24.04.2008 йилдаги ПҚ-843-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УЧУН УЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, республикада баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун зарур қонуний-ҳуқуқий база шакллантирилган, уни фаол ривожлантириш учун иқтисодий рағбатлантириш воситалари яратилган, лицензиялар бериш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда баҳоловчи ташкилотларнинг амалий фаолияти ўсиб бораётган замонавий талабларни қониқтирмаяпти. Баҳолаш ишлари бир қатор ҳолларда юзаки ва паст профессионал даражада ўтказилмоқда, хусусийлаштириладиган объектларнинг ҳақиқий қиймати ва кўрсатиладиган хизматларнинг сифати холисона баҳоланиши учун баҳоловчи ташкилотларнинг зарур даражадаги масъулияти таъминлаб берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва мустақил баҳолаш тизимини янада ривожлантириш, баҳолаш хизматларининг профессионал савияси ҳамда сифатини ошириш, баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солишнинг самарали усулларини татбиқ этиш, баҳолаш ишларининг натижалари ва холислиги бўйича уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини таъминлаш соҳасида, энг аввало, баҳолаш ишларини тартибга солувчи стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш, бажарилаётган баҳолаш ишларининг холислиги ва сифати устидан назорат ўрнатиш масалаларида олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2008 йилнинг 1 июлидан баҳолаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари кўчар мол-мулкни баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1500 баробарига тенг миқдорда устав капиталига, шунингдек штатида камида иккита баҳоловчига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий комплекс сифатидаги корхонадан ташқари кўчмас мулкни баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2000 баробарига тенг миқдорда устав капиталига, шунингдек штатида камида учта баҳоловчига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2500 баробарига тенг миқдорда устав капиталига, шунингдек штатида камида тўртта баҳоловчига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалда фаолият юритувчи баҳоловчи ташкилотлар 2008 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомда белгиланган устав капитали миқдорлари тўлдирилиши ҳамда фаолиятни ташкил этиш ва лицензия шартлари бўйича мажбурий талаблар бажарилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 1 сентябригача Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги Низомнинг талаб ва шартларига тўлиқ жавоб берувчи амалдаги баҳоловчи ташкилотларни белгиланган тартибда қайтадан рўйхатга олсин ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун уларга янги нусхадаги лицензиялар берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2008 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг талаб ва шартларига жавоб бермайдиган баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ташкил этилишини назарда тутган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказишда очиқлик ва холисликни таъминловчи тартиб-қоидаларни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур қарор талабларига мос равишда мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-843-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Баҳолаш фаолияти тўғрисида», «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда баҳоловчи ташкилотлар деб аталади) мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Баҳолаш фаолияти дейилганда баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қийматини белгилашга йўналтирилган фаолияти тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга, ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс баҳоловчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар баҳоловчи баҳоловчи ташкилотнинг штатида турса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган бўлса, у баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолашни ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари баҳолаш фаолиятини, агар баҳолаш фаолиятини амалга ошириш уларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда назарда тутилган бўлса, тегишли лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Ушбу қоида кўрсатиб ўтилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фаолиятнинг лицензияланаётган турларини лицензиялаш билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Баҳоловчи ташкилотларнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар баҳоловчи ташкилотларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш объекти қийматини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчилар томонидан баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ва уларнинг касбий савиясини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Баҳоловчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Баҳоловчи ташкилотлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш методларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни баҳолашни амалга оширишда буюртмачидан ҳужжатлардан фойдаланишнинг таъминланишини талаб қилиш, ушбу баҳолаш учун зарур бўлган тушунтиришлар ва қўшимча маълумотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслардан объектни баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни сўраб олиш. Кўрсатиб ўтилган ахборотни беришнинг рад этилиши баҳолашнинг ҳаққонийлигига жиддий таъсир қилган тақдирда баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолашни амалга оширишда қатнашиш учун баҳоловчиларни ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи томонидан шартнома шартлари бузилган, баҳолаш объекти тўғрисидаги зарур ахборотнинг тақдим этилиши ёхуд шартномага мувофиқ иш шароитлари таъминланмаган ҳолларда баҳолашни амалга оширишни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмаларига аъзо бўлиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти билан боғлиқ бўлган профессионал хизматларнинг қуйидаги турларини кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини оммалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар томонидан ушбу Низомда назарда тутилмаган хизматлар кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар қонун ҳужжатларига ва баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Баҳоловчи ташкилотлар қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талабларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган шартларга риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ишларини амалга ошириш учун шартнома тузишдан олдин буюртмачи талабига кўра баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган холисона баҳолашга тўсқинлик қиладиган вазиятлар вужудга келганлиги оқибатида ўзининг баҳолашни амалга оширишда қатнаша олмаслиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг сўровига кўра баҳолаш фаолиятини регламентловчи қонун ҳужжатлари талаблари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш давомида олинадиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни баҳолаш жараёнида аниқланган унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилиши, шунингдек қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари тўғрисида мулкдорга ва (ёки) буюртмачига хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган баҳолаш ишларининг натижалари бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар нусхаларининг баҳолаш ташкилотида уч йил мобайнида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш давомида буюртмачидан олинган ахборотнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчиларнинг ҳар йили малака ошириш курсидан ўтишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари сўровига кўра баҳоловчи ташкилотлар рейтингини баҳолаш учун ахборот тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар қонун ҳужжатларига ва баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Баҳоловчилар назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилотлар билан назорат органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида тузилган шартномалар асосидагина мутахассислар сифатида қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Баҳоловчига нисбатан қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳоловчининг малака сертификати жисмоний шахсга, агар у баҳоловчи ташкилот штатида турса ёки агар баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Баҳоловчининг малака сертификати талабгор томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан берилади. Малака имтиҳонини ташкил этиш, ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Баҳоловчининг малака сертификатини олишга талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги беш йилда камида бир йил иш стажига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёхуд олий маълумотга, сўнгги беш йилда мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида икки йил иш стажига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги маълумотга эквивалент деб эътироф этилган тақдирда эътиборга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифлари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган дастур бўйича баҳоловчилар тайёрлаш марказларида махсус ўқувдан ўтганлик тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги, ўқув тугаган пайтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган тақдирда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгорлар баҳоловчилар тайёрлаш марказларида махсус ўқувдан ўтмасдан малака имтиҳони топширишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Баҳоловчининг малака сертификати 5 йил муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифлари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган малака ошириш дастурлари бўйича камида 40 соатлик малака ошириш курсларидан ўтиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Малака сертификати берилганлиги (малака имтиҳонидан ўтганлик) ва малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун талабгор (баҳоловчи) энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайди. Дубликатни қайта расмийлаштирганлик ва берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва улардан малака имтиҳонларини ўтказиш ҳамда баҳоловчининг малака сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлмаган ва баҳоловчининг баҳолашни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқларини бажарадиган жисмоний шахс, баҳолаш ҳисоботини ҳамда баҳолашни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа расмий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқисиз, баҳоловчининг ёрдамчиси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ёрдамчисининг меҳнат шартлари баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг ёрдамчиси баҳолаш вақтида ўзи олган махфий маълумотларнинг ошкор қилинмаслиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Баҳоловчи ташкилотлар ўз фаолиятида мустақилдир ва ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, очиқ акциядорлик ташкилоти бундан мустасно. Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Баҳоловчи ташкилотни баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган раҳбар бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари, кўчар мулкни баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1500 баравари миқдоридаги устав капиталига ва штатида камида икки нафар баҳоловчига эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий комплекс сифатидаги корхонадан ташқари, кўчмас мулкни баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2000 баравари миқдоридаги устав капиталига ва штатида камида уч нафар баҳоловчига эга бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2500 баравари миқдоридаги устав капиталига ва штатида камида тўрт нафар баҳоловчига эга бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, устав капиталининг камида 30 фоизи пул маблағлари тарзида киритилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Баҳоловчи ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш фаолиятини ўзининг фуқаролик жавобгарлигининг суғурта полиси мажбурий равишда мавжуд бўлган тақдирда баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Баҳолашни ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолашни ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан ва ушбу ташкилот муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш бир неча баҳоловчилар томонидан ўтказилган тақдирда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш ҳақида ҳисобот тайёрлаш жараёнида улар бажарган ишлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш ишларини ўтказишга штатдаги баҳоловчиларни меҳнат шартномаси (контракти) асосида жалб этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш ишларини ўтказишга баҳоловчи ташкилот томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бошқа баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ва мутахассисларни ҳам жалб этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Баҳоловчи ташкилотга нисбатан қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қуйидагилар баҳолаш фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Мол-мулкни баҳолаш миллий стандартлари талабларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия олишда ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталининг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат ушбу Низомда белгиланган фаолиятнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи томонидан фақат битта баҳоловчи ташкилотда фаолиятнинг амалга оширилиши. Бунда баҳоловчи томонидан бошқа баҳоловчи ташкилотдаги баҳолаш фаолияти фақат у баҳолаш фаолиятини амалга оширган баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бекор қилингандан, тугаллангандан ёки уларнинг муддати тугагандан кейин амалга оширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи ташкилотнинг штатида ушбу Низомда назарда тутилган баҳоловчилар сонининг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолашда олинган ахборотлар махфийлигининг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолашни ўтказиш бўйича шартномавий мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи ташкилот раҳбари лавозимига фақат баҳоловчининг тайинланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақилликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган шахс (шахслар) томонидан баҳолаш тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи ташкилотда ўз баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияловчи органни баҳоловчининг номи ва жойлашган жойи (почта манзили)даги ўзгаришлар тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун муддатда хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси талабига кўра баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бошқа ахборотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этиш.
(25-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос берадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисида мулкдорга ва (ёки) буюртмачига моддий зарар етказилишига сабаб бўлган нотўғри ҳисобот тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотўғри эксперт хулосаси тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ўтказиладиган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини текширишлардан бош тортиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган турларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Баҳоловчилар малака сертификатларининг амал қилишини тўхтатиш ва уларни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қуйидагилар баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш давомида олинган маълумотларни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз баҳоловчи томонидан учинчи шахсларга бериш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган йўл қўйилган қонун бузилишлари учун тўхтатилган тақдирда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилиши тўхтатилишига сабабчи бўлган қонун бузилишларига йўл қўйган раҳбар ва баҳоловчи малака сертификатларининг амал қилиши тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос берадиган қонун ҳужжатлари талабларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолашни амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ва эксперт хулосасини нотўғри тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда ўзи штатида турадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган баҳоловчи ташкилотнинг тегишли рухсатномасисиз (буйруғисиз) мутахассис сифатида қатнашиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Баҳоловчининг малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органининг малака сертификати бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги суд томонидан эътироф этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор баҳоловчининг малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатлари бекор қилинган ёки уларнинг амал қилиши тўхтатилган баҳоловчилар малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Баҳоловчининг малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Махсус ваколатли давлат органининг баҳоловчи малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш тўғрисида нотўғри ҳисобот тузиш оқибатида буюртмачига зарар етказганлиги учун унинг олдида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Баҳолашни сифатли ёки зарур даражада ўтказмаганлик натижасида баҳолаш ишлари буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда баҳоловчи ташкилотдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Баҳоловчи баҳолашни сифатсиз ўтказганлик, тижорат сирини ошкор қилганлик ва баҳоловчи ташкилот учун зарар келтирган бошқа хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар учун баҳоловчи ташкилот олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот маълумотларининг баҳолилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Зарурат бўлганда, баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ҳаққонийлигини текшириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисобот шартнома асосида бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан экспертизадан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани ўтказган баҳоловчи ташкилот баҳолаш объектининг мавжуд қийматини баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан такрорий баҳолашни (ўз баҳолашини) амалга оширмасдан ва ўз хулосасини чиқармасдан ўзининг холисона мулоҳазасини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу баҳолашни ўтказган баҳоловчи ташкилотнинг мазкур баҳоловчи ташкилот томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказишга жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказишнинг буюртмачиси олинган хулосага рози бўлмаган тақдирда ушбу баҳс суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича материалларни экспертизадан ўтказиш учун баҳсли вазиятларда суд органларининг сўровномаларига кўра, белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ва баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисобот юзасидан баҳоловчи ташкилот экспертизаси хулосасининг ишончлилигини аниқлаш учун баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси хулосаси фақат суд сўровномасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ҳаққоний эмас деб эътироф этилган тақдирда суд баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясидан баҳолаш объекти қиймати тўғрисидаги хулосани талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар уч йилда кўпи билан бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Баҳоловчи ташкилотларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)