04.09.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
04.09.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

ДАВЛАТ ҲАВО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бундан кейин «Томонлар» деб аталувчи,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида 31 октябрь 1998 йилда имзоланган абадий дўстлик тўғрисида Шартнома қоидаларига риоя қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилаётган авиация паркининг бир турдалигини ва парвозлар хавфсизлиги аҳволидан ташвишланишнинг умумийлигини, авиация ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишни эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларига нисбатан қўлланилаётган текшириш ва олдини олиш тизимларига ўзаро ишонч принципларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси давлат ҳаво кемаларининг авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларини текшириш ва улар тўғрисида маълумот тақдим этиш тартибларини такомиллаштиришдан ўзаро манфаатдорликни тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз муносабатларини дўстлик ва шериклик руҳида қуришга интилишни тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун қўлланилган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«авиация ҳодисаси» — давлат ҳаво кемасининг парвозда эксплуатация қилиниши вақтида унинг бортидаги шахс ҳалок бўлиши (ёки ўлимга олиб келган тан жароҳати олиши), ҳамда (ёки) ҳаво кемасининг йўқолиши билан боғлиқ воқеа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«авиация инциденти» — давлат ҳаво кемасининг парвозда эксплуатация қилиниши вақтида ҳаво кемасининг бутлигига ёки унинг бортидаги одамларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган ёки таҳдид солган, лекин авиация ҳодисаси билан тугалланмаган воқеа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат ҳаво кемаси» — ҳарбий, чегара, милиция, божхона ва бошқа давлат хизматини, ва шунингдек сафарбарлик — мудофаа вазифаларини бажариш учун фойдаланиладиган ҳаво кемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жиддий авиация инциденти» — давлат ҳаво кемаси бортида бўлган шахсларнинг биронтасининг бўлса ҳам соғлиғига зиён етказган вазият ёки авиация воқеаси юз беришига оз қолганини кўрсатадиган авиация инциденти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат ҳаво кемасига зарар етказган жиддий авиация инциденти» — шундай авиация инцидентики, унда шикаст етган ҳаво кемасини қайта тиклаш мумкин ва бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлиги масалалари бўйича ҳамкорликни тенг ҳуқуқлилик, шериклик ва ўзаро манфаатдорликни ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш учун қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штабининг Парвозлар хавфсизлиги бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан — Қозоғистон Республикаси Ҳаво кучлари мудофааси парвозлари хавфсизлиги ва Давлат авиацияси хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органларнинг номларидаги ўзгаришлар тўғрисида Томонлар бир-бирларига ёзма равишда маълум қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз ваколатли органлари орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация ҳодисаси содир бўлгандан кейин бир сутка давомида, унинг сабаблари тўғрисида текширув тугатилганидан кейин 5 сутка давомида ўзаро хабарлашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳаво кемасига зарар етказган жиддий авиация инциденти тўғрисида у аниқланган кундан кейин 5 сутка, унинг сабаблари тўғрисида текширув тугатилганидан кейин 15 сутка давомида бир-бирларига ахборот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирларига ҳар ярим йилда авиация ҳодисалари ва жиддий авиация инцидентлари бўйича ахборотномалар тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирларига парвозлар хавфсизлиги бўйича профилактика иши ўтказишдан методик материаллар тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳамкорлик доирасида бошқа Томон ўтказаётган парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар (парвозлар хавфсизлиги бўйича конференциялар, парвоз ишини ташкил қилиш бўйича йиғилишлар, услубий йиғилишлар ва ҳоказолар)да қатнашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвозлар хавфсизлиги соҳасида профилактика иши ўтказишдан тажриба ўрганиш/алмашиш мақсадида мутахассислардан иборат делегациялар алмашинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳаво кемалари билан содир этилган авиация ҳодисалари ва жиддий авиация инцидентлари тўғрисидаги маълумот алмашиш рус тилида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро ахборот алмашиш тартиби алоҳида баённома билан белгиланади, ҳамда мазкур баённома ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама ҳар хил йўналишдаги ўқув машқлари ўтказилаётганда парвозлар хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини қўшма назорат гуруҳи назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма назорат гуруҳини тузиш ва унинг ишлаш тартиби алоҳида баённома билан белгиланади, ҳамда мазкур баённома ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикасининг ёки Қозоғистон Республикасининг давлат ҳаво кемаларида содир этилган авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларини икки давлат авиация персонали жалб этилган қўшма комиссиялар иштирокида ўз давлатларининг миллий қонунчилик асосида текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма комиссия тузиш қоидалари, унинг фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари ҳамда мазкур авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларини текшириш тартиби алоҳида битим билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда ҳар бир аниқ ҳолат бўйича бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, Томонлар ушбу Битим қоидаларини бажаришдан келиб чиқадиган барча харажатларни ўзлари қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимга ва Томонлар миллий қонунларига мувофиқ тегишли маълумотларни берадилар ва уларнинг ҳимоясини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборот Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси қонунларига мувофиқ берилади. Махфий ахборот бериш фактлари Томонларнинг ваколатли органлари баённомаларида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бериладиган махфий ахборотга Томонларнинг ваколатли органлари чекланган белги қўядилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — «Хизматда фойдаланиш учун»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикасида — «Хизматда фойдаланиш учун».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг махфий ахборотни қабул қилган ваколатли органи уни ўз давлатининг қонунларига мувофиқ ҳимоя қилади. Бу ахборот уни берган Томоннинг розилигисиз учинчи Томонга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро розилиги билан ушбу Битимга, ушбу Битимнинг узвий қисми ҳисобланувчи алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллаш ёки талқин қилиш билан боғлиқ баҳсли масалалар Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш йил муддатга тузилади. Унинг амал қилиши, агар Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш нияти борлиги тўғрисида муддат тугашидан камида ярим йил олдин бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги бир йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Остона шаҳрида, 2006 йил 4 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоқ ва ўзбек тилидаги матнларни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2006 й., 3-4-сон)