларига қилинган харажатлари, кесиб олишга бериладиган дарахтлар учун олинадиган ҳақ, шунингдек саноат корхоналари сув хўжалиги тармоқларидан белгилаб қўйилган лимитлар доирасида оладиган сув ҳақи), сув бериш харажатлари, ўзга корхоналар, ташкилотлар бажарган ишлаб чиқариш характеридаги ишлар ва хизматлар ҳақини тўлаш учун қилинган харажатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Асосий ишлаб чиқариш воситаларини бутунлай тиклаш учун амортизация ажратмалари, шу жумладан уларнинг фаол қисмини жадал амортизациялаш учун ажратмалар амалдаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет ва ажнабий шахслари ҳамда фуқаролари иштирокида яратилган қўшма корхоналар бутунлай тиклаш учун амортизация ажратмаларини совет корхоналари учун белгилаб қўйилган доира ва тартиблар бўйича амалга оширадилар, агар қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳнатга ҳақ тўлашга қилинган харажатлар таркибига корхоналар қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг шартларидан ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи тўловчилари киритилади, совхозлар, жамоа хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари эса белгиланган тартибда бир йиллик иш якунлари бўйича аниқланадиган тўловлар ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг асосий фаолиятида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун норма тарзидаги харажатларнинг (солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган) миқдорини аниқлаш тартиби ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига пул ва натура шаклидаги қуйидаги тўловлар киритилмайди: моддий ёрдам, бир йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар, ходимларга, шу жумладан бола тарбиялаётган аёлларга меҳнат жамоасининг қарорига мувофиқ қўшимча (қонунда белгиланганидан кўпроқ) бериладиган отпускалар учун тўланадиган ҳақ, пенсияларга устама ҳақлар, пенсияга чиқаётган меҳнат ветеранларига бир йўла бериладиган нафақалар, меҳнат жамоасининг акциялари ва меҳнат жамоаси аъзоларининг корхона мулкига қўшган улушлари бўйича тўланадиган даромадлар (дивидендлар, фойдалар), шунингдек корхона ихтиёрида қоладиган фойда ва махсус манбалар ҳисобидан бериладиган бошқа тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ маҳаллий автомобиль йўллари солиш, уларни таъмирлаш ва сақлашга корхоналар ажратадиган маблағлар ҳам таннархга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ хўжалигининг айрим тармоқларида маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига қўшиладиган харажатларнинг ўзига хос таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети кўзда тутадиган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Солиқ ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фойдадан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши жорий этадиган тартибда алоҳида тармоқлар бўйича белгиланадиган рентабеллик даражаси миқёсида 45 фоиз миқдорида солиқ олинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат ресурслари учун ҳақ олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларига ўтказиладиган солиқ миқдорлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жумҳурият бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда маҳаллий бюджетларига ўтказиладиган фойдадан олинадиган солиқлар миқдори, шунингдек табиат ресурслари учун тўловларнинг умумий ҳажми (ер солиғидан, 3-модданинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига қўшиладиган тўловлар ҳажмидан ташқари) айрим тармоқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши белгилайдиган тартибда аниқланган рентабеллик даражаси миқёсидаги солиқ олинадиган фойданинг 45 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рентабеллик белгиланган даражада ошиб кетган ҳолларда ана шу ошиб кетган даражага мувофиқ келадиган фойдадан қуйидаги ставкалар бўйича солиқ олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг юқори даражадан 10 бандгача ва 10 банд миқдорда ошиб кетган ҳолларда — 80 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг юқори даражадан 10 банддан ортиқ миқдорда ошиб кетган ҳолларда — 90 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ана шу ставкалар бўйича ҳисобланган солиқ йиғиндиси Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган миқдорда ва тартибда жумҳурият бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун солиқ миқдорлари ва солиқни бюджетга ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фойданинг Ўзбекистон Республикаси Давлат банки учун резерв системаси вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган қисми бўйича, ихтисослаштирилган банклар, тижорат банклари, уларнинг шуъбалари, ваколатхоналари, шу жумладан кооператив банклари учун, суғурта ташкилотлари учун — 55 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) совхозлар, жамоа хўжаликлари ҳамда ижарага олинган қишлоқ хўжалик корхоналари учун, шунингдек қурилиш ташкилотлари учун (агар улар бажараётган қурилиш-монтаж ишлари умумий ҳажмининг 50 ва ундан ортиқ фоизи жамоа хўжалик ва совхозлар учун бажарилаётган бўлса, маблағ билан таъминлаш манбаидан қатъи назар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжаликлари, совхозлар ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг бошқа корхоналари рентабеллик 5 фоиздан кам бўлган тақдирда солиқ тўлашдан озод қилинадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) совет ҳамда ажнабий юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган қўшма корхоналар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш (узум ҳамда мева ва резавор мева винолари, ўткир ичимликлар бунга кирмайди); халқ истеъмоли моллари ва бинокорлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш; иккиламчи хомашё ва уй-рўзғор чиқитларини тўплаш ҳамда ишлаш билан; юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан шуғулланувчи корхоналар, учун — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тиббиётда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноатида фойдаланиладиган машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар учун — 20 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари ишлаб чиқариш ва комплектлаш; коммунал ва социал-маиший йўналишдаги объектлар қурилиши ва таъмирлаш; мураккаб маиший ва ҳисоблаш техникаси ишлаб чиқариш, уларни тузатиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар учун — 25 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сайёҳлик ишлари ва меҳмонхона хизмати кўрсатиш; банк ва суғурта фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун — 30 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— реклама-ахборот ва тижорат-воситачилик фаолияти, ноширлик ва матбаачилик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун — 40 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совет ва ажнабий юридик шахслари ҳамда фуқаролари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барпо этилган қўшма корхоналар, бошқа иттифоқдош жумҳуриятлар ва мамлакатлар ҳудудида жойлашган бу корхоналарнинг шуъбалари бир неча фаолият билан шуғулланаётган (кўптармоқли) бўлса, улар асосан қайси фаолият тури билан шуғуллансалар шу фаолият тури учун белгиланган ставкалар (маҳсулоти, иши ва хизматини реализация қилишдан олган тушум) бўйича солиқ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхона тугатилган тақдирда унга қарашли резерв фондининг фойдаланилмаган суммасига ана шу корхона учун белгиланган ставка бўйича солиқ солинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бинокорлик материаллари саноати, қурилиш индустрияси ва қурилиш ташкилотлари (монтаж ва ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотларидан ташқари) учун — 35 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) матлубот жамиятлари, уларнинг уюшмалари, матлубот кооперациясининг корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари учун — 35 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) жамоат ташкилотлари (касаба уюшмалари, партия, комсомол ва бошқа ташкилотлар), уларнинг корхоналари, бирлашмалари, халқаро ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек диний ташкилотларнинг корхоналари учун — 35 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) халқ таълими, соғлиқни сақлаш (касаба уюшмалари ташкилотларига қарашли санаторийлар ва профилакторийлар ҳам шунга киради), маданият, фан, физкультура ва спорт ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш давлат системасининг хўжалик ташкилотлари учун, шунингдек диний ташкилотлар учун — 25 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ишлаб чиқариш кооперативлари (ширкатлари) ва кичик корхоналар (қонунга мувофиқ ана шундай корхоналар жумласига киритилган корхоналар), уларнинг иттифоқлари ва бирлашмалари учун, агар улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қишлоқ хўжалик маҳсулотини тайёрлаш ва қайта ишлаш билан (узум, мева-резавор винолари, ўткир ичимликлардан ташқари); иккиламчи хомашёни ва рўзғор чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш билан; аҳолига хизматлар кўрсатиш билан; халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш билан; тиббиёт асбоб-ускуналари, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун машина ва ускуналар (шунингдек уларга комплексловчи бўлаклар) ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган бўлса — 25 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш; таъмирлаш-қурилиш, шунингдек қурилиш ишлари билан шуғулланаётган бўлса — 35 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— табиатни муҳофаза қилиш техникасини ишлаб чиқариш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш билан шуғулланаётган бўлса —30 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларини ишлаб чиқариш ва комплектлаш билан, мураккаб маиший ва ҳисоблаш техникасини, саноат ускуналарини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланаётган бўлса — 35 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланаётган ишлаб чиқариш кооперативлари (ширкатлари) ва кичик корхоналар, уларнинг иттифоқлари ва бирлашмалари 45 фоиз миқдорида фойдадан солиқ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар савдо ва савдо-харид кооперативлари (ширкатлари), кичик корхоналар бажараётган ишларнинг ва кўрсатаётган хизматларнинг 30 фоиздан кўпроғи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида реализация қилинган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари қарорларига мувофиқ улар учун фойдадан олинадиган солиқ ставкаси 60 фоизгача оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча фаолият турини амалга ошираётган (кўп тармоқли) кооперативлар (ширкатлар) ва кичик корхоналар, улар асосан қайси фаолият тури билан шуғуллансалар шу фаолият тури учун белгиланган ставкалар бўйича (маҳсулотни реализация қилишдан, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушган пулга қараб) фойдадан солиқ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-банди «а», «в», «г», «е» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган солиқ тўловчилардан олинадиган солиқ суммаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган норматив бўйича Ўзбекистон Республикаси бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда 1-бандининг «б», «д», «и» кичик бандларида кўрсатилган солиқ тўловчилардан олинадиган солиқ суммаси маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш кооперативлари (ширкатлари), кичик корхоналар, уларнинг иттифоқлари, бирлашмалари тўлайдиган солиқ суммаси улар рўйхатга олинган ноҳия ёки шаҳар бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-бандида санаб ўтилган корхоналар бўйича солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши аниқлайдиган тартибда айрим тармоқлар учун белгиланадиган рентабеллик даражасининг йўл қўйиладиган доирасида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рентабеллик йўл қўйиладиган даражадан юқори бўлган тақдирда ана шу юқори миқдорга тегишли фойдага мазкур Қонун 3-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ставкалар бўйича солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Солиқ бўйича имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корхона ўз ихтиёрида қолган фойда ҳисобидан амалга оширадиган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш, янги илғор технологиялар ва маҳсулот турларини (эркин конверсия қилинадиган валюта экспортга етказиб бериладиган машинасозлик маҳсулотлари ҳам шунга киради) тайёрлаш ҳамда ўзлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш учун кетган (капитал маблағлардан ташқари) харажатларнинг 30 фоизи миқдоридаги суммага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жамғармага йўналтириладиган фойда ҳисобига қопланмайдиган марказлаштирилган капитал маблағларни (кредит шартномасида кўзда тутилган муддатларга) пул билан таъминлаш учун берилган кредитни қоплашга сарфланадиган фойда суммасига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу имтиёз алоқа соҳаси корхоналари бўйича ҳам ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш учун капитал маблағ солишни пул билан таъминлаш юзасидан 1990 йил 1 августгача расмийлаштирилган кредит битимларига нисбатан, енгил саноат, савдо корхоналари ва ўз оборот маблағлари нормативининг ўсишини таъминлашга нисбатан кредит битимларида кўзда тутилган муддатга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) корхона ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан амалга ошириладиган табиатни муҳофаза этиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 30 фоизи миқдоридаги суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш асосий (ихтисослашган) фаолият бўлмаса, кўрсатишдан тушган корхона фойдаси ўсишининг 20 фоизи миқдоридаги суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган алоқа хизматининг янги турларини жорий этишдан ҳосил бўладиган фойда суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) корхоналарнинг балансларидаги соғлиқни сақлаш ва дам олиш объектларини, қариялар ва ногиронлар уйларини, маданият ва спорт объектларини сақлаб туриш учун халқ депутатлари маҳаллий Советлари томонидан тасдиқланадиган харажатлар нормативларига мувофиқ ўз ихтиёрларида қоладиган фойда ҳисобидан амалга оширадиган харажатлари суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хайрия, экология, маданият ва соғломлаштириш жамғармалари, уюшмалари ва ташкилотларига; кўнгилли физкультура ва спорт жамиятларига; Қизил Крест ва Қизил Яримой уюшмасига ва жамиятларига ўтказилган фойда суммасига, бироқ мазкур Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинувчи фойданинг 5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, физкультура ва спорт корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига, маҳаллалардаги жамоатчилик қўмиталарига ўтказилган фойда суммасига, бироқ бу мазкур Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинувчи фойданинг 5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) корхоналар (қишлоқ хўжалик корхоналари ва матлубот кооперацияларидан ташқари) фойда ҳисобидан фундаментал тадқиқотлар олиб бораётган илмий муассасаларга, шунингдек қишлоқ жойларда объектлар қуриш ва улар учун асбоб-ускуналар сотиб олишда қишлоқ хўжалик корхоналарига ёрдам кўрсатишга сарфлаётган харажатлар суммасига, бироқ бу мазкур Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинувчи фойданинг (ушбу модда 1-бандининг «д» кичик бандида кўзда тутилган сумма бунга кирмайди) 1 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) қарилик ва ногиронлик пенсияси олаётганларнинг меҳнати қўлланилаётган корхоналар фойдасининг 30 фоизи миқдоридаги суммасига, башарти, улар асосий ишлаб чиқаришда ишловчилар умумий сонининг камида 50 фоизини ташкил этса ёки қарилиги бўйича пенсионерлар ва ногиронлар асосий ишлаб чиқаришда ишловчилар умумий сонининг 30 фоизидан 50 фоизгачасини ташкил этса, корхона фойдасининг 20 фоизи миқдоридаги суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) маҳаллий аҳамиятга молик ва болаларга мўлжалланган нашрлар, дарсликлар, кам нусхали (2000 та нусхагача), илмий адабиёт ва техник адабиёт чиқариш, кам сонли халқлар тилида адабиётлар чиқаришдан ҳамда сенсор нуқсонига эга шахслар учун нашрлар чиқаришдан тушган фойданинг 50 фоизи миқдоридаги суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига давлат буюртмалари бўйича ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушган илмий-тадқиқот муассасалари фойдаси суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) ижтимоий жиҳатдан паст нархларига товар ишлаб чиқариш ва уларни сотишдан олинган фойда суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) Ўзбекистон Республикаси фуқаролар мудофааси ташкилотининг авариялар, фалокатлар ва табиий офатлар юз берганида қутқариш ишларини амалга оширишга ихтисослаштирилган авария-қутқарув бўлинмаларини тайёрлаш, уларнинг моддий-техника базаларини жиҳозлаш учун йўналтириладиган фойданинг 30 фоизи миқдоридаги суммасига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар солиқ тўлашдан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корхоналар ва уларнинг ёрдамчи пудратчилари тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишдан олган фойда бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўқувчиларнинг корхоналари ва ўқувчиларнинг кооперативлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг резерв системаси вазифаларини бажариши натижасида ҳосил бўладиган жамловчи фойдаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишга янги туширилган корхоналар, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, ишга туширилган биринчи йили белгиланган солиқ ставкасининг 25 фоизини, иккинчи йили 50 фоизини тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Матлубот кооперацияси бўйича қуйидагилар солиқ тўлашдан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Янги ташкил этилган бўлиб, маҳаллий хомашёдан ва чиқиндилардан (шу жумладан харид нархлари бўйича тайёрланган қишлоқ хўжалик хомашёсидан) халқ истеъмоли моллари (вино, ароқ маҳсулотлари, тамаки, тамаки маҳсулотлари, таркибида спирт бўлган пардоз-андоз буюмларидан ташқари) ишлаб чиқарадиган корхоналар (цехлар) нинг фойдаси, агар молларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сифатли материалларнинг қиймати хомашё ва материаллар умумий қийматининг 25 фоизидан ошмаса, ана шу корхоналар (цехлар) ишга туширилган кундан бошлаб икки йил мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхоналарнинг қишлоқ жойларда, шаҳар посёлкаларида ва ноҳия марказларида ўз моддий-техника базасини ривожлантиришга сарфланадиган фойдаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўзи овланган балиқни сотишдан олинган фойда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) колхоз бозорларининг ўз моддий-техника базасини қуриш ва кенгайтиришга, ўзига қарашли меҳмонхона хўжалигини ривожлантиришга, ободончиликка ҳамда колхоз бозорларини ишлатиш учун қилинадиган харажатларни қоплашга сарфланган фойдаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамоат ташкилотлари бўйича қуйидагилар солиқ тўлашдан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Орол» жамғармаси, В.И. Ленин номидаги Совет маданият жамғармаси, Совет меҳр-мурувват ва саломатлик жамғармаси, Л.И.Вигтский номидаги ривожланишда нуқсони бўлган болаларга ёрдам жамғармаси, Бутуниттифоқ «Ногиронларнинг саломатлигини тиклаш» уюшмасининг бўлимлари, Улуғбек, Навоий, Ойбек, Қодирий номидаги жамғармалар, Халқ дипломатияси жамғармасининг бош ваколатхонаси, Ўзбекистон маданият уюшмаси, ана шу жамғармалар ва уюшмаларнинг бўлинмалари, шунингдек уларнинг корхоналари ва ташкилотлари ана шу жамғармалар ва уюшмаларга, уларнинг уставда белгилаб қўйилган фаолиятини амалга ошириш учун ажратиладиган фойдалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) соғлиқни сақлаш объектлари қуриш бўйича «ВИДИМ» акцияли концерни, Қизил Крест Яримой жамиятлари, шунингдек уларнинг корхоналари ва ташкилотлари уюшмага ва жамиятга уларнинг уставда белгилаб қўйилган фаолиятини амалга оширишлари учун ажратадиган фойдаси бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ижодий уюшмаларнинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари оладиган, мазкур уюшмаларга уларнинг уставда белгилаб қўйилган фаолиятини амалга ошириши учун берадиган фойдаси бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бутуниттифоқ ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти, шунингдек унинг ташкилотлари жамиятга унинг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган фойдаси бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ёшлар ташкилотлари, касаба уюшмалари олий ўқув юртлари, ўрта махсус ўқув юртлари, ўрта ва ҳунар-техника билим юртлари қошида ташкил этган корхоналарнинг талабалар ва ўқувчилар ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга сарфлайдиган фойдаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет ҳамда ажнабий ҳуқуқий шахслари ва фуқаролари иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар ва уларнинг филиаллари бўйича, агар ажнабий иштирокчининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан ортиқ бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўшма корхоналар рўйхатга олинган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил мобайнида фойдадан солиқ тўлашдан озод қилинадилар, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва балиқ овлаш билан шуғулланувчи корхоналар бундан мустаснодир. Қўшма корхона уч йиллик муддат тамом бўлгунга қадар тугатилган тақдирда солиқ суммаси унинг фаолиятининг бутун даври учун тўла миқдорда ҳисоблаб чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ солинадиган фойда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, узоқ муддатли банк кредитлари бўйича фоизлар тўлашга (муддати ўтган ва муддати узайтирилган кредитлар бўйича тўланадиган фоизлардан ташқари), шунингдек илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишга, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишга сарфланган фойда суммасига камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамоа хўжаликларидан ташқари ишлаб чиқариш кооперативлари (ширкатлари), шунингдек кичик корхоналар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқ солинадиган фойда узоқ муддатли банк кредитлари бўйича фоизлар тўлашга (муддати ўтган ва муддати узайтирилган кредитлар бўйича фоизлардан ташқари), шунингдек илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишга сарфланган фойда суммасини камайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уруш ва меҳнат ветеранлари кенгашлари қошида ташкил этилган ҳамда ишловчиларининг камида 50 фоизи пенсия ёшига етган кишилар (пенсионерлар) бўлган уруш, меҳнат ва СССР Қуролли Кучлари ветеранларининг кооперативлари (кооперативларнинг уюшмалари) ва кичик корхоналари солиқ тўлашдан батамом озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кооперативлар (ширкатлар) ва кичик корхоналар (томошахоналар, воситачи ва савдо-харид корхоналаридан ташқари) ташкил этилган (рўйхатга олинган) идан кейинги биринчи йили тегишли фаолият тури учун тасдиқланган солиқ ставкасининг 25 фоизи, иккинчи йили эса 50 фоизи миқдорида фойдадан солиқ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уч йиллик муддат тугамай кооперативнинг (ширкатнинг) ва кичик корхонанинг фаолияти тўхтатилган тақдирда солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун ана шу (корхоналар) учун белгиланган миқдорда тўлалигича ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советларининг қарори билан ишлаб чиқариш кооперативлари (ширкатлари) ва кичик корхоналарнинг турларига, уларнинг аҳоли эҳтиёжларини қондиришга қўшаётган улушига, моддий-техника таъминоти ва маҳсулотни реализация қилиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) шароитларига ҳамда бу корхоналарда қўлланаётган нарх белгилаш тартибига қараб қўшимча имтиёзлар ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхоналар ва уларнинг тармоқ бўлинмалари базасида ташкил этилган ижара корхоналари ушбу Қонунининг 4 ва 5-моддалари бўйича ҳисобланадиган солиқ суммасини ижара ҳақи таркибига кирувчи амортизация ажратмаларини чегириб ташланган ҳолда ижара ҳақи миқдорида камайтирадилар. Давлат корхонаси ижарага ўтган ҳолларда, қонунларга мувофиқ ҳисобланадиган ижара ҳақининг жами тегишли бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатларида фойдадан солиқ тўлаш бўйича қўшимча имтиёзлар бериш тартиби белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Советлари фойдадан олинадиган солиқ бўйича ўз ҳудудларида жойлашган солиқ тўловчилардан олиниб, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган солиқ суммалари доирасида қўшимча имтиёзлар беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Фойдадан олинадиган солиқ бўйича ставкалар миқдорини ва имтиёзларни аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда кўзда тутилган фойдадан олинадиган солиқ ставкаларининг миқдори, шунингдек фойдага солиқ солиш бўйича бериладиган имтиёзларининг таркиби ва уларни бериш тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан келаси йил бюджетини тасдиқлаш чоғида аниқлик киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқиш тартиби ва тўлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ суммасини солиқ тўловчиларнинг ўзлари солиқ солинадиган фойда миқдорига асосланиб, бериладиган имтиёзлар ва солиқ ставкаларини ҳисобга олган ҳолда мустақил белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Йил чораги мобайнида барча солиқ тўловчилар (ушбу модданинг 3 ва 4-бандларида санаб ўтилган солиқ тўловчилар бундан мустасно) бюджетга олдинги йилнинг тегишли даврида ҳақиқатда ўтказилган солиқ суммаси миқдорида солиқнинг аванс улушларини тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга солиқнинг аванс улушлари кечи билан ҳар ойнинг 10 ва 25 кунигача фойдадан тўланадиган солиқ уч ойлик суммасининг 1/6 қисми миқдорида тенг бўлиб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдадан унчалик кўп бўлмаган миқдорда солиқ тўлайдиган шахснинг илтимосига кўра у турган жойдаги солиқ идораси ойлик солиқ суммасининг 1/3 қисми миқдорида бюджетга тўловнинг битта муддатини белгилаб қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи чорак, ярим йил, 9 ой ва йил тугагач, солиқ тўловчи ўзи олган ва солиқ солиниши керак бўлган амалдаги фойдага қараб, йил бошидан бери солиқ суммасини ўсиб борувчи якун бўйича ҳисоблаб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Матлубот жамиятлари, уларнинг уюшмалари ва корхоналари, матлубот кооперацияси корхоналари ва ташкилотлари, жамоа хўжаликлари, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари йилнинг олдинги чораклари учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаларини ҳисобга олиб, йилнинг ҳар чораги солиғини йил бошидан бери ўсиб борувчи якуни бўйича белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет юридик шахслари, фуқаролари ҳамда ажнабий юридик шахслар, фуқаролар иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар йил давомида йилнинг ҳар чорагида бюджетига фойдадан олинадиган солиқнинг аванс улашларини йиллик тўлов ҳажмининг 1/4 қисми миқдорида ҳар бир чоракнинг охирги ойидаги 15-кундан кечиктирмай тўлайдилар. Жорий йил учун фойдадан олинадиган солиқнинг аванс суммаси корхона томонидан жорий йилнинг молиявий режасини ҳисобга олиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган календарь йил давомида олинган фойдадан тўланадиган солиқни корхона ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15-мартидан кечиктирмасдан бухгалтерлик ҳисоботи (баланси) асосида ҳисоблаб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ йил чораги ҳисоб-китоблари бўйича бухгалтерлик ҳисоботларини (балансларини) тақдим этиш учун белгилаб қўйилган кундан бошлаб 5 кун муддат, йиллик ҳисоб-китоблар бўйича эса бир йиллик бухгалтерлик ҳисоботларини (балансларини) тақдим этиш учун белгилаб қўйилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида тўланади. Бюджетга фойдадан тўланадиган солиқни ўтказиш учун тўлов тавсияномалари солиқ тўловчилар томонидан банк муассасига тўлов муддати бошлангунча топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совет юридик шахслари, фуқаролари ҳамда ажнабий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган қўшма корхоналар фойдага солинадиган солиқни нақд пулсиз сўм ҳисобида ёки белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан сотиб олинадиган чет эл валютасида тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ортиқча тўланган солиқлар навбатдаги тўловлар ҳисобига ўтказиб қўйилади ёки тўловчининг ёзма аризаси қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддат ичида солиқ тўловчиларга қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ тўловчилар ўзлари жойлашган ердаги солиқ идораларига бухгалтерлик ҳисоботлари (декларациялари) ва балансларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ва муддатларда, фойдадан тўланадиган солиқ суммасининг ҳисоб-китобларини эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида тасдиқланган намуналар бўйича топширадилар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет юридик шахслари, фуқаролари ҳамда ажнабий юридик шахслар, фуқаролар иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар йиллик бухгалтерлик ҳисоботларини ва балансларини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. АЖНАБИЙ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ ФАОЛИЯТДАН ОЛГАН ФОЙДАЛАРИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи доимий турган мамлакатнинг қонунларига мувофиқ юридик шахслар деб эътироф этиладиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий зонасида доимий ваколатхона орқали хўжалик фаолиятини амалга оширадиган компаниялар, бирлашмалар, шунингдек бошқа ҳар қандай ташкилотлар ажнабий юридик шахслар фойдасидан солиқ тўловчилар деб ҳисобланадилар. Солиқ солиш мақсадларида ажнабий юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий ваколатхонаси деганда бюро, агентлик, фаолият юритиладиган ҳар қандай бошқа жой (табиий ресурсларни қазиб чиқариш билан, битимларда назарда тутилган қурилиш, ускуналарни ўрнатиш, монтаж қилиш, йиғиш, созлаш, хизмат кўрсатиш ва бошқа шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган жой), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ажнабий шахсларнинг вакили бўлган ташкилотлар ва фуқаролар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий юридик шахс доимий ваколатхона жойлашган ердаги солиқ идораси рўйхатдан ўтиши шарти билан Ўзбекистон Республикасидаги хўжалик фаолиятини доимий ваколатхона орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий ваколатхона орқали фаолиятни амалга ошираётган ажнабий юридик шахснинг рўйхатдан ўтмаслиги солиқ солиниши керак бўлган даромадни яшириш деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ажнабий юридик шахс фаолиятининг бошланиши ёки тамом бўлишини рўйхатдан ўтказиш фаолият бошланганидан кейин бир ой ичида ёки фаолият тўхтатилишидан бир ой олдин оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ваколатхона орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий зонасида фаолиятни амалга оширувчи ажнабий юридик шахс солган фойда солиқ объекти бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойданинг шаклланиши хусусиятлари ва уни ҳисоблаб чиқишда назарга олинадиган харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети белгилайдиган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятдан олган фойдасини тўғридан-тўғри аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда ҳудудида доимий ваколатхона жойлашган солиқ идораси билан келишиб туриб, фойдани даромад ёки қилинган харажатлар асосида рентабеллик даражаси 15 фоиз бўлишидан келиб чиққан ҳолда аниқлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий ваколатхона орқали амалга оширадиган фаолият эвазига маҳсулот ёки мулк тарзида ҳақ оладиган ажнабий юридик шахслар фойдадан солиқ тўлайдилар, бу фойданинг миқдорини аниқлаш учун келишилган (шартнома) нархлардан, маҳсулот экспорт қилувчи асосий совет ташкилотларнинг нархларидан ёки шундай, ё бўлмаса шунга ўхшаш маҳсулот ёхуд мол-мулк учун жаҳон бозори нархлари негизида ҳисоблаб чиқилган нархлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Солиқ миқдори ва уни бюджетга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятдан олган фойдасидан мазкур Қонун 5-моддасининг 1-банди «в» кичик бандида кўзда тутилган ставкаларда солиқ олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ суммаси республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ушбу Қонун 5-моддасининг 2-бандида кўзда тутилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган солиқлар суммаси, шунингдек табиий ресурслар учун тўловларнинг умумий миқдори маҳсулотнинг (ишлар, хизматларнинг) таннархига ажратиладиган қисмидан ташқари) мазкур Қонун 5-моддасининг 1-банди “в” кичик бандида кўзда тутилган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқиладиган фойдадан ундириладиган энг кўп миқдордан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Солиқ имтиёзлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошираётган ажнабий юридик шахслар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил давомида (олис қишлоқ ва тоғ районларида ҳамда аҳолиси 2000 кишидан кам бўлган аҳоли пунктларида ташкил этилганлари эса дастлабки уч йил давомида) фойдадан солиқ тўлашдан озод қилинади. Ажнабий юридик шахслар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгунга қадар тугатилгани тақдирда уларнинг бутун фаолияти даври учун тўлиқ миқдорда фойдадан солиқ тўланади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошираётган ажнабий юридик шахслар мазкур Қонуннинг 6-моддаси 6-бандида назарда тутилган совет ва ажнабий юридик шахслари ҳамда фуқаролари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган қўшма корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзларидан фойдаланиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ва тўлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ миқдори фойданинг солиқ солинадиган миқдорига қараб, ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ бериладиган имтиёзларни ҳамда солиқ ставкасини ҳисобга олиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ ҳар йили доимий ваколатхона жойлашган ердаги солиқ идораси томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи ажнабий юридик шахслар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелидан кечиктирмасдан солиқ идорасига Ўзбекистон Республикасидаги ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлайдиган намуна бўйича даромадлари тўғрисида маълумот топширади. Жорий йил тамом бўлгунга қадар фаолияти тўхтатилган тақдирда мазкур ҳужжатлар фаолият тўхтатилган кундан бошлаб бир ой мобайнида тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи ажнабий юридик шахсларнинг даромадлари тўғрисидаги декларация хўжалик ҳисобида ишлайдиган аудитор ташкилот томонидан ҳақ эвазига ҳар йили текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳисоблаб чиқилган солиқ ҳажмида тўловчига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган нусхада тўлов хабарномаси топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда корхоналар ва фуқаролар томонидан нақд пулсиз сўмлар билан ёки белгиланган тартибда СССР ва Ўзбекистон Республикаси банклари, корхоналари ва фуқаролари сотиб оладиган чет эл валютаси билан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. ОБОРОТ СОЛИҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оборот солиғи тўловчилар оборот солиғи солинадиган товарларни (маҳсулотни) ишлаб чиқарадиган ва сотадиган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан (шу жумладан, ишлаб чиқариш ширкатлари, шунингдек совет юридик шахслари ҳамда ажнабий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналардан ва уларнинг бўлимларидан) иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Солиқ ставкалари ва солиқни бюджетга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оборот солиғи миқдорлари солиқ солинадиган оборотга нисбатан фоизлар ҳисобида ёки товар (маҳсулот) бирлигидан олинадиган қатъий миқдорлар ҳисобидан белгилаб қўйилади, мазкур оборот эса савдо ва улгуржи-савдо чегирмаларини (транспорт чиқимларини) чиқариб ташлаб давлат чакана нархлари асосида ёки тартибга солинадиган ва эркин чакана нархлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана нархлар (саноатнинг улгуржи нархлари) ва корхоналарнинг улгуржи нархлари белгилаб қўйилган товарлар (маҳсулотлар) бўйича солиқ мазкур нархлар ўртасидаги тафовут тарзида савдо ва улгуржи-савдо чегирмаларини (транспорт харажатларини) ҳисобга олиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оборот солиғини жорий этиш шартлари ва миқдорларининг даражали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети аниқлайдиган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар учун давлатнинг чакана нархларида, тартибга солинадиган ва эркин чакана нархларда сотиладиган товарларга оборотдан олинадиган солиқ миқдорлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси нарх белгилаш идоралари, шунингдек вазирликлар (идоралар) ўзларига берилган ҳуқуққа мувофиқ чакана нархларини тасдиқлаб берадиган молларнинг турлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вилоят ижроия комитетлари, шаҳар ижроия комитетлари (жумҳуриятга бўйсунадиган шаҳарларнинг ижроия комитетлари) чакана нархларини тасдиқлаб берадиган молларнинг турлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли давлат солиқ инспекциялари томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган оборот солиғининг ставкалари нарх-наво ва тарифлар марказлаштирилган тартибда ўзгартирилган тақдирда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оборот солиғи тарзида тушган сумма республика бюджетига ўтказилади, унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тасдиқлайдиган нормативлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга бериладиган қисми бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Солиқ соҳасидаги имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишга тушган кундан бошлаб икки йил мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашёдан ва чиқиндилардан товарлар (арақ, вино-арақ маҳсулотлари, пиво, тамаки, тамаки маҳсулотлари, пластмасса товарлар ҳамда таркибида спирт бўлган пардоз-андоз буюмларидан ташқари) ишлаб чиқарадиган корхоналар, башарти, товарларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган тўла қимматли материаллар ва хом ашёнинг қиймати хом ашё ва материаллар умумий қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ бадиий ҳунармандчилик корхоналари ўзлари тайёрлаган бадиий буюмларни сотиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўрлар ва карлар жамиятларига қарашли, шунингдек кўрлар ва карларга мўлжалланган ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари, агар меҳнат қобилияти чекланган шахслар Ушбу корхоналар ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизини ташкил этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тоғли ва олис ерларда жойлашган тарғибот кооперациясининг маҳсулотлар (узум виноси, мева-резаворлар виноси, ўткир ичимликлар ва пиводан ташқари) сотувчи корхоналари оборот солиғи ҳажмининг 50 фоизгача миқдорда, ноҳияга бўйсунувчи шаҳарларда, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ жойларда жойлашган корхоналар эса 25 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жамоа хўжаликлари, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари маҳаллий хом ашёдан ва ўзлари ишлаб чиқарган хом ашёдан тайёрланган маҳсулотни сотиш бўйича, пластмасса маҳсулотлар, ошланган мўйнали терилар, мўйна ва заргарлик буюмлари, шунингдек спирт ишлатиб тайёрланган вино-арақ маҳсулотларидан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) В.И.Ленин номидаги Совет болалар жамғармасининг, Совет тинчлик жамғармасининг, Совет маданият жамғармасининг, Совет меҳр-мурувват ва саломатлик жамғармасининг, Қизил Крест ва Қизил Яримой жамиятлари уюшмасининг, «Орол» жамғармасининг, Улуғбек, Навоий, Қодирий, Ойбек номидаги жамғармасининг, Бутун иттифоқ «Ногиронларнинг саломатлигини тиклаш» уюшмасининг, халқ дипломатияси бош ваколатхонаси фондининг корхоналари ва хўжалик ташкилотлари ўз фаолиятлари йўналишига мувофиқ ишлаб чиқарадиган товарлар ва маҳсулот бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ижодий уюшмаларнинг корхоналари ва хўжалик ташкилотлари ушбу уюшмаларга уларнинг уставлардаги фаолиятини амалга ошириш учун берадиган оборот солиғи суммаси миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) уруш ва меҳнат ветеранлари кенгашлари қошидаги ишловчиларнинг камида 50 фоизи пенсия ёшига етган шахслардан (пенсионерлардан) иборат бўлган, маҳаллий хом ашё ва чиқиндилардан товарлар ишлаб чиқарадиган уруш, меҳнат ва Қуролли Кучлар ветеранларининг кооперативлари (кооперативлар уюшмалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ўқувчилар корхоналари ва ўқувчилар кооперативлари ўзлари ишлаб чиқарадиган товарларни сотиш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ истеъмоли моллари тайёрлайдиган корхоналар товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг олдинги даврга нисбатан ўсишидан олинган оборот солиғининг 30 фоизгача қисмини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети белгилайдиган тартибда ўз ихтиёрида қолдириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма фонди маблағлари етарли бўлмаган тақдирда корхоналар халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг сифатини ошириш ва турларини кўпайтиришга берилган банк кредитини тўлаш учун кредит билан таъминланган тадбирларни амалга ошириш натижасида қўшимча ишлаб чиқарилган товарларни сотишдан олган оборот солиғи ҳажмининг 50 фоизгача қисмини сарфлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оборот солиғи бўйича айрим солиқ тўловчилар учун қўшимча имтиёзлар, солиқ тўлаш қоидалари ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети аниқлаб қўядиган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. МАҲСУЛОТ СОТГАНЛИК УЧУН ТЎЛАНАДИГАН СОЛИҚ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар солиқ тўлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хўжалик ҳисоби принциплари асосида ишлаб чиқариш, тижорат ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, мустақил балансга эга бўлган ва юридик шахс бўлган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган қўшма корхоналар, хўжалик фаолияти юритаётган халқаро бирлашмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, совет юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида бошқа иттифоқдош жумҳуриятлар ҳамда мамлакатлар ҳудудларида ташкил этилган қўшма корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги филиаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳсулот ҳамда товарлар ишлаб чиқарувчи ва уларни сотувчи, хизматлар кўрсатувчи халқаро бирлашмалар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар (бирлашмалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хўжалик ҳисобида бўлмаган, бироқ маҳсулот ва товарлар ишлаб чиқарувчи ва уларни сотувчи, хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар, шу жумладан бюджетдан таъминланадиган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва уларни сотувчи, ишлар бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи ажнабий юридик шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Солиқ солиш объекти ва солиқ ставкаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ ставкаси ишлаб чиқариш-техника маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари сотишнинг, бажарилган ишлар ва кўрсатилган пулли хизматларнинг ҳажмига қараб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети кўрсатиб берган миқдорларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ СОЛИҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт ва импорт солиғини ушбу Қонуннинг 1-моддасида санаб ўтилган ҳамда ташқи савдо алоқаларини амалга оширадиган барча ташкилотлар тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт ва импорт солиғи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ёки унинг ҳудудидан четга чиқариладиган айрим турдаги товарларнинг ташқи савдо нархлари (ССР Давлат банки курси бўйича совет пулларига айлантириб ҳисобланган) билан СССР ва Ўзбекистон Республикаси ички нархлари даражаси ўртасидаги фарқлар натижасида ҳосил бўладиган соф даромадни давлат даромадига ўтказиш шаклида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт ва импорт солиғи совет сўмларида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товарларни Ўзбекистон Республикаси ва СССР чегараси орқали ўтказиш чоғида солиқ солиниши керак бўлган товарларнинг эгаси (тасарруф қилувчи) божхона декларацияда кўрсатган товарларнинг ташқи савдо (шартнома) қийматига (СССР Давлат банки курси бўйича совет сўмларига айлантириб ҳисобланган қийматига) нисбатан фоиз ҳисобидаги божлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) экспорт ёки импорт қилинаётган умумдавлат аҳамиятига молик товарлар айрим турларининг ташқи савдо нархлари (СССР Давлат банки курси бўйича совет сўмларига айлантириб ҳисобланган) билан Ўзбекистон Республикасининг ички нархлари ўртасида бўладиган, ташқи савдо битимини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни чиқариб ташлангандан кейин қоладиган фарқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай товарларнинг рўйхати, харажатларнинг таркиби, экспорт ва импорт солиғининг миқдорлари, уларни тўлаш тартиби ва муддатлари, шунингдек солиқ бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети томонидан аниқланадиган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Солиқни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт ва импорт солиғи Ўзбекистон бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ. ЖУМҲУРИЯТ ТАШҚАРИСИГА ЧИҚАРИЛАДИГАН ХОМ АШЁ РЕСУРСЛАРИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети қошидаги хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш бош бошқармаси, шунингдек хом ашё ресурсларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига сотадиган корхоналар солиқ тўловчилар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ташқарисига сотилаётган хом ашё ресурсларига солинадиган солиқ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги белгилаб қўйилган нархлари билан шартнома (тижорат) нархлари даражасидаги фарқ натижасида вужудга келадиган соф даромаднинг бир қисмини бюджетга олишдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Солиқни тўлаш ва бюджетга ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқарига олиб чиқиб кетилаётгани учун солиқ ундириладиган хом ашё ресурсларининг рўйхати, қўшимча харажатлар таркиби, шунингдек солиқ ставкаси, уни тўлаш, бюджетга ўтказиш ва тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БОБ. ЖАМОА ХЎЖАЛИГИ АЪЗОЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ҲАҚИ ФОНДИДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжаликлари хўжалик аъзоларининг меҳнат ҳақи фондидан ундириладиган солиқни тўловчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг жамоа хўжалигида ишлайдиган ҳар бир аъзога бир ойда 16 сўм ҳисобидаги солиқ солинмайдиган миқдордан ортиқ қисмига солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнат ҳақи фондидан солиқ солинадиган қисмини ҳисоблаб чиқариш чоғида жамоа хўжалиги аъзоларига тўланиши керак бўлган ҳамма ҳақлар, шу жумладан қўшимча ҳақлар, мукофотларнинг барча турлари, шунингдек натура тарзидаги тўловлар ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ҳақи эвазига бериладиган маҳсулот унинг таннархи бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Солиқ ставкаси ва уни бюджетга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқни барча жамоа хўжаликлари аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисмидан 8 фоиз миқдорида тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ суммалари маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ва уни тўлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми хўжаликнинг барча тармоқларида ҳисоблаб ёзилган жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи умумий фонди асосида, шу жумладан жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнат ҳақи ҳисобига харид нархлари баҳосида бериладиган натура ҳолидаги маҳсулот қиймати ҳам қўшиб ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи учун ҳисоблаб ёзилган пул суммаси, шу жумладан натура ҳолидаги маҳсулот қиймати (харид нархлари баҳосида) билан меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми ўртасидаги фарқ тарзида аниқланади, солиқ солинмайдиган қисми жамоа хўжалигида ишловчи ҳар бир аъзо ҳисобига 160 сўм миқдорида белгилаб қўйилган солиқ солинмайдиган ўртача энг оз ойлик маош тарзида ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йилнинг I, II ва III чораклари учун тўланадиган солиқ миқдорлари меҳнат ҳақи бўйича йил бошидан буён жамоа хўжалиги аъзолари меҳнатига тўлаш учун фоиз тарзида ҳисобланган ҳақнинг умумий фонди миқдоридан жамоа хўжалиги аъзолари билан қилинган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоб ва ҳисоботи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади. Мазкур фоиз жамоа хўжалиги аъзоларининг ўтган йилги меҳнат ҳақи фонди солиқ солинадиган қисмидан олинадиган даромад солиғи суммасининг ўша даврдаги умумий фонд суммасига нисбати тарзида белгиланади. Бунда жорий йилнинг ўтган даврида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжалиги аъзоларининг йилнинг IV чорагида тўланиши лозим бўлган меҳнат ҳақи фондига солинадиган солиқ суммаси йил учун кутилаётган жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондидан I, II ва III чоракларидаги солиқни ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган фоиз бўйича аввалги чораклардаги тўловларни эътиборга олиб ҳисоблаб чиқарилади. Жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондининг солиқ солинадиган қисми бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб жамоа хўжалигининг йиллик ҳисоботи маълумотлари бўйича йил давомида жамоа хўжалиги аъзоларига амалда ҳисобланган меҳнат ҳақи фонди ҳамда жамоа хўжалигида ишлаган жамоа хўжалиги аъзоларининг йиллик ўртача сони асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжалиги аъзоларининг меҳнат ҳақи фондидан даромад солиғини жамоа хўжаликлари йил чораги тугагандан кейинги ҳар ойнинг 25-кунигача, жамоа хўжалиги аъзолари меҳнат ҳақи фондидан тегишли чорак ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдорда тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII БОБ. ИСТЕЪМОЛГА АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ САРФЛАНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ СОЛИҚ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжаликлари, хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ажнабий юридик шахслар, ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар (бирлашмалар), халқаро бирлашмалар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет ҳамда ажнабий юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида тузилган қўшма корхоналардан ташқари (агар ажнабий иштирокчининг устав фондидаги улуши камида 30 фоиз бўлса) барча корхона, бирлашма ва ташкилотлар солиқ тўловчилар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корхонанинг барча ишловчилари меҳнатига ҳақ тўлаш учун қилинадиган харажатлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) пул тўловлари, шу жумладан йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар, меҳнат учун пул ва натура шаклларида рағбатлантиришнинг бошқа турларига, моддий ёрдамга, меҳнат соҳасидаги ва ижтимоий соҳадаги имтиёзларни белгилашга ажратиладиган маблағлар ҳамда якка тарздаги бошқа тўловлар (муаллифлик ҳақи ҳамда кашфиётлар, рационализаторлик учун тўланадиган мукофотлар бу ҳисобга кирмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнат жамоасининг акциялари ҳамда меҳнат жамоаси корхона мулкига қўшган улушлар бўйича тўланадиган даромадлар (дивидендлар, фойдалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолга ажратиладиган маблағларнинг солиқ солинмайдиган миқдори ушбу Қонун 34-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий даврнинг хўжалик даромади миқдорини ана шу маблағларни аввалги йилнинг тегишли даврида хўжалик олган даромаддаги улушига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Ҳосил қилинган миқдорга хўжалик ҳисоби даромадининг истеъмолга ажратиладиган маблағларга нисбатан илдамроқ ўсишини таъминлайдиган коэффициент билан тузатиш киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коэффициентнинг миқдори 0,98 даражада белгилаб қўйилади. Зарур ҳолларда бу коэффициент айрим тармоқлардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинетининг қарорига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолга ажратилган маблағларнинг аввалги йилнинг тегишли даврида олинган хўжалик ҳисоби даромадидаги улушини аниқлаш чоғида бу маблағларнинг миқдори шу даврда даромадларнинг солиқ солинмайдиган миқдорига нисбатан қанча ошиб кетишига йўл қўйилган бўлса, шунча миқдорда камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил якунлари юзасидан истеъмолга ажратиладиган маблағларнинг солиқ солинмайдиган маблағлар миқдорига нисбатан ошиб кетишига йўл қўйган ва солиқ тўлаган корхоналар мазкур тўловларни (солиқни ҳам қўшиб ҳисобланганда) навбатдаги йилда истеъмолга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолга ажратиладиган маблағларнинг солиқ солинмайдиган миқдорига нисбатан тежаб қолинган суммаси эҳтиёт фондига қўйилиши ва ундан корхона кейинги даврларда истеъмол учун фойдаланиши мумкин, ундан тартибга солувчи солиқ олинмайди. Бунда тежаб қолинган мазкур маблағ жорий даврда истеъмолга ажратиладиган маблағларнинг хўжалик даромадидаги улушини аниқлаш чоғида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Истеъмолга ажратиладиган маблағларни тартибга солиш учун асос қилиб олинадиган хўжалик ҳисоби даромади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг истеъмолга ажратиладиган маблағларини тартибга солиш учун асос қилиб олинадиган хўжалик ҳисоби даромади сотилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) таннархи таркибидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ҳамда корхона ихтиёрида қоладиган фойданинг йиғиндиси тарзида ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик даромади аввалги йил билан таққосланадиган нархлар ва шартлар билан белгиланади. Давлат эҳтиёжлари учун ишларни бажариш ва маҳсулот етказиб бериш тақозоси билан ишлаб чиқариш ички тузилишининг ўзгартирилиши унинг миқдори тегишли тарзда оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Солиқ ставкалари ва солиқни бюджетга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан келгуси йилги республика бюджетини тасдиқлаш чоғида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ йилнинг ҳар чорагида Иттифоққа, республикага бўйсунадиган корхоналар (хўжаликлар) бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, бошқа корхоналар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Солиқ бўйича имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларга солиқ солинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) янги ишга туширилаётган корхоналарда (объектларда) лойиҳадаги техника-иқтисодий кўрсаткичларини ўзлаштиришнинг норматив муддатлари ҳамда ана шу муддат тамом бўлгандан кейинги биринчи иш йили мобайнида истеъмолга ажратиладиган маблағларнинг ўсишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқнинг турмуш даражасини кўтариш юзасидан марказлаштирилган тадбирларнинг амалга оширилиши, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартлари жорий қилиниши ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатлари тугатилиши муносабати билан истеъмолга ажратиладиган маблағларнинг ўсишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ногиронлар ва меҳнат қобилияти чекланган шахсларнинг меҳнати қўлланиладиган корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш учун сарфланадиган маблағларга, агар бундай шахсларнинг сони корхонада банд бўлган кишилар умумий сонининг 50 фоизидан ортиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) корхонада ҳалок бўлган кишиларнинг оилаларига ёрдам бериш учун тўловлар, ишлаб чиқаришда шикастланган ёки касб касаллигига учраган кишиларга белгилаб қўйилган пенсиялар ва тўловлардан ташқари бериладиган товон пулларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети корхоналар қўшимча суратда халқ истеъмоли моллари етказиб берганлигига ҳамда суратда халқ истеъмоли моллари етказиб берганлигига ҳамда аҳолига пуллик хизматлар кўрсатилганлигига қараб, шунингдек халқ хўжалиги айрим тармоқларига қарашли корхоналар фаолиятининг кон-геология, гидрология ва бошқа шароитлари ўзгариши муносабати билан солиқ бўйича қўшимча имтиёзлар белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX БОБ. ДАРОМАДДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг ўзларига қарашли акциялар, облигациялардан ва бошқа қимматли қоғозлардан ҳамда қўшма корхоналарда улуш қўшиб иштирок этишдан олган даромадларига солиқ солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қонуннинг 38-моддасида кўзда тутилганлардан ташқари корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ўзларига қарашли акциялардан, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлардан оладиган даромадларга, шунингдек совет иштирокчисининг қўшма корхоналарда улуш қўшиб иштирок этишдан олган даромадларига 15 фоиздан иборат ставка бўйича солиқ солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ажнабий иштирокчиларнинг қўшма (чет эл) корхоналар фойдасини тақсимлаш натижасида ҳосил бўладиган даромадларига, агар СССР ва Ўзбекистон Республикасининг солиқлар масаласидаги халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, бу даромадлар чет элга ўтказилаётган пайтда 15 фоиз миқдорида солиқ солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадларни чет элга ўтказиш чоғида солиқ суммаси даромадлар қайси валюта билан ўтказилаётган бўлса, ўша валюта билан тўланади, агар корхона, бирлашма ва ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган солиқлар даромад манбаидан ундириб олинади. Солиқларни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун даромадни тўлаётган корхона, шунингдек қўшма корхонанинг ажнабий иштирокчиси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган ажнабий юридик шахс масъулиятли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинадиган дивидендлар солиқ солишдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет юридик шахслари, фуқаролари ҳамда ажнабий юридик шахслар, фуқаролар иштирокида ташкил этилган қўшма корхонанинг СССР ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ фойдани тақсимлаш тартибида даромадга солиқ солишдан бутунлай ёки қисман озод бўлиш ҳуқуқига эга бўлган ажнабий иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаб қўйган тартибда солиқни камайтириш ёки бекор қилиш ҳақида ариза беради. Ариза даромадлар чет элга ўтказилганидан кейин берилган тақдирда даромад ўтказилган кундан бошлаб бир йил давомида тақдим этилиши керак. Бир йил ўтганидан кейин берилган аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган даромадга ҳам, ундан ташқарида олинган даромадга ҳам ушбу моддада кўзда тутилган тартибда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган тўловчилардан олинадиган солиқ суммаси Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ажнабий юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солинадиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасидаги фаолият билан боғлиқ бўлмаган ҳолда даромад олувчи ажнабий юридик шахслар манбалари Ўзбекистон Республикасида бўлган ва доимий ваколатхона орқали Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бориш билан боғлиқ бўлмаган даромадлардан, дивидендлардан, фоизлардан, муаллифлик ҳуқуқларидан ва лицензиялардан, кемаларни ижарага беришдан, ижара тўловларидан, агар СССР ва Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалаларидаги халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ушбу модданинг 2-бандида белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кемаларни ижарага беришдан келадиган даромадлардан ташқари юқорида кўрсатилган даромадлардан солиқ миқдори 20 фоиз қилиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро кўламда ташишни амалга ошириш муносабати билан ажнабий юридик шахсларга кемаларни ижарага берганлик учун тўланган даромад суммасига 6 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига ёки СССР Ташқи иқтисодий фаолият банки Ўзбекистон республика банкига берилган кредитлар учун фоиз тарзида олинадиган даромадлар даромад солиғи солишдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. СССР ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларга солиқ солишдан батамом ёки қисман озод бўлиш ҳуқуқига эга бўлган ажнабий юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаб қўйган тартибда солиқни камайтириш ёки бекор қилиш ҳақида ариза беради. Ариза даромадлар чет элга ўтказилгандан кейин берилгани тақдирда, у даромад ўтказилган кундан бошлаб бир йил давомида тақдим этилиши керак. Бир йил ўтгандан кейин берилган аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ажнабий юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадларига солинган солиқ ажнабий юридик шахсга даромад тўлайдиган корхона, ташкилот томонидан тўловни ҳар бир тўлаш чоғида даромаднинг тўлиқ миқдоридан у қайси валютада тўланаётган бўлса, шу валютада ушлаб қолинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига (агар даромад солиғи тўлаётган корхона Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бўлса, автоном республика бюджетига) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Казинолар, видео салонлар (видео кўрсатувлар) ташкил этишдан, ўйин автоматларини ишлатишдан, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан олинадиган даромадга солинадиган солиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Казинолар, видео салонлар (видео кўрсатувлар), ютуғи пул билан тўланадиган ўйин автоматларини ишлатишни уюштириш, давлатга қарашли бўлмаган идоралар ўтказадиган лотерея ўйинларидан олинган даромадга 60 фоиздан иборат ставка бўйича солиқ солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ майдонларда, стадионларда, спорт саройларида, ўринлар сони 2 мингдан ортиқ бўлган бошқа биноларда оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан олинган даромадларга 60 фоиздан иборат ставка бўйича солиқ солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиш мақсадларида олинган тушумдан ана шу даромадни олиш билан боғлиқ моддий харажатлар чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жами солиқ суммасидан 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, қолган 50 фоизи маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Ажнабий юридик шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар СССР ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонундаги қоидалардан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умумий нормаларида ҳамда СССР ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган махсус битимларида белгилаб қўйилган солиқ соҳасидаги имтиёзларга тегишли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ажнабий юридик шахсларнинг даромадларидан солиқ олиш тегишли чет давлатда худди шундай ёки шунга ўхшаш солиқлар юзасидан совет юридик шахсларига нисбатан айнан шундай чора-тадбирлар амалга ошириш белгиланган ҳолларда ўзаро келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин, бу ҳол ушбу давлатнинг солиқ идоралари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Икки томонлама солиқ солинишини бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элда олинган фойда ёки даромад суммаси Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши керак бўлган фойда ёки даромаднинг умумий суммасига киритилади ҳамда солиқ миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган фойда ёки даромаддан чет мамлакатлар қонунларига мувофиқ чет элдаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар тўлаган солиқ суммаси улар Ўзбекистон Республикасида фойдадан ёки даромаддан солиқ тўлаётган пайтларида ҳисобга олинади. Бунда ҳисобга олинадиган маблағларнинг миқдори чет элда олинган фойда (даромад) га нисбатан Ўзбекистон Республикасида тўланиши керак бўлган фойда (даромад) га солинган солиқ ҳажмидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Солиқ тўловчиларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қонунда кўзда тутилган солиқларни тўловчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида белгилаб қўйилган тартибда бухгалтерлик ҳисобини ва ҳисоботларини юритишлари ҳамда молия идораларига бухгалтерлик ҳисоботлари ва балансларини, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа зарур ҳужжатлар ва маълумотларни беришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқлар соҳасида имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кўрсатишлари, тегишли ҳолларда эса топширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўланиши керак бўлган солиқ суммаларини ўз вақтида ва тўла-тўкис тўлаб туришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) молия идораларининг мансабдор шахсларига фойда (даромадлар) олиш билан ёки солиқ солинадиган объектларни сақлаш билан боғлиқ бўлган биноларни текшириб чиқиш учун, шунингдек солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш масалалари юзасидан текширишлар ўтказиш учун имконият яратиб беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва тегишли мансабдор шахслари солиқ идораси ўтказган текшириш ҳақидаги ҳужжатни имзолашлари, ҳужжатда баён этилган фактларга рози бўлмаганлари тақдирда эса рози бўлмаслик сабаблари ҳақида ёзма тушунтириш тақдим этишлари шарт. Улар солиқ идорасининг солиқлар тўғрисидаги қонунлар борасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажаришга ҳам мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси қонунларида солиқларга оид бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини, солиқларга оид ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни солиқ идораларига тақдим этиш мажбурияти белгилаб қўйилган солиқ тўловчилар уларни молиявий фаолиятни текширув хўжалик ҳисобидаги ташкилот текширгач ҳисобот йилидан кейинги бир йил давомида солиқ идорасига текшириш ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳужжатларни тақдим этмаган солиқ тўловчиларга ушбу Қонуннинг 43-моддасида кўзда тутилган чоралар қўлланилади. Башарти, текшириш солиқ тўловчи айбдор бўлмаган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилмаган бўлса, мазкур чоралар қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, уларни бюджетга ўз вақтида тўлаш ва солиқ солиш тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш учун масъулият солиқ тўловчиларга ва уларнинг мансабдор шахсларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қонунда кўзда тутилган, солиқ тўлаш учун белгилаб қўйилган муддатда бухгалтерлик ҳисоботлари ва балансларига, тегишли ҳисобот даври учун оборот солиғи бўйича белгилаб қўйилган нусхада ҳисоб-китобларга эга бўлмаган солиқ тўловчилар олдинги ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг 110 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар. Мазкур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин амалда олинган фойдага, солиқ солинадиган оборотга ва бошқа солиқ солинадиган объектларга асосланган ҳолда солиқ қайтадан ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ тўловчилар олинган фойда (даромад) ҳисобга олиб борилмаганлиги ёки ҳисоб белгиланган тартибни бузиб олиб борилганлиги учун, шунингдек солиқ идораларига ҳисоботларни, ҳисоб-китобларни ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун керакли бошқа зарур ҳужжатларни умуман ёки ўз вақтида тақдим этмаганликлари учун бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ миқдорларининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фойда (даромад) яшириб қолинган (камайтириб кўрсатилган) ёки солиқ солинадиган бошқа объектлар яширилган ҳолларда солиқ тўловчилардан бюджет даромадига яширилган (камайтириб кўрсатилган) фойда (даромад) нинг тўлиқ суммаси ёки солиқ солинадиган яширилган объект учун солиқ суммаси, шунингдек ўша сумма миқдорида жарима, тартиб такрор бузилган ҳолларда эса — икки баравар миқдорда жарима ундириб олинади. Яширилган (камайтириб кўрсатилган) фойда (даромад) нинг суммалари, шунингдек солиқ солинадиган бошқа объектни яширганлик учун қоладиган фойда (даромад) ҳисобидан бюджетга тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эркин алмаштириладиган валюта билан олинган даромадни яшириб қолиш, агар Ўзбекистон Республикаси қонунларида бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, даромадлар суммасини СССР Давлат банкининг махсус курси бўйича қайта ҳисоблашга сабаб бўлади. Яширилган (камайтириб кўрсатилган) фойда (даромад), оборот солиғи суммаси, шунингдек, жарима солиқ тўловчилар томонидан солиқ идораларининг мансабдор шахслари тартибни бузиш аниқланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тузганларидан кейин 10 кун муддат ичида бюджетга тўланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушуб Қонунга мувофиқ солиқ тўловчи корхоналар бўйича яширилган (камайтириб кўрсатилган) фойда (даромад) ҳамда жарима суммаси бюджет даромадига Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фойда (даромад) ни яширишда (камайтириб кўрсатишда) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яширишда, шунингдек бухгатерлик ҳисоби юритилмаслигида ё бўлмаса унинг белгилаб қўйилган тартибни бузган ҳолда юрилишида ва бухгалтерлик ҳисоботларининг бузилишида, бухгалтерлик ҳисоботлари, баланслар, ҳисоб-китоблар ҳамда бюджетга солиқларни ва бошқа тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим айбдор бўлган мансабдор шахсларга солиқ идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда маъмурий жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойда (даромад) ни атайлаб яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни атайлаб яшириш Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Нотўғри тўланган солиқларни бюджетга ундириб олиш ва бюджетдан қайтариб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг суммалари, шунингдек яширилган (камайтириб кўрсатилган) фойда (даромад) ва оборот солиғи суммалари ёки солиқ солинадиган бошқа яширилган объект учун солиқ суммаси ҳамда фойда (даромад)ни яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ва солиқ солинадиган объектни яширганлик учун жарима солиқлар тўлашдан бош тортиб юрилган бутун давр учун солиқ идораларининг кўрсатмасига мувофиқ қатъий тарзда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммаси кечиктирилган ҳар бир кун (тўланган кунни ҳам қўшиб ҳисобланганда) учун тўланмаган қарз суммасига 0,5 фоиз миқдорида пеня қўшиб ҳисоблаб, бюджетдан қарздор бўлинган бутун давр учун ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қонуннинг 37 ва 38-моддаларида кўрсатиб ўтилган ажнабий юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммаси даромадларни тўлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бюджетга ўтказилмаган тақдирда ажнабий даромад олувчига қайси давр учун даромад тўлаганлигидан қатъи назар, бюджет билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган маблағлардан қатъий тарзда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқлар нотўғри ҳисоблаб чиқилиши ёки ундириб олиш соҳасида белгилаб қўйилган тартиб бузилиши натижасида ортиқча тушган солиқлар бўйича тўловлар суммаси қайтариб берилиши ёки, улар тушган кундан бошлаб бир йил муддат ўтмаган бўлса, солиқ тўловчидан олиниши керак бўлган бошқа тўловлар ўрнига ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча тушган суммани қайтариб бериш ҳақида ариза топшириш мазкур муддат ўтишини тўхтатиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотўғри тўланган солиқларни бюджетдан қайтариб бериш нотўғри тўлов аниқлангандан аввалги кўпи билан 1 йил учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Солиқ идораларининг назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўғрисидаги қонунларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни солиқ идоралари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари солиқ идоралари ҳамда уларнинг ўз хизмат бурчларини бажариб турган мансабдор шахсларнинг ушбу Қонундан келиб чиқадиган талаблари, кўрсатмалари ва фармойишларини бажармаслиги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Солиқ идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ идоралари мансабдор шахсларининг солиқларни ундириш чоғидаги хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар ана шу шахслар бевосита бўйсунадиган идорага берилади. Шикоятлар шикоят тушган пайтдан бошлаб кечи билан 30 кун муддат ичида кўриб чиқилади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятлар юзасидан чиқарилган қарорлар хусусида бир ой муддат ичида юқори солиқ идорасига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ идоралари мансабдор шахсларининг маъмурий жазо бериш борасидаги хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш